Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб

МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

Ваҳий 20:1-15

20  Бундан сўнг, мен осмондан бир фаришта тушаётганини кўрдим. Унинг қўлида тубсизликнинг калити ва катта занжир бор эди.  Фаришта аждаҳони, яъни Иблис ва Шайтон деб аталмиш алмисоқ илонни тутиб, уни минг йил муддатга кишанлаб қўйди.  У аждаҳони тубсизликка ташлаб, уни қамаб қўйди ва унинг устига муҳр босди, токи у халқларни йўлдан оздирмасин. Минг йил ўтгандан кейин эса у қисқа вақтга озод этилади.  Шунингдек, мен тахтларни ва уларда ўтирганларни кўрдим. Уларга ҳукм этиш ҳуқуқи берилганди. Исо ва Аллоҳ тўғрисида шоҳидлик берганлари, шунингдек йиртқич ҳайвонга ва унинг тасвирига сажда қилмаганлари ва пешонаю қўлига тамға қабул этмаганлари учун болта билан чопиб ўлдирилган кишиларни кўрдим. Улар тирилиб, Масиҳ билан минг йил ҳукмронлик қилишарди.  (Қолган ўликлар минг йил тугамагунча тирилишмади.) Бу — биринчи тирилиш.  Биринчи тирилишда иштирок этганлар бахтли ва муқаддасдир. Иккинчи ўлим уларга ҳоким эмас, аксинча улар Худонинг ва Масиҳнинг руҳонийлари бўлиб, Масиҳ билан минг йил шоҳлик қилишади.  Минг йил тугагандан сўнг эса Шайтон зиндондан озод этилади.  У ерининг тўртта бурчагидаги халқларни — Яъжуж билан Маъжужни йўлдан оздириб, уларни жангга йиғиш учун чиқади. Халқларнинг сони эса денгиз қумидай саноқсиздир.  Улар ер юзининг ҳар жойига ёйилиб, муқаддас кишиларнинг қароргоҳинию азиз шаҳарни қуршаб олишади. Аммо осмондан олов тушиб, уларни ёндириб йўқ қилади. 10  Халқларни йўлдан оздирган Иблис эса, йиртқич ҳайвон билан сохта пайғамбар бўлган оловли ва олтингугуртли кўлга ташланади. У ерда улар кечаю кундуз, абадулабад азоб чекишади. 11  Кейин мен катта оқ тахтни ва унда Ўтирганни кўрдим. Унинг ҳузуридан еру осмон қочар эди, лекин уларга жой топилмади. 12  Бундан ташқари мен тахт олдида турган катта-кичик ўликларни кўрдим. Шунда китоблар очилиб, ҳаёт китоби деган яна бир китоб ҳам очилганди. Ўликлар китобларда ёзилгани бўйича, қилмишларига яраша ҳукм қилинди. 13  Денгиз ҳам, ўлим ҳам, мозор* ҳам ўзидаги ўликларни берди. Ҳар бир киши ишларига яраша ҳукм этилди. 14  Ўлим ва мозор эса оловли кўлга ташланди. Оловли кўл иккинчи ўлимни англатади. 15  Исмлари ҳаёт китобида ёзилмаганларнинг ҳаммаси оловли кўлга ташланди.

Изоҳлар

Юнонча ҳадес. Илованинг 5- мавзусига қ.