Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб

МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

Ваҳий 15:1-8

15  Осмонда яна буюк ва ажиб бир аломатни: етти ўлат келтирадиган еттита фариштани кўрдим. Бу сўнгги ўлатлар бўлиб, улар билан Худонинг ғазаби ўз ниҳоясига етади.  Кейин эса олов билан аралаштирилган ойнага ўхшаш денгизни, сўнг эса йиртқич ҳайвон, унинг тасвири ва исмининг сони устидан ғалаба қозонаётганларни кўрдим. Улар ойнага ўхшаш денгиз олдида Аллоҳ берган арфалар билан туришарди.  Улар Худонинг қули бўлмиш Мусонинг ҳамда Қўзининг қўшиғини шундай деб куйлашарди: «Қодир Тангри Яҳова, ишларинг буюк ва ажойибдир. Эй абадият Шоҳи, йўлларинг одил ва ҳақдир.  О, Яҳова, ким қўрқмас экан Сендан, ким улуғламас экан исмингни? Зеро ёлғиз садоқатли Сенсан. Барча халқлар олдингга келиб сажда қилишади. Чунки фармонларинг адолатли экани уларга ошкор бўлди».  Бундан сўнг қарасам, осмонда шаҳодат чодирининг муқаддас хоналари очилганини кўрдим.  Муқаддас хоналардан эса тоза ва порлоқ зиғир мато кийган, кўксига олтин камарлар боғлаган, еттита ўлат келтирадиган еттита фаришта чиқиб келди.  Шунда тўртта жонзотдан бири еттита фариштага, абадулабад яшовчи Худонинг ғазаби билан тўлдирилган, еттита олтин косани берди.  Муқаддас хоналар Аллоҳнинг улуғворлиги ҳамда қудратидан тутунга тўлди. То еттита фариштанинг етти ўлати якунига етмагунча, ҳеч ким муқаддас хоналарга кира олмади.

Изоҳлар