Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«Муқаддас Китоб таълимотлари»

ИЛОВА

Қиёмат куни — у қандай кун ўзи?

Қиёмат куни — у қандай кун ўзи?

ҚИЁМАТ куни тўғрисида қандай фикрдасиз? Кўпларнинг фикрича қиёматда одамлар тирилиб, Худонинг тахти олдида бирма-бир сўроқ қилинади. Уларнинг савоб ва гуноҳлари ўлчаниб, шунга қараб одамлар ё жаннат роҳатларига ё дўзах азобларига жўнатилади. Бироқ Муқаддас Китоб бундай ўргатмайди. Худонинг Каломи бу кунни даҳшатли эмас, балки орзу-умид вақти, деб тасвирламоқда.

Бу кун тўғрисида Инжилда шундай дейилган: «Кейин буюк бир оқ тахт ва тахтда ўтирган Сиймони кўрдим. Унинг ҳузуридан еру осмон қочар эди, лекин уларга жой топилмади. Мен Худо тахти олдида турган катта-кичик ўликларни кўрдим. Китоблар очилди. Ҳаёт китоби деган бошқа бир китоб ҳам очилди. Ўликларнинг ҳар бири, китобларда ёзилгани бўйича, қилмишларига яраша ҳукм этилди» (Ваҳий 20:11, 12). Хўш, одамларни ким ҳукм этар экан?

Бутун оламнинг Ҳукмдори — Ҳақ Таоло Яҳовадир. Бироқ ҳукм қилиш ҳуқуқини У муайян бир Зотга берган. Хўш, у ким экан? Азиз ҳаворий Павлус айтгандай, «Ўзи қўйган Зот орқали У Худо дунёни адолат билан ҳукм этадиган бир кун тайин этди» (Ҳаворийлар 17:31). Ушбу Зот Исо Масиҳнинг ўзидир (Юҳанно 5:22). Бироқ, Қиёмат куни қачон бошланиб, қачон якунланади?

Инжилга биноан, Ҳор-Магидўн деб аталган Худонинг жангида Шайтоннинг ёвуз дунёси бартараф қилинганидан сўнг Қиёмат куни бошланади* (Ваҳий 16:14, 16; 19:19-20:3). Ҳор-Магидўн жангидан сўнг Шайтон ва унинг жинлари минг йил муддатга тубсизлик қаърига кишанлаб қўйилади. Ушбу вақт давомида Исо Масиҳ ҳамда унинг 144 000 дан иборат бўлган ворисдошлари «Масиҳ билан минг йил ҳукм сурадилар» (Ваҳий 14:1-3; 20:1-4; Римликларга 8:17). Бундан кўриниб турибдики, Қиёмат куни том маънода 24 соатдан иборат бўлмай, минг йил давом этади.

Ушбу минг йил давомида Исо Масиҳ «тиригу ўликларни ҳукм қилажак» (2 Тимўтийга 4:1). «Тириклар» Ҳор-Магидўндан омон қолган «улкан бир оломонни» ташкил этади (Ваҳий 7:9-17). Азиз пир Юҳанно шунингдек, «Худо тахти олдида турган катта-кичик ўликларни» кўрган эди. Ҳа, Исонинг ваъдасига кўра, «қабрда ётган марҳумларнинг ҳаммаси… қабрдан чиқадилар» (Юҳанно 5:28, 29; Ҳаворийлар 24:15). Бироқ одамлар қай асосда ҳукм этилади?

Инжилда шунингдек: «Китоблар очилди… ўликларнинг ҳар бири, китобларда ёзилгани бўйича, қилмишларига яраша ҳукм этилди»,— деб ёзилгани бор. Бу китобларда одамларнинг ўтмишда қилган ишлари қаламга олинганми? Йўқ, одамларнинг ўлимидан олдин қилган ишлари асло эслатилмайди. Буни қаердан биламиз? Муқаддас Китобда: «Ўлган одам гуноҳ қилишдан озоддир»,— деб айтилади (Римликларга 6:7). Марҳумлар тирилиб, ҳаётини янгидан бошлаш имкониятига эга бўладилар. Демак, юқорида эслаб ўтилган «китобларда» Худонинг келажакда берадиган буйруқлари баён этилган. Ҳор-Магидўн жангидан омон қолган ҳамда тирилган инсонларнинг барчаси Худонинг амрларига ва шу каби янги берадиган буйруқларига итоат қилишсагина абадий яшай оладилар. Хуллас, одамлар Қиёмат куни давомида қилган ишларига қараб ҳукм қилинадилар.

Қиёмат куни баъзи одамларга илк бор Худонинг иродасини ўрганиб, унга мувофиқ яшашга имконият берилади. Бу, умумжаҳон маърифат дастури асосида рўёбга чиқарилади. Дарҳақиқат, жаннатда одамлар ҳақиқатни ўрганур (Ишаё 26:9). Бироқ ҳамма ҳам Худонинг иродасини бажаришга тайёр турмайди. Тавротда: «Фосиққа хайрихоҳлик кўрсатилган тақдирда ҳам, у тўғриликни ўрганмас. Адолат юртида ноҳақлик қилиб, Яҳованинг улуғворлигига парво ҳам қилмас»,— деб айтилади (Ишаё 26:10, ЯДТ). Қиёмат кунида барча фосиқлар абадий қириб ташланади (Ишаё 65:20).

Қиёмат кунининг охирида, омон қолган одамлар камолотга эришади ва шу йўсин «тириладилар» (Ваҳий 20:5). Ўша давр мобайнида бутун инсоният дастлабки мукаммал ҳолига қайтади (1 Коринфликларга 15:24-28). Сўнг одамлар охирги синовдан ўтадилар. Шайтон озод қилиниб, одамларни сўнгги марта васвасага туширишга уринади (Ваҳий 20:3, 7-10). Охиригача чидаганлар, Муқаддас Китобдаги ушбу башоратнинг гувоҳлари бўладилар: «Солиҳлар ер юзига эга бўлиб, унда мангу яшайдилар» (Забур 36:29). Дарҳақиқат, Худога содиқ қолганлар учун, Қиёмат куни нақадар улуғ бир кунга айланади!


*  Ҳор-Магидўн жанги тўғрисида Яҳованинг Шоҳидлари томонидан кўп тилларда нашр этилган «Танҳо Ҳақ Худога топининг» китобининг 20- боби ҳамда «Муқаддас Китобни англамоқ» энциклопедиясининг 1- жилд, 594-, 595-, 1037- ва 1038- саҳифаларига қаранг.

← Бобига қайтиш