Асосий материалларга ўтиш

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб | МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ 2013 йил нашрига қаранг

Галатияликларга 1:1–24

1  Инсонлар томонидан эмас, инсон орқали ҳам эмас, балки Исо Масиҳ ва уни тирилтирган Отамиз Худо томонидан ҳаворий* қилиб тайинланган мен — Павлус,  ва мен билан бирга бўлган барча биродарлардан Галатиядаги жамоатларга:  Отамиз Худодан ва Ҳазрати Исо Масиҳдан сизларга иноят ва тинчлик бўлсин.  Отамиз Аллоҳнинг иродасига кўра, Масиҳ бизни ёвуз замондан халос қилиш мақсадида гуноҳларимиз учун ўзини қурбон қилди.  Худога абадулабад шон-шарафлар бўлсин. Омин.  Сизларни Масиҳнинг инояти билан даъват этган Худодан сизлар тезда четланиб, бошқа бир хушхабарга берилаётганингиздан ҳайронман.  Аслида у бошқа эмас, фақат сизларга қийинчиликлар туғдириб, Масиҳ ҳақидаги хушхабарни бузишни истайдиганлар бор.  Аммо борди-ю кимдир, ҳатто биз ёки осмондан бирор фаришта келиб, ўзимиз сизларга эълон этгандан ўзга хабарни хушхабардай эълон қилса, у лаънати бўлсин.  Олдин айтганимиздек, ҳозир ҳам яна айтяпман: агар кимки сизлар қабул қилгандан бошқа хабарни хушхабардек эълон қилса, лаънати бўлсин. 10  Аслида, ҳозир мен одамларни ишонтирмоқчиманми ёки Худоними? Ё мен инсонларнинг кўнглини топишга интиляпманми? Агар одамларнинг кўнглини топишга интилганимда эди, Масиҳнинг қули бўлмасдим. 11  Биродарлар, шуни билингларки, мен эълон қилаётган хушхабар инсонларники эмас. 12  Боиси, мен уни одамлардан билиб олмаганман. Уни инсонлардан эмас, балки Исо Масиҳдан келган ваҳий орқали қабул қилганман. 13  Албатта сизлар, яҳудий динида бўлганимда қандай йўл тутганимни, Аллоҳнинг жамоатини шиддат билан таъқиб этиб, тўзғитиб юрганимни эшитгансизлар. 14  Шунингдек, мен халқимдаги тенгдошларимдан кўра, яҳудий динида кўпроқ муваффақият қозониб, ота-боболаримнинг урф-одатларига ўта ғайратли бўлганман. 15  Аммо менинг дунёга келишимга сабабчи бўлган ва Ўз инояти орқали мени даъват этган Худо, 16  Ўғли ҳақидаги хушхабарни бошқа халқларга эълон этишим учун, мен орқали уни ошкор этишни истади. Ўшанда мен дарҳол одамзод билан маслаҳатлашмадим. 17  Мендан олдин ҳаворий бўлганларнинг олдига — Қуддусга бормасдан, Арабистонга йўл олиб, яна Дамашққа қайтдим. 18  Сўнгра, уч йил ўтгач, мен Кифани* йўқлаш учун Қуддусга бордим ва у билан бирга ўн беш кун қолдим. 19  Лекин мен ҳаворийлардан бирортасини ҳам кўрмадим, фақат Ҳазратимизнинг укаси Ёқубни кўрдим. 20  Сизларга ёзаётганларим ёлғон эмаслигига Худо шоҳид. 21  Бундан кейин мен Сурия ва Киликия вилоятларига йўл олдим. 22  Аммо Масиҳ билан бирликда бўлган Яҳудиядаги жамоатлар мени шахсан танишмасди. 23  Улар фақат: «Илгари бизларни таъқиб қилиб юрган, имон тўғрисидаги хушхабарни илдизи билан қуритмоқчи бўлган киши, энди ўзи уни эълон қилмоқда»,— деган гапларни эшитиб, 24  мен учун Аллоҳни улуғлашар эди.

Изоҳлар

Луғатга қ.
Ҳаворий Бутруснинг бошқа исми.