Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб

МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

Ваҳий 2:1-29

2  Эфесдаги жамоатнинг фариштасига шундай ёз: “Ўнг қўлида еттита юлдузи бўлган ва еттита олтин шамдон орасида юраётган зот шундай демоқда:  “Мен сенинг ишларингни, меҳнатингни, сабр-бардошингни ҳамда бузуқ одамларни ёқтирмаслигингни ва ўзларини ҳаворий* деган, аммо аслида ҳаворий бўлмаганларни синаб, ёлғончи эканликларини кўрганингни биламан.  Сен сабр-бардош намоён этиб, менинг номим туфайли кўп нарсаларга дош бердинг ва ҳолдан тоймадинг.  Бироқ сенга эътирозим бор: сен илк муҳаббатингдан совидинг.  Шунинг учун нимадан совиганингни эслаб тавба қил ва аввалги ишларингни бажар. Борди-ю, тавба қилмасанг, мен олдингга келиб, шамдонингни ўз жойидан олиб қўяман.  Лекин Николаос мазҳабининг ишларидан нафратланиб яхши қиласан, чунки мен ҳам улардан нафратланаман.  Муқаддас руҳ жамоатларга нима деяётганини қулоғи борлар эшитсин: “Ғалаба қозонаётганларга Аллоҳнинг жаннатидаги ҳаёт дарахтининг меваларидан ейишга рухсат бераман”.  Измирдаги жамоатнинг фариштасига ҳам ёз: ўлган ва тирилган, “Биринчи ва Охирги” шундай демоқда:  “Сенинг ғам-қайғуларинг ва қашшоқлигинг менга маълум. Аслида сен бойсан. Шунингдек, ўзларини яҳудий дейдиган, аммо Шайтоннинг йиғинидан* бўлганларнинг ҳақоратларини ҳам биламан. 10  Бошингга тушадиган азоб-уқубатлардан қўрқма. Иблис айримларингизни қамоққа ташлайди ва сизлар бутунлай синалиб, ўн кун қайғу-аламга дучор бўласизлар. Ўлимгача содиқ қол ва мен сенга ҳаёт тожини бераман. 11  Муқаддас руҳ жамоатларга нима деяётганини қулоғи борлар эшитсин: “Ғалаба қозонаётганларга иккинчи ўлим ҳеч қандай зарар етказмайди”. 12  Пергамдаги жамоатнинг фариштасига қуйидагини ёз: “Узун дудама ўткир қиличи бор кимса шундай демоқда: 13  “Сен Шайтоннинг тахти жойлашган ерда яшаётганингни биламан. Шунга қарамай, сен исмимни маҳкам ушлаб турибсан. Шайтон ўтирган жойда, яъни шаҳрингизда ўлдирилган ишончли шоҳидим Антипанинг кунларида ҳам менга бўлган имонингни инкор этмадинг. 14  Бироқ сенга эътирозим бор: орангизда Баломнинг таълимотига амал қиладиганлар мавжуд. Балом Болоққа Исроил ўғилларини қандай қилиб гуноҳга қўл уришга ўргатган. Токи улар бутларга қурбон қилинган нарсаларни ейишсин ва зино билан шуғулланишсин. 15  Устига-устак, орангизда Николаос мазҳабининг таълимотига риоя қиладиганлар ҳам бор. 16  Хуллас, тавба қил. Акс ҳолда мен тезда олдингга келиб, оғзимдан чиққан узун қилич билан уларга қарши жанг қиламан. 17  Муқаддас руҳ жамоатларга нима деяётганини қулоғи борлар эшитсин: “Ғалаба қозонаётганларга сирли маннани ва оқ тошни бераман. Тошда янги исм ёзилган бўлади ва ушбу исмни уни олгандан бўлак ҳеч ким билмайди”. 18  Шунингдек, Тиатирадаги жамоатнинг фариштасига ёз: “Кўзлари оташ алангасидай ва оёқлари соф мис каби бўлган Худонинг Ўғли шундай демоқда: 19  “Мен сенинг ишларингни, севгингни, имонингни, хизматингни, сабр-бардошингни ҳамда охирги ишларинг аввалгидан ҳам кўпроқ эканини биламан. 20  Бироқ сенга эътирозим бор: сен ўзини пайғамбар деб атайдиган Изабел исмли аёлга тоқат қиляпсан. У таълим беряпти ва қулларимни йўлдан уриб, зино қилишга ва бутларга бағишланган нарсаларни ейишга чорлаяпти. 21  Тавба қилиши учун унга муҳлат берган эдим, аммо у зиносидан тавба қилмоқчи эмас. 22  Шу сабабли, уни хасталик тўшагига ташлайман. У билан зино қилганлар эса тавба қилишмаса, уларни буюк қайғуга дучор қиламан. 23  Аёлнинг болаларини ўлат билан қириб ташлайман. Шунда барча жамоатлар мен қалбларни* текширадиган эканимни билиб олишади. Мен ҳар бирингизни ишларингизга яраша тақдирлайман. 24  Тиатирада қолган, ушбу таълимотга эргашмаган ва гўё “Шайтоннинг теранликлари” деб аталмиш нарсаларни ўрганмаганларга айтяпман: сизларга бундан бошқа юк ортмоқчи эмасман. 25  Мен келмагунимча, ўзингизда бор бўлганни маҳкам ушланг. 26  Ғалаба қозонаётган ва охиригача менинг ишларимга биноан йўл тутаётганга халқлар устидан ҳокимият ато этаман. 27  Мен унга Отамдан олган худди шундай ҳокимиятни бераман. У темир таёқ билан халқларга чўпонлик қилади, улар эса сопол идиш сингари синиб кетади. 28  Шунингдек, мен унга тонг юлдузини бераман. 29  Муқаддас руҳ жамоатларга нима деяётганини қулоғи борлар эшитсин”.

Изоҳлар

Луғатга қ.
Сўзма-сўз «синагогасидан». Луғатда «ибодатхона» сўзига қ.
Сўзма-сўз «буйрак ва юракни».