Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб

МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

Ваҳий 5:1-14

5  Арши аълода Ўтирганнинг ўнг қўлида, олди ва орқасига ёзилган, еттита муҳр билан муҳрланган ўроғлиқ битикни кўрдим.  Шунингдек, мен кучли фариштани ҳам кўрдим. У баланд овозда шундай эълон қиларди: «Ўроғлиқ битикдан муҳрларни ечиб, уни очишга лойиқ ким бор?»  Аммо на осмонда, на ерда, на ер остида ўроғлиқ битикни очиб, ичига назар сола оладиган ҳеч кимса йўқ эди.  Ўроғлиқ битикни очиб, ичига назар солишга лойиқ зот топилмагани учун, мен кўп йиғладим.  Лекин бир оқсоқол менга шундай деди: «Йиғлама. Мана, Яҳудо қабиласидан бўлган Арслон, Довуднинг илдизи ғолиб чиқди. Шу сабабли, ўроғлиқ битикдаги етти муҳрни у ечади».  Мен арши аъло ва тўрт жонзот ёнида ҳамда оқсоқоллар ўртасида худди бўғизлангандай бир қўзи турганини кўрдим. Унинг еттита шохи ва еттита кўзи бор эди. Бу кўзлар, Аллоҳнинг бутун ер юзига юборган еттита руҳидир.  Қўзи дарҳол бориб, арши аълода Ўтирганнинг ўнг қўлидаги ўроғлиқ битикни олди.  У ўроғлиқ битикни олганида, тўрт жонзот ва йигирма тўрт оқсоқол Қўзининг олдида тиз чўкишди. Уларнинг ҳар бирида арфа ва тутатқига тўлдирилган олтин коса бор эди. Тутатқи — муқаддас кишиларнинг ибодатларидир.  Улар ушбу янги қўшиқни куйлашарди: «Сен ўроғлиқ битикни олиб, муҳрини ечишга лойиқсан, зеро сен бўғизланиб, Худо учун ўз қонинг эвазига барча қабила, тил, халқ ва миллатлардан инсонларни сотиб олдинг. 10  Улардан Худо учун бир шоҳлик яратиб, Унинг руҳонийлари этиб тайинладинг. Улар ер юзи устидан шоҳлик қиладилар». 11  Сўнг арши аъло, жонзотлар ва оқсоқоллар атрофида турган тумонат фаришталарнинг овозини эшитдим. Уларнинг сони ўн мингларча ўн минглар ва минг-мингларча эди. 12  Улар баланд овозда: «Бўғизланган Қўзи қудрат, бойлик, донолик, куч, шараф, шуҳрат ва ҳамду санога лойиқдир!» — дейишарди. 13  Кўкдаги, ердаги, ер остидаги ва денгиздаги барча жонзотларнинг ушбу сўзларни айтаётганини эшитдим: «Арши аълода Ўтирганга ва Қўзига абадулабад ҳамду сано, шон-шараф, шуҳрат ва қудрат бўлсин». 14  Тўрт жонзот: «Омин!» — деди. Йигирма тўрт оқсоқол эса тиз чўкиб, Аллоҳга топинди.

Изоҳлар