Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб

МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

Ваҳий 4:1-11

4  Шундан сўнг бир қараган эдим, осмонда очиқ бир эшикни кўрдим. Илгари ҳам эшитган карнайга ўхшаш бир овозни эшитдим. У менга: «Бу ёққа чиқ, сенга юз берадиган воқеаларни кўрсатаман»,— деди.  Шу заҳоти мен муқаддас руҳ таъсирида қолиб, самода бир тахт турганини ва унда бир шахс ўтирганини кўрдим.  Ўтирган шахснинг кўриниши яшма ва қимматбаҳо қизил тош каби эди. Тахти атрофида эса зумрадга ўхшаш бир камалак бор эди.  Тахт атрофида яна йигирма тўртта тахт турар ва уларда оқ либос кийган, бошларида олтин тожлари бор йигирма тўртта оқсоқол ўтирарди.  Тахтдан чақмоқ чақиб, момақалдироқ гулдураб, овозлар чиқарди. Тахт олдида еттита ёниб турган шамдон бор бўлиб, улар Тангрининг еттита руҳидир.  Яна тахтнинг олдида ойнага ўхшаган биллурдай денгизни кўрдим. Тахтнинг ўртасию атрофларида тўртта жонзот бор бўлиб, уларнинг олди ва орқаси кўзлар билан қопланганди.  Биринчи жонзот шерга, иккинчиси буқага, учинчи жонзотнинг юзи инсонникига, тўртинчи жонзот эса учаётган бургутга ўхшарди.  Тўртала жонзотнинг ҳар бирида олтитадан қанот бор бўлиб, ичин-ташин, ҳар тарафлама кўзлар билан қопланган эди. Улар кечаю кундуз тинмай ушбу сўзларни айтишмоқда: «Ўтмишда, ҳозир ва келажакда доим бор бўладиган Қодир Аллоҳ Яҳова муқаддас, муқаддас, муқаддасдир».  Ушбу жонзотлар арши аълода Ўтирган, абадулабад Яшовчига ҳар сафар шон-шараф ва шукроналар келтиришганда, 10  йигирма тўртта оқсоқол арши аълода Ўтирганнинг олдида тиз чўкиб, абадулабад Яшовчига тиз чўкиб сиғинишарди ва тожларини арши аъло олдига отиб, шундай дейишарди: 11  «Ё Аллоҳимиз Яҳова, Сен шон-шараф ва куч-қудратни эгаллашга лойиқсан, чунки Сен бутун борлиқни яратдинг ва ҳамма нарса Сенинг ироданг ила яратилган ва мавжуддир».

Изоҳлар