Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб

МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

Ибронийларга 1:1-14

1  Қадимда Аллоҳ кўп марта ва турли тарзда ота-боболаримизга пайғамбарлар орқали гапирган.  Шу кунларнинг охирида эса У бизга Ўғли орқали гапирган. Худо у орқали дунёдаги нарсаларни* яратиб, уни борлиқнинг меросхўри қилиб тайинлади.  У Тангрининг улуғворлигини ҳамда Унинг борлиғини ўзида акс эттиради. У ўзининг қудратли каломи билан ҳамма нарсани қўллаб-қувватлайди. Бизни гуноҳларимиздан тозалаб, осмонда Улуғвор Зотнинг ўнг томонида ўтирди.  Ана шу боис у фаришталардан улуғ бўлиб, уларникидан кўра улуғроқ ном орттирди.  Масалан, Аллоҳ фаришталарнинг қай бирига: «Сен Менинг ўғлимсан, бугун Мен сенинг Отанг бўлдим» ёки: «Мен унинг Отаси бўламан, у эса Менинг ўғлим бўлади» — деган?  Бироқ Худо Тўнғичини яна ер юзига юбораётиб, шундай деяпти: «Аллоҳнинг барча фаришталари унинг олдида тиз чўксин».  Шунингдек, фаришталар тўғрисида: «У фаришталарини шамолдек*, хизматчиларини оташин алангадек жўнатади»,— деб айтяпти.  Ўғли ҳақида эса шундай деяпти: «Худо берган тахтинг абадийдир, шоҳлигинг ҳассаси — тўғрилик ҳассасидир.  Сен одилликни севиб, қонунсизликдан нафратлангансан. Ана шунинг учун Тангринг сени шерикларингдан* кўра кўпроқ шодлик мойи билан мойлади». 10  Бундан ташқари: «Ё Ҳазратимиз, сен ернинг пойдеворини азалдан солгансан, осмон — қўлларинг ижодидир. 11  Улар йўқ бўлиб кетади, сен эса қоласан. Ҳаммаси кийим каби эскириб кетишади. 12  Сен уларни ёпинчиқ каби ўраб қўясан, улар кийим каби алмаштирилади. Лекин сен ўша-ўшасан ва ҳаётинг ҳеч қачон тугамайди»,— деб айтилган. 13  Қайси бир фариштага У: «Душманларингни оёғинг остига қўймагунимча, Менинг ўнг томонимда ўтир»,— деб айтган? 14  Барча фаришталар — руҳлар ва хизматкорлардир. Аллоҳ уларни нажот топадиганларга хизмат қилиш учун жўнатяпти.

Изоҳлар

Сўзма-сўз «замоналарни».
Ёки «қудратли кучлардек». Юнонча пневма.
Довуднинг наслидан келиб чиққан бошқа подшоҳлар.