Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб

МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

Галатияликларга 2:1-21

2  Ўн тўрт йил ўтгандан кейин, мен Барнабо билан Қуддусга бордим, Титусни ҳам ўзим билан олдим.  У ерга боришимнинг сабаби эса ваҳий олганимдир. Югураётганим ёки югурганим беҳуда бўлмаслиги учун, мен ўзга халқларга ваъз қилиб юрган хушхабарни машҳур биродарларга юзма-юз айтиб бердим.  Ҳамроҳим Титусни, юнон бўлишига қарамай, улар суннат этилишга мажбурлашмади.  Фақат баъзи сохта биродарлар жосус каби лип этиб орамизга суқилиб киришган эди. Улар Исо Масиҳ билан бирликда бўлиб эришган озодлигимиз ҳақида билиб олиб, бизни бутунлай қул қилмоқчи эдилар.  Лекин ҳақиқат бўлмиш хушхабар сизларда қолсин дея, биз уларга ён бермай, бир лаҳзага ҳам бўйсунмадик.  Эътиборли деб танилган кишиларни олсак, (тўғриси, улар илгари қандай бўлишгани менга бари бир, чунки Худо одамнинг ташқи кўринишига қараб ҳукм этмайди) улар менга ҳеч бир янги нарсани хабар қилишмади.  Аксинча, Бутрусга — суннат қилинганларга, менга эса — суннатсизларга хушхабарни эълон қилиш вазифаси топширилганини кўриб,  (ахир суннат қилинганларга ҳаворийлик қилиш учун Бутрусга куч ато этган Худо, ўзга халқларга хизмат қилишим учун менга ҳам куч ато этди)  менга кўрсатилган иноятдан хабар топишиб, биз бошқа халқларга, улар эса суннат қилинганларга боришлари учун, устун деб ҳисобланган Ёқуб, Кифа ҳамда Юҳанно, мен ва Барнабога ризолик белгиси сифатида ўнг қўлларини чўзишди. 10  Фақат улар камбағал биродарларни эсдан чиқармаслигимиз кераклигини айтишди. Айнан шуни мен бажо келтиришга жон куйдирганман. 11  Бироқ Кифа Антиохияга келганда, мен унга норозилигимни билдирдим, чунки у бунга лойиқ эди. 12  Ёқубнинг ёнидан одамлар келишидан аввал, у бошқа халқлардан бўлган кишилар билан бирга еб-ичиб юрган эди. Аммо ўша одамлар келгач, у суннат қилинганлардан қўрқиб, ўзини четга олиб алоқани узди. 13  Шунда қолган яҳудийлар ҳам унинг иккиюзламачилигига қўшилишди. Ҳатто Барнабо ҳам уларнинг иккиюзламачилигига шерик бўлди. 14  Ҳақиқат бўлмиш хушхабарга мувофиқ йўл тутишмаётганини кўриб, мен ҳамманинг олдида Кифага айтдим: «Агар сен яҳудий бўла туриб, яҳудийлар каби эмас, ўзга халқлар каби яшаётган бўлсанг, унда нега сен бошқа халқларни яҳудий урф-одатлари бўйича яшашга мажбур этяпсан?» 15  Бизлар асл* яҳудиймиз, бошқа халқлар сингари гуноҳкор эмасмиз. 16  Аммо одам Таврот қонунига амал қилгани туфайли эмас, Исо Масиҳга бўлган ишончи орқали одил, деб эълон қилинади. Биз ҳам Исо Масиҳга ишонч ҳосил қилдик, токи бизни ҳам Таврот қонунига риоя қилганимиз туфайли эмас, балки Масиҳга бўлган ишончимиз орқали одил, деб эълон қилишсин. Негаки, Таврот қонунига амал қиладиган ҳеч бир киши одил, деб эълон қилинмайди. 17  Борди-ю, биз Масиҳ орқали одил деб эълон қилинишга интилиб, гуноҳкор эканимизни пайқасак, у ҳолда Масиҳ бизни гуноҳга ундаётган экан-да? Асло! 18  Агар мен бир вақтлар ўзим вайрон қилган нарсаларни қайтадан қураётган бўлсам, унда мен қонунбузар эканимни кўрсатаман. 19  Бироқ энди мен Худо учун яшай деб, қонун учун қонун орқали ўлдим. 20  Мен Масиҳ билан устунга михландим. Энди мен эмас, аммо Масиҳ менда яшаяпти. Чиндан ҳам, умр кечираётганимга келсак, мени севган ва мен учун ўзини фидо қилган Худонинг Ўғлига бўлган имон билан яшаяпман. 21  Мен Аллоҳнинг иноятини инкор этмаяпман, агар одиллик қонун орқали бўлса, унда Масиҳ бекорга ўлган экан.

Изоҳлар

Ёки «табиатан».