Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб

МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

Ваҳий 7:1-17

7  Шундан сўнг ернинг тўрт бурчагида турган тўртта фариштани кўрдим. Улар на ерга, на денгизга ва на бирон бир дарахтга ҳеч қандай шамол эсмасин дея, ернинг тўртта шамолини ушлаб туришарди.  Кунчиқар тарафдан кўтарилаётган яна бир фариштани кўрдим. Унинг қўлида барҳаёт Худонинг муҳри бор эди. Бу фаришта, ер ва денгизга зарар етказиш топширилган тўртта фариштага баланд овозда шундай дея қичқирди:  «Аллоҳимиз қулларининг пешонасига муҳр босмагунимизча, ерга ҳам, денгизга ҳам, дарахтларга ҳам зарар етказманглар».  Мен муҳр босилган кишиларнинг сони 144 000 минг эканини эшитдим. Улар Исроил ўғилларининг ҳар бир қабиласидан эди.  Яҳудо қабиласидан 12 000 киши муҳрланган эди. Рубен қабиласидан 12 000, Гад қабиласидан 12 000,  Ошер қабиласидан 12 000, Нафтали қабиласидан 12 000, Манаше қабиласидан 12 000,  Шимўн қабиласидан 12 000, Леви қабиласидан 12 000, Иссахор қабиласидан 12 000,  Забулун қабиласидан 12 000, Юсуф қабиласидан 12 000, Бенямин қабиласидан 12 000 киши муҳрланган эди.  Шундан кейин қарадим-у, ҳар бир миллатдан, қабиладан, халқдан ва тилдан бўлган, ҳеч ким санай олмайдиган улкан оломонни кўрдим. Улар узун оқ кийимда, қўлларида пальма новдаларини ушлаб, тахт ва Қўзининг қаршисида туришарди. 10  Улар баланд овозда шундай дея хитоб қилишарди: «Нажотимиз учун, тахтда ўтирган Худойимиздан ҳамда Қўзидан қарздормиз». 11  Барча фаришталар арши аъло, оқсоқоллар ва тўртта жонзот атрофида туришарди. Улар арши аъло олдида юзтубан йиқилиб, Аллоҳга сажда қилиб, 12  шундай дейишарди: «Омин! Ҳамду сано, шон-шуҳрат, донолик, шукрона, шараф ва куч-қудрат то абад Тангримизга тегишлидир. Омин». 13  Шу пайт оқсоқоллардан бири мендан сўради: «Узун оқ кийим кийган бу одамлар ким ва қаердан келишган?» 14  Мен дарҳол унга жавоб бериб: «Ҳазратим, буни сиз биласиз»,— дедим. У эса менга шуларни айтди: «Бу кишилар буюк қайғудан чиқиб келаётганлардир. Улар кийимларини Қўзининг қонида ювиб, оқартирганлар. 15  Шу сабабли улар Худонинг тахти олдида туриб, Унинг маъбадида туну кун муқаддас хизматни бажо келтиришяпти. Арши аълода Ўтирган эса чодирини уларнинг устига ёяди. 16  Улар бошқа оч қолмайдилар ҳам, чанқамайдилар ҳам. На қуёш, на бирон-бир жазирама уларни қизитади. 17  Чунки арши аъло ёнидаги Қўзи уларни боқади ва оби ҳаёт булоқларига олиб боради. Худо уларнинг кўзларидан ҳар бир ёшни артиб олади».

Изоҳлар