Асосий материалларга ўтиш

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб

МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

Ваҳий 8:1-13

8  У еттинчи муҳрни ечганда, осмон ярим соат сукунатга чўмди.  Шунда Худо олдида турган еттита фариштани кўрдим. Уларга еттита карнай берилганди.  Кейин яна бир фаришта келиб, қурбонгоҳ олдида турди. Унинг тутатқи тутатиладиган олтин идиши бор эди. Муқаддас кишиларнинг ибодати эшитилганда, тахт олдида турган олтин қурбонгоҳда тутатиш учун, унга кўп миқдорда тутатқи берилди.  Тутатқининг тутуни муқаддас кишиларнинг ибодатлари билан бирга, фариштанинг қўлидан Аллоҳнинг ҳузурига кўтарилди.  Сўнг фаришта дарҳол тутатқи тутатиладиган идишни олди-да, уни қурбонгоҳдаги оташ билан тўлдириб, ер юзига улоқтирди. Шунда момақалдироқ гумбурлаб, овозлар янгради, чақмоқлар чақиб, зилзила бўлди.  Еттита фаришта эса еттита карнайни чалишга шайланди.  Биринчи фаришта карнайини чалди. Қон аралаш дўл ва олов ер юзига ёғилди. Шунда ернинг учдан бир қисми, дарахтларнинг учдан бир қисми ва барча ўсимликлар ёниб кетди.  Иккинчи фаришта карнайини чалди. Шунда ловуллаб ёнаётган катта тоққа ўхшаган бир нарса денгизга отилди. Ўшанда денгизнинг учдан бир қисми қонга айланди.  Денгиздаги жониворларнинг учдан бир қисми ўлди, кемаларнинг учдан бир қисми эса ҳалокатга учради. 10  Учинчи фаришта карнайини чалди. Самодан машъалга ўхшаб ёнаётган улкан бир юлдуз, дарёларнинг учдан бир қисмига ва булоқларнинг устига тушди. 11  Юлдузнинг номи Эрман эди. Натижада сувларнинг учдан бир қисми эрманга айланиб, сув аччиқ бўлгани учун кўп одамлар ундан ҳалок бўлди. 12  Тўртинчи фаришта карнайини чалди. Қуёшнинг учдан бири, ойнинг учдан бири ва юлдузларнинг учдан бири зиён кўрди, токи уларнинг учдан бир қисми қоронғилашиб, куннинг ҳам, туннинг ҳам учдан бири ёруғсиз қолсин. 13  Кейин қарасам, осмоннинг қоқ ўртасида учаётган бургутнинг баланд овозда шундай деяётганини эшитдим: «Қолган карнайларини чалишга шайланган учта фариштанинг карнай садосидан, ер юзида яшовчиларнинг ҳолига вой, вой, вой*

Изоҳлар

Ёки «кулфат».