Асосий материалларга ўтиш

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«Муқаддас Китоб таълимотлари»

ИЛОВА

1914- йил — Муқаддас Китоб башоратига кўра энг муҳим сана

1914- йил — Муқаддас Китоб башоратига кўра энг муҳим сана

МУҚАДДАС КИТОБ тадқиқотчилари 1914- йилдан бир неча ўн йил аввал, ушбу сана энг муҳим сана бўлади, деб таъкидлашган эди. Нега айнан 1914- йил, тарихда энг муҳим сана ҳисобланиши керак эди, ва бунга қандай далиллар бор?

Инжилда Исо Масиҳнинг бир башоратини ўқиймиз, унда: «Ёт халқларнинг даврони тугамагунча, Қуддус ёт халқлар томонидан оёқ ости қилинади»,— деб айтилган эди (Луқо 21:24). Қуддус шаҳри Исроил мамлакатининг пойтахти бўлиб, ҳазрати Довуд хонадонидан чиққан шоҳлар у ердан бошқарар эдилар (Забур 47:2, 3). Лекин, бу шоҳлар бошқалардан фарқ қилишар эди. Улар Парвардигори Оламнинг вакиллари бўлиб, «Яҳованинг тахтида» ўтиришар эди (1 Солномалар 29:23, ЯДТ). Хуллас, Қуддус шаҳри Яҳова Таолонинг ҳукмдорлиги рамзи эди.

Хўш, Худонинг ҳукмдорлигини «ёт халқлар» қачон ва қандай қилиб оёқ ости қила бошлади? Бу давр милоддан аввалги 607- йилда Қуддуснинг бобилликлар томонидан вайрон қилиниши билан бошланди. Ҳазрати Довуд хонадонидан бўлган шоҳларнинг ҳукмронлигига чек қўйилиб, бошқа ҳеч ким «Яҳованинг тахтида» ўтирмас эди (4 Шоҳлар 25:1-26). Худонинг ҳукмдорлиги доимо «оёқ ости» қилинадими? Йўқ, чунки Ҳизқиё пайғамбарнинг башоратида Қуддуснинг охирги шоҳи бўлмиш Зидқиёга қарата шундай дейилган эди: «Саллани ечиб, тожни олиб қўй… То ҳуқуқи бор келмагунча, уни ҳеч кимга бермайман, у фақат унга насиб этади» (Ҳизқиё 21:26, 27, ЯДТ). Довуднинг тожига «ҳуқуқи бор» танҳо Ҳазрати Исо Масиҳдир (Луқо 1:32, 33). Демак, Худонинг ҳукмдорлиги «оёқ ости» қилиниши Исо Масиҳнинг тахтга ўтириши билан якунланади.

Хўш, ҳазрати Исо Масиҳ қачон тахтга ўтирар экан? Боя ўқиганимиздай, ёт халқларнинг даврони аниқ чегараланган. Бу муддат тўғрисида эса Дониёр пайғамбарнинг Муқаддас Китобда ёзиб қолдирган башоратидан билиб олишимиз мумкин. Башоратда Бобил шоҳи Навухадназарнинг кўрган туши тасвирланган. Тушида шоҳ улкан бир дарахтни кўрибди. Бу дарахт йиқитилган экан. Аммо тўнкаси янги новда чиқармаслиги учун, уни темир ва бронза билан занжирлаб қўйишган. Тўнка «етти йил» мобайнида шундайлигича туриши лозим эди (Дониёр 4:7-13).

Муқаддас Китобда дарахт, гоҳида шоҳлик рамзи сифатида қўлланилади (Ҳизқиё 17:22-24; 31:2-5). Тушдаги дарахтнинг йиқитилгани, Худонинг тахтида ўтирган шоҳларнинг ҳукмронлигига чек қўйилганини англатар эди. Бироқ башоратдан кўриняптики, Қуддус шаҳри доим эмас, балки фақат «етти йил» мобайнида оёқ ости қилинади. Бу етти йил том маънода эмас, балки мажозий маънода қўлланилган. Бўлмаса бу вақт қанча давом этар экан?

Инжилнинг бир оятидан, уч ярим йил «бир минг икки юз олтмиш кунга» тўғри келганини билиб оляпмиз (Ваҳий 12:6, 14). Демак, «етти йил» (яъни иккига кўпайтирилган уч ярим йил) 2 520 кунга тўғри келади. Бироқ, Қуддус шаҳрининг вайрон қилинишидан 2 520 кун ўтгандан сўнг, Худонинг ҳукмронлиги оёқ ости қилиниши давом этди. Демак бу кунлар том маънода эмас, балки мажозий маънода ифодаланган. Муқаддас Китобга асосланиб «бир кун эвазига бир йил» ҳисобласак, мажозий маънодаги «етти йил» 2 520 йилга тўғри келади (Саҳрода 14:34; Ҳизқиё 4:6).

2 520 йиллик муддат, милоддан аввалги 607- йили октябрь ойида Қуддуснинг бобилликлар томонидан вайрон қилиниши билан бошланди. Ўшанда ҳазрати Довуд хонадонидан бўлган шоҳнинг ҳукмронлигига чек қўйилган эди. Милодий 1914- йили октябрь ойида эса бу муддат тугади. Айнан ўша йили «ёт халқларнинг даврони» тугаб, Ҳазрати Исо Масиҳ самовий Шоҳликда тахтга ўтирди* (Забур 2:1-6; Дониёр 7:13, 14).

Исо Масиҳ башорат қилганидай, унинг самовий Шоҳ сифатида «келиши», ер юзидаги машаққатлар кўпайишига, яъни урушлар, қаҳатчилик, ўлатлар ва зилзилаларга олиб келади (Матто 24:3-8; Луқо 21:11). Бу аломатларнинг бари, Худонинг самовий Шоҳлиги 1914 йилда вужудга келганини ҳамда «охирзамон» даври бошланганини яққол кўрсатиб турибди (2 Тимўтийга 3:1-5).


*  Милоддан аввалги 607- йил октябрдан, то милоддан аввалги 1- йил октябрга қадар 606 йил ўтди. Нолинчи йил бўлмагани сабабли, милоддан аввалги 1- йил октябрдан, то милодий 1914- йил октябргача 1914 йил ўтди. 606 йилга 1914 йил қўшсак, жами 2 520 йил бўлади. Милоддан аввалги 607- йили Қуддуснинг вайронага айланиши тўғрисида кўпроқ маълумот олиш учун, Яҳованинг Шоҳидлари томонидан кўп тилларда нашр этилган «Муқаддас Китобни англамоқ» энциклопедиясининг «Солнома» сарлавҳасига қаранг.

МАЖОЗИЙ
2 520 йил
606 йил ва 3 ой
мил. ва. 607- йил октябрдан,
то мил. ав. 1- йил 31- декабргача
1913 йил ва 9 ой
мил. 1- йил 1- январдан,
то мил. 1914- йил октябргача
607

«Қуддус ёт халқлар томонидан оёқ ости қилинади»

Қуддуснинг вайрон қилиниши
←мил. ав. мил.→ 1914

«Ҳуқуқи бор келгунига қадар»

Ҳазрати Исо самовий Шоҳ сифатида

← Бобига қайтиш