Асосий материалларга ўтиш

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб | МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

Ваҳий 13:1–18

 13  У денгиз қуми устига турди. Сўнгра мен денгиздан чиқиб келаётган йиртқич ҳайвонни кўрдим. Унинг ўнта шохи ва еттита боши бор эди. Шохларида ўнта тожи бор бўлиб, бошида эса куфрона исмлар ёзилган эди.  Мен кўрган йиртқич ҳайвон қоплонга ўхшарди, лекин оёқлари айиқникидай, оғзи шерникидай эди. Аждаҳо йиртқич ҳайвонга куч, тахт ва буюк ҳокимият берди.  Мен, ҳайвоннинг бошларидан бири ўлар ҳолатда яраланганини кўрдим, аммо ўша яраси соғайиб кетди ва бутун дунё ҳайрат билан йиртқич ҳайвоннинг кетидан эргашди.  Одамлар аждаҳога сажда қилишди, сабаби у йиртқич ҳайвонга ҳокимият берди. Улар йиртқич ҳайвонга сажда қилиб, шундай дейишарди: «Йиртқич ҳайвонга ўхшагани борми? Ким у билан кураша олади?»  Ҳайвонга такаббурона ва куфрона сўзларни айтадиган оғиз, ҳамда қирқ икки ой давомида фаолият кўрсатиш учун ҳокимият берилганди.  Ҳайвон Худога ҳамда Унинг исминию осмонда яшовчиларни ҳақоратлаш учун оғиз очди.  Шунингдек, унга муқаддас кишилар билан уруш олиб бориб, уларнинг устидан ғалаба қозонишга рухсат этилган эди. Қолаверса, унга ҳар бир қабила, халқ, тил ва миллат устидан ҳокимият берилди.  Ерда яшовчиларнинг бари унга сажда қилишади. Улардан ҳеч бирининг номи, бўғизланган Қўзининг ҳаёт китобига киритилмаяпти. Дунёга асос солинганидан бери* шундай бўлиб келяпти.  Қулоғи борлар эшитсин. 10  Асирликка тушиши керак бўлган, асирликка тушади. Кимки бировни қилич билан ўлдирса, ўзи ҳам қилич билан ўлдирилиши лозим. Бу ерда муқаддас кишиларнинг сабр-бардоши ва имони керак. 11  Кейин мен ер юзидан чиқаётган бошқа бир йиртқич ҳайвонни кўрдим. Унинг қўзиникига ўхшаган иккита шохи бор эди, аммо у аждаҳо каби гапира бошлади. 12  У биринчи йиртқич ҳайвоннинг кўз ўнгида унинг бутун ҳокимиятидан фойдаланиб, ер ва унда яшовчиларни, ўлар ҳолатдаги яраси соғайиб кетган биринчи ҳайвонга сажда қилишга мажбурлаяпти. 13  Бундан ташқари, у инсонларнинг кўзи олдида буюк аломатлар яратиб, ҳатто осмондан ерга олов туширмоқда. 14  У биринчи йиртқич ҳайвон олдида яратадиган аломатлари билан ерда яшовчиларни йўлдан оздиряпти. Боз устига, ерда яшовчиларга қилич билан яраланган, аммо тирик қолган ҳайвоннинг тасвирини яратишларини айтмоқда. 15  Унга ҳайвоннинг тасвирига ҳаёт нафасини пуфлашга рухсат берилганди, токи ҳайвоннинг тасвири гапира олсин ва унга сажда қилмаган барча ўлдирилсин. 16  У ҳаммани — кичигу улуғларни, бою камбағалларни, эркину қулларни — ўнг қўлига ёки пешонасига тамға босишга мажбурлаяпти. 17  Токи ҳайвоннинг тамғасига — исми ёки исмининг сонига эга бўлмаган ҳеч ким на харид қила олсин, на сота олсин. 18  Бу ерда донолик керак: ақли борлар ҳайвоннинг сонини ҳисоблаб чиқишсин. Чунки унинг сони инсонийдир. Унинг сони — 666.

Изоҳлар

Сўзма-сўз «уруғ тушганидан», яъни Одамато билан Момоҳавонинг болалари пайдо бўлганидан бери.