Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб

МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

Галатияликларга 4:1-31

4  Шуни айтмоқчиманки, гарчи меросхўр барча нарсанинг хўжайини бўлса-да, у ҳали гўдаклигида қулдан ҳеч фарқ қилмайди.  Аммо у, отаси белгилаган кунга қадар боқувчилар ва уй бошқарувчиларнинг назорати остида бўлади.  Худди шундай биз ҳам гўдак бўлганимизда, бу дунёнинг қонун-қоидаларига қул эдик.  Лекин белгиланган вақт ўтгач, Худо Ўз Ўғлини юборди. У аёлдан туғилиб, Таврот қонунининг ҳукми остида бўлди.  Токи у қонун ҳукми остида бўлганларни сотиб олсин ва натижада биз ўғилликка қабул қилинайлик.  Сизлар ўғиллар экансиз, Аллоҳ юракларимизга муқаддас руҳни солди. Бу муқаддас руҳ Унинг Ўғлидадир ва ушбу муқаддас руҳ туфайли биз: «Абба*, Ота!» — деб чақирамиз.  Шундай экан, энди ҳар бирингиз қул эмас, балки ўғилсиз. Ўғил бўлганингиз учун, Худо туфайли меросхўрсиз.  Бироқ Аллоҳни билмаганингизда, сохта худоларга қул эдингизлар.  Энди эса Худони таниб билганингизда, ёки тўғрироғи, Худо томонидан танилганингизда, сизлар яна ўша беҳуда, арзимас қонун-қоидаларга қайтиб, уларнинг қулига айланмоқчимисизлар? 10  Ахир кун, ой, белгиланган вақт ва йилларга синчковлик билан амал қиляпсизлар-ку. 11  Сизлар учун қилган меҳнатим зое кетмасин, дея қўрқяпман. 12  Биродарлар, сизлардан ўтиниб сўрайман, мендай бўлинглар, ахир мен ҳам сизлардай бўлганман-ку. Сизлар менга ҳеч қандай ёмонлик қилганларингиз йўқ. 13  Аммо биринчи марта сизларга хушхабарни айтган вақтимда касал бўлганимни биласизлар. 14  Касаллигим сизлар учун бир синов бўлса-да, мендан ҳазар қилмадингизлар ва жирканиб, тупурмадингизлар, балки мени Худонинг фариштасидай, Исо Масиҳдай қабул қилдингизлар. 15  Сизнинг ўша пайтдаги бахтиёрлигингиз қани? Шунга аминманки, ўша вақтда агар имкон бўлганида, кўзларингизни ўйиб менга берардингиз. 16  Сизларга ҳақиқатни гапирганим учун, энди душманингиз бўлиб қолдимми? 17  Ўша одамлар сизларни ўзларига яхши ниятлар билан жалб қилишмаяпти. Аксинча, уларга интилишингиз учун сизларни мендан айиришмоқчи. 18  Бироқ мен ёнингизда бўлганимдагина эмас, балки доимо сизларни ўзларига эзгу ниятлар билан жалб қилишса, сизлар учун яхшидир. 19  Азиз болаларим, Масиҳ сизларда шаклланишига қадар, мен яна сизлар учун гўё тўлғоқ азобини чекяпман. 20  Ҳозирнинг ўзидаёқ сизлар билан бирга бўлиб, бошқача гаплашмоқчиман, чунки сизларга нима бўлганидан ҳайронман. 21  Қонуннинг ҳукми остида бўлишни истайдиганлар, менга айтинглар-чи, Таврот қонуни нима деяётганини наҳот эшитмаётган бўлсангиз? 22  Мисол учун, Муқаддас Ёзувларда айтилганидек, Иброҳим икки ўғилли бўлган. Биринчиси чўридан, иккинчиси эса озод хотиндан туғилган. 23  Чўрининг ўғли танадан туғилган, озод хотиннинг ўғли Худонинг ваъдасига биноан туғилган. 24  Буларнинг ҳаммаси рамзий маънога эга. Боиси, бу иккита аёл икки аҳдни билдиради, бири Синай тоғида тузилган бўлиб, болаларни қуллик учун туғаётган Ҳожар кабидир. 25  Шундай экан, Ҳожар Арабистондаги Синай тоғини англатади ва ҳозирги Қуддусга тўғри келади, чунки у ўз болалари билан қулликдадир. 26  Лекин юқоридаги Қуддус озод ва у бизнинг онамиздир. 27  Муқаддас Ёзувларда: «Эй бепушт, туғмаётган хотин, шодлангин. Эй тўлғоқ азобини билмаётган хотин, қувончларга тўлиб, хитоб қилгин. Зеро эрли хотиндан кўра, ташлаб кетилганнинг болалари кўпдир»,— деб айтилган. 28  Биз эса, биродарлар, Исҳоққа ўхшаб, ваъданинг болаларимиз. 29  Аммо ўшанда танадан туғилган руҳдан туғилганни таъқиб қилганидек, ҳозир ҳам шундай ҳолат юз бермоқда. 30  Бироқ Муқаддас Ёзувларда нима дейилган? «Чўрини ва унинг ўғлини ҳайдаб юборинг, чунки чўрининг ўғли озод хотиннинг ўғли билан бирга меросхўр бўлолмайди». 31  Шундай экан, биродарлар, биз чўрининг эмас, озод хотиннинг болаларимиз.

Изоҳлар

Оромий тилида «Ота» ёки «Эй Ота!» деган маънога эга.