Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб

МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

Ёқуб 4:1-17

4  Орангиздаги урушу жанжалларнинг сабаби нимада? Ичингизда* қўзғолон кўтараётган эҳтиросларда эмасми?  Сизлар хоҳлаган нарсангизга эриша олмаяпсизлар. Қотиллик қилиб, бировнинг нарсасига кўз олайтиряпсизлар, аммо барибир мақсадингизга етмаяпсизлар. Уруш ва жанжал қиляпсизлар. Аллоҳдан сўрамаганингиз боис эриша олмаяпсизлар.  Сўраган тақдирда ҳам олмаяпсизлар, чунки нотўғри мақсадда, яъни тана истакларини қондириш учун сўраяпсизлар.  Эй зинокорлар*, дунё билан дўстлик, Худога душманлик эканини наҳотки билмайсизлар? Ким дунё билан дўстлашишни хоҳласа, у Аллоҳга душман бўлади.  Ёки Муқаддас Ёзувларда: «Ичимизда ўрнашиб олган ҳасадгўйлик руҳи доим бир нарсани хоҳлайди»,— деган сўзлар бекорга айтилган деб ўйлаяпсизларми?  Аммо Тангрининг бизга кўрсатаётган инояти бундан устундир. Худди Муқаддас Ёзувларда айтилганидек: «Аллоҳ мағрурларга қарши, камтарларга эса иноятлидир».  Шунинг учун Худога бўйсуниб, Иблисга қарши туринглар, ўшанда у сизлардан қочади.  Аллоҳга яқинлашинглар, шунда У ҳам сизларга яқинлашади. Эй гуноҳкорлар, қўлларингизни ювинглар. Эй журъатсизлар, қалбларингизни покланглар.  Ғамгин бўлинглар, мотам тутиб йиғланглар. Кулгингиз мотамга, қувончингиз қайғуга айлансин. 10  Яҳованинг назарида камтарин бўлинглар, шунда У сизларни юксалтиради. 11  Биродарларим, бир-бирингизга қарши гапиришни бас қилинглар. Ким ўз биродарига қарши гапирса ёки уни ҳукм қилса, у Тангрининг қонунига қарши гапириб, уни ҳукм қилган бўлади. Агар сен Худонинг қонунини ҳукм қилаётган бўлсанг, демак сен уни бажарувчи эмас, балки ҳакам бўласан. 12  Фақатгина битта қонун чиқарувчи ва ҳакам бор. У қутқаришга ҳам, ҳалок қилишга ҳам қодир. Сен-чи, ким бўлибсанки, ўз яқинингни ҳукм қиляпсан? 13  Энди эса: «Бугун ёки эртага фалон шаҳарга бориб, у ерда бир йил турамиз-да, савдо-сотиқ қилиб, пул ишлаб келамиз»,— деяётганлар эшитиб олсин. 14  Ахир эртага нима бўлишини билмайсизлар-ку. Чунки ҳаётингиз қисқа вақт кўриниб, кейин йўқолиб кетадиган буғ кабидир. 15  Ундан кўра: «Агар Яҳова хоҳласа, соғ бўлсак, у ёки бу ишни қиламиз»,— денглар. 16  Аммо сизлар кеккайиб, манманлик қиляпсизлар. Бундай манманликнинг бари эса ёмондир. 17  Хуллас, ким тўғри иш қилиш кераклигини билиб туриб қилмаса, гуноҳ қилган бўлади.

Изоҳлар

Сўзма-сўз «тана аъзоларингизда».
Ёки «Худога вафо қилмаганлар».