Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Худованд Яҳовани тараннум этинг (янги қўшиқлар)

 138- қўшиқ

Яҳова — Сенинг исмингдир

Яҳова — Сенинг исмингдир

Юкламоқ:

(Забур 83:18, ЯДТ [82:19])

  1. Барҳақсан Эгамиз,

    Бор мавжудот Худоси,

    Абадият Подшоси,

    Исмингдир Яҳова.

    Халқинг ичра бўлиш

    Фахри билан яшаймиз,

    Барчага ваъз қиламиз,

    Сени мадҳ этамиз.

    (НАҚАРОТ)

    Яҳова, Яҳова,

    Сенга ўхшаши йўқ.

    Еру кўкнинг Сарварисан,

    Сендан бошқаси йўқ.

    Ҳаммага маълум бўлсинки,

    Танҳо Қодир Сенсан.

    Яҳова, Яҳова,

    Ёлғиз Ўзинг Раббий Сенсан.

  2. Ниятингга кўра,

    Бизни Сен қўллагайсан,

    Тўғри йўлга бошлайсан,

    Исмингдир Яҳова.

    Бизга лутф айладинг,

    Исминг-ла атаб бизни.

    Манзур кўриб халқингга,

    Бизни ҳам жалб қилдинг.

    (НАҚАРОТ)

    Яҳова, Яҳова,

    Сенга ўхшаши йўқ.

    Еру кўкнинг Сарварисан,

    Сендан бошқаси йўқ.

    Ҳаммага маълум бўлсинки,

    Танҳо Қодир Сенсан.

    Яҳова, Яҳова,

    Ёлғиз Ўзинг Раббий Сенсан.

(Шунингдек 2 Сол. 6:14; Заб. 71:19; Ишаё 42:8 га қаранг.)