Асосий материалларга ўтиш

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«Муқаддас Китоб таълимотлари»

ИЛОВА

Ҳазрати Исо қишда туғилганмикин?

Ҳазрати Исо қишда туғилганмикин?

МУҚАДДАС КИТОБДА Ҳазрати Исо қайси куни туғилгани тўғрисида айтилмаган. Бироқ баъзи маълумотлардан, бу қишда бўлмаганини кўряпмиз.

Исо Масиҳ Байтлаҳм шаҳрида туғилган пайтда, у ерда қандай об-ҳаво бўлганини кўриб чиқайлик. Яҳудийларнинг Кислев ойи (ноябрь-декабрга тўғри келади) ёмғир ёғадиган совуқ пайти эди. Ундан кейин Табат ойи (декабрь-январь) келар эди. Бу ой қишки энг совуқ вақти бўлиб, ҳатто тоғлик жойларда қор ёғар эди. Келинг, бу пайт қандай иқлими билан ажралиб туришини Муқаддас Китобдан билиб олайлик.

Эзра пайғамбарнинг ёзувларидан, Кислев ойи чиндан ҳам ёмғир ёғадиган совуқ пайти бўлганини билиб оляпмиз. Эзра пайғамбар, тўққизинчи ойнинг [Кислев] йигирманчи кунида одамлар Қуддусда тўпланган, деб ҳикоя қилмоқда. Одамлар майдонда туриб ва «ёмғир туфайли қалтираб», шундай дердилар: «Ҳозир ёмғир ёғадиган пайти ва ташқарида туришга тоқатимиз йўқ» (Эзра 10:9, 13, ЯДТ; Еремиё 36:22). Бу қишки пайтда чўпонлар сурувларини далада тунагани қолдиришмаганидан таажжубланмасак ҳам бўлади.

Чўпонлар қўйлари билан далада

Ҳазрати Исо туғилганида, чўпонлар сурувлари билан далада тунар эдилар

Лекин Муқаддас Китоб, Исо Масиҳ туғилган тунда чўпонлар сурувлари билан далада қолишган деб айтмоқда. Инжилда: «Ўша юртда [Байтлаҳм атрофларида] чўпонлар бор эди. Улар сурувларини пойлаб, далада тунар эдилар»,— деб ёзилган (Луқо 2:8-12). Чўпонлар далада тунашига эътибор беринг. Чўпонлар сурувларини совуқ пайтлари ёмғир тагида тунагани қолдиришармиди? Йўқ, асло! Хуллас, кўриняптики Ҳазрати Исо қишда туғилиши ҳақиқатдан йироқ*.

Худонинг Каломи, Ҳазрати Исо қайси куни туғилгани тўғрисида хабар бермаса-да, унинг қайси куни вафот этгани ҳақида айтиб беряпти. Бу бизга ҳазрати Сулаймоннинг қуйидаги сўзларини эслатади: «Яхши ном қимматбаҳо хушбўй ёғдан, ўлим куни эса туғилган кундан яхшироқдир» (Воиз 7:1). Айнан шу сабабли, Муқаддас Китоб Исо Масиҳнинг туғилиши тўғрисида қисқача гапириб, унинг фаолияти ва ўлими ҳақида батафсил маълумот бермоқда.


*  Бу ҳақда кўпроқ маълумот олиш учун, Яҳованинг Шоҳидлари томонидан кўп тилларда нашр этилган «Муқаддас Китоб асосида музокара», деб номланган китобнинг 176-179- саҳифаларига қаранг.

← Бобига қайтиш