Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб

МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

Ваҳий 10:1-11

10  Ундан кейин осмондан тушаётган кучли бир фариштани кўрдим. У булутга бурканган бўлиб, боши узра камалаги бор эди. Унинг юзи қуёшдай, оёқлари оташин устундай эди.  Унинг қўлида очилган кичик ўроғлиқ битик бор эди. У ўнг оёғини денгизга, чап оёғини ер юзига қўйди.  Фаришта арслон бўкиргандай, кучли овозда ҳайқирди. У ҳайқирганда, етти момақалдироқ овози янгради.  Етти момақалдироқ овози янграганда, мен ёзишга чоғландим, аммо осмондан шундай деяётган овозни эшитдим: «Етти момақалдироқнинг айтганларини муҳрлаб қўй, уларни ёзма».  Денгиз ва ер устида турган, мен кўрган ўша фаришта ўнг қўлини кўкка кўтариб,  осмонни ва ундаги борлиқни, ерни ва ундаги борлиқни ҳамда денгиз ва ундаги борлиқни яратган абадулабад Яшовчи ҳаққи қуйидагича қасам ичди: «Бошқа кечиктирилмайди.  Лекин еттинчи фаришта карнайини чалган кунларда, чалишга шайланганда, Аллоҳ Ўз қуллари бўлмиш пайғамбарларига хушхабар сифатида эълон қилган муқаддас сир аниқ амалга ошади».  Осмондан эшитган ўша овоз менга яна мурожаат қилиб деди: «Бор, денгиз ва ер устида турган фариштанинг қўлидаги очилган ўроғлиқ битикни ол».  Мен фариштанинг олдига бориб, кичик ўроғлиқ битикни беришини сўрадим. У менга жавобан айтди: «Буни олгин-да, егин. У оғзингда асал каби ширин бўлади, аммо қорнинг ачишади». 10  Кичик ўроғлиқ битикни фариштанинг қўлидан олиб еганимда, оғзим асал каби ширин бўлди, лекин уни еб бўлганимдан кейин қорним ачишиб кетди. 11  Сўнг, мен ушбу сўзларни эшитдим: «Сен халқлар, миллатлар, тиллар ва кўпгина шоҳлар ҳақида яна башорат қиласан».

Изоҳлар