Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб

МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

Галатияликларга 6:1-18

6  Биродарлар, агар одам билмаган ҳолда бирон-бир хато қилиб қўйса, маънан етук бўлган сизлар, бундай кишини мулойимлик билан тузатишга урининглар. Шунингдек, васвасага тушмаслик учун ўзингизни назорат қилинглар.  Бир-бирингизнинг оғирликларингизга ёрдамлашинглар ва шу тарзда Масиҳнинг қонунини бажаринглар.  Агар бирор киши ҳеч ким бўлмай туриб, ўзи ҳақида юқори фикрда бўлса, у ўзини алдаган бўлади.  Лекин ҳар ким шахсий ишини кўрсатсин, шунда ўзини бошқалар билан солиштирмай, ўзига қарасагина, суюнишга сабаб топади.  Зеро ҳар ким ўз аравасини ўзи тортади.  Бундан ташқари, Худонинг каломидан таълим олувчи таълим берувчи билан ҳар қандай яхши нарсани баҳам кўрсин.  Адашманглар, Худони лақиллатиб бўлмайди. Инсон нима экса, шуни ўради.  Ким ўз танасига уруғ экса, танасидан чирийдиган нарса ўриб олади. Кимки муқаддас руҳга экса, муқаддас руҳдан мангу ҳаёт ўриб олади.  Хуллас, яхшилик қилишдан безмайлик. Агар бўшашмасак, ўз вақтида унинг ҳосилини ўриб оламиз. 10  Фурсатимиз бор экан, ҳаммага, айниқса имондошларимизга яхшилик қилайлик. 11  Қаранглар, сизларга ўз қўлим билан, катта-катта ҳарфлар билан ёздим. 12  Сизларни суннат қилинишга мажбур этаётганлар, аслида танага оид нарсалар билан яхши таассурот қолдирмоқчилар. Улар буни Исо Масиҳнинг азоб устуни учун қувғинларга дучор бўлмаслик ниятида қиляптилар. 13  Суннат қилинаётганлар ўзлари Таврот қонунига риоя этишмаяпти, бироқ танангиз билан мақтаниш учун, сизларни суннат қилишмоқчи. 14  Илойим, мен Ҳазрати Исо Масиҳнинг азоб устунидан ташқари ҳеч нарса билан мақтанмайин. У орқали дунё мен учун, мен эса дунё учун михландим. 15  Суннат ҳам, суннатсизлик ҳам ҳеч нарса эмас, балки янги ижод аҳамиятга эга. 16  Бу қоидага кўра йўл тутадиганларнинг ҳаммасига, яъни Худонинг Исроилига тинчлик ва раҳм-шафқат бўлсин. 17  Бундан буён менга ҳеч ким қийинчилик туғдирмасин, чунки мен танамда Исонинг қули деган тамғани олиб юрибман. 18  Ҳазратимиз Исо Масиҳнинг инояти, сиз биродарлар намоён этаётган руҳиятингизга ёр бўлсин. Омин.

Изоҳлар