Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб

МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

Ваҳий 3:1-22

3  Сардисдаги жамоатнинг фариштасига ҳам ёз: “Худонинг еттита руҳига ва еттита юлдузига эга бўлган зот шундай демоқда: “Сенинг ишларингни биламан, гўё тирик деган номинг бор, лекин ўликсан.  Бедор бўл ва зўрға тирик қолганларни қўллаб-қувватла. Зеро Аллоҳ олдида ишларинг якунига етмаганини аниқладим.  Шунинг учун олган, эшитган нарсаларингни ёдда тутиб, уларни сақла ва тавба қил. Агар уйғоқ бўлмасанг, сенинг олдингга ўғри каби келаман ва қайси вақтда келганимни билмай қоласан.  Бироқ, Сардисда устки кийимларини булғамаган баъзи одамлар бор. Улар мен билан оқ кийимларда юришади, чунки улар бунга лойиқ.  Ғалаба қозонаётган оқ либос кияди ва мен унинг исмини ҳаёт китобидан ўчириб ташламайман, аксинча, Отам ва фаришталар олдида номини тан оламан.  Муқаддас руҳ жамоатларга нима деяётганини қулоғи борлар эшитсин”.  Филаделфиядаги жамоатнинг фариштасига ҳам ёз: “Муқаддас ва ҳақ, Довуднинг калитига эга бўлган, калит билан очган эшикларини ҳеч ким бекита олмайдиган, бекитганини эса ҳеч ким очолмайдиган зот шундай демоқда:  “Мен сенинг ишларингни биламан (ҳеч ким бекита олмайдиган эшикни сенинг олдингда очдим): кучинг кўп бўлмаса-да, сўзимни сақлаб, исмимдан воз кечмадинг.  Шайтон йиғинидан* бўлганларни ва яҳудий бўлмай туриб, ўзларини яҳудий дея ёлғон гапирадиганларни олдингга келтириб, сажда қилишга мажбурлайман ва шунда улар мен сени севганимни билиб олишади. 10  Менинг сабр-тоқатим ҳақидаги каломни маҳкам ушлаганинг учун, ер юзида яшовчилар устидан синов ўтказилаётган пайтда сени асрайман. 11  Мен тезда келаман. Сенда бор бўлганни маҳкам ушла, токи ҳеч ким сендан тожингни тортиб олмасин. 12  Зафар қозонаётганни Аллоҳимнинг маъбадида устун қилиб қўяман. У ҳеч қачон у ердан ташқарига чиқмайди. Унинг устига Худойимнинг исмини, Тангрим шаҳрининг, Худойимдан тушаётган янги Қуддуснинг номини ва ўзимнинг янги исмимни ёзиб қўяман. 13  Муқаддас руҳ жамоатларга нима деяётганини қулоғи борлар эшитсин”. 14  Лаодикиядаги жамоатнинг фариштасига ҳам ёз: “Омин, ишончли ва ҳақиқий шоҳид, Худонинг ижодларидан биринчиси шундай айтмоқда: 15  “Сенинг ишларингни биламан, сен на совуқ, на иссиқсан. Мен эса сенинг ё совуқ, ё иссиқ бўлишингни хоҳлар эдим. 16  Иссиқ ҳам, совуқ ҳам эмас, балки илиқ бўлганинг учун сени оғзимдан чиқариб юборишга тайёрман. 17  “Мен бойман, бойиб кетдим, ортиқ менга ҳеч нарса керак эмас”,— дейсан-у, аммо бахтсиз, ачинарли аҳволда, камбағал, кўр ва яланғоч эканингни билмас экансан. 18  Сенга маслаҳатим шу: бойиб кетиш учун мендан ўтда тобланган олтин, яланғочлигинг ошкор бўлиб, уятга қолмаслигинг учун оқ либос, кўришинг учун кўзга суртадиган малҳам сотиб ол. 19  Менга азиз бўлган барчага танбеҳ бериб, тарбия қиламан. Шундай экан, ғайратли бўл ва тавба қил. 20  Мана, мен эшик олдида туриб, тақиллатяпман. Кимки овозимни эшитиб, эшикни очса мен унинг уйига кираман. Мен у билан ва у мен билан кечликни баҳам кўрамиз. 21  Ғолибга мен билан тахтимда ўтиришга рухсат бераман. Чунки мен ҳам ғалаба қозониб, Отам билан Унинг тахтига ўтирдим. 22  Муқаддас руҳ жамоатларга нима деяётганини қулоғи борлар эшитсин”».

Изоҳлар

Вҳ 2:9 изоҳига қ.