Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб

МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

Ваҳий 12:1-17

12  Осмонда буюк бир аломат — қуёшга бурканган аёл пайдо бўлди. Унинг оёқлари остида ой, бошида эса ўн икки юлдузли тожи бор эди.  У ҳомиладор бўлиб, оғриқ ва тўлғоқ азобидан бақирарди.  Кейин осмонда яна бир аломат — етти бошли, ўнта шохли ва бошларида еттита тожи бўлган оташин қизил рангли катта аждаҳо пайдо бўлди.  У думи билан самовий юлдузларнинг учдан бир қисмини сидириб, ерга улоқтирди. Ушбу аждаҳо туғаётган аёлнинг фарзандини ютиб юбориш учун унинг олдида турганди.  Аёл ўғил кўрди. Бу ўғил барча халқларни темир ҳасса билан боқиши керак. Шу заҳоти аёлнинг боласи Худонинг ҳузурига, Унинг тахтига олиб кетилди.  Аёл эса саҳрога, Аллоҳ у учун тайёрлаб қўйган жойга қочиб кетди. У ерда у 1 260 кун боқилиши лозим.  Осмонда жанг бўлди: Микоил ўз фаришталари билан аждаҳога қарши жанг қилди. Аждаҳо ҳам ўз фаришталари билан уларга қарши чиқди.  Аммо аждаҳо енгилди. Энди осмонда уларга бошқа жой қолмади.  Шундай қилиб, бутун ер юзини йўлдан оздириб юрган буюк аждаҳо, Иблис ва Шайтон деб аталган алмисоқ илон, ўз фаришталари билан бирга ер юзига отилди. 10  Сўнг, осмондан баланд овоз билан айтилган ушбу сўзларни эшитдим: «Энди Худойимизнинг нажоти, куч-қудрати, салтанати ва Масиҳининг ҳукмронлиги келди. Чунки Аллоҳнинг олдида биродарларимизни кечаю кундуз айблаётган туҳматчи пастга отилди! 11  Улар Қўзининг қони ва эълон қилаётган хабарлари* билан уни енгишди. Ҳатто ўлимга юз тутганда ҳам, улар ўз жонларини аямадилар. 12  Шу боис шодланинг, эй осмону фалак ва унда яшовчилар! Аммо ер ва денгизнинг ҳолига вой! Зеро Иблис вақти оз қолганини билиб, мудҳиш қаҳр-ғазаб ила сизнинг олдингизга тушди». 13  Аждаҳо ўзининг ерга отилганини кўргач, ўғил туққан аёлни таъқиб қила бошлади. 14  Аммо аёл чўлга, у учун ҳозирлаб қўйилган жойга учиши учун, унга катта бургутнинг иккита қаноти берилди. Аёл у ерда илондан йироқда бир муддат, икки муддат ва ярим муддат вақт боқилади. 15  Шунда илон оғзидан дарёдай сув чиқариб, аёлни дарёда чўктирмоқчи бўлди. 16  Аммо ер аёлга ёрдамга келиб, оғзини очди-да, аждаҳо оғзидан чиқарган дарёни ютиб юборди. 17  Аждаҳо эса аёлга дарғазаб бўлиб, унинг зурриётидан қолганларга ва Худонинг амрларини бажараётган ҳамда Исо ҳақда шоҳидлик қилаётганларга қарши жангга чиқди.

Изоҳлар

Сўзма-сўз «шоҳидлик каломи».