Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«Муқаддас Китоб таълимотлари»

ИЛОВА

«Шеўл» билан «Ҳадес» нима дегани?

«Шеўл» билан «Ҳадес» нима дегани?

МУҚАДДАС КИТОБНИНГ асл нусхасида ибронийча Шеўл ва унинг маънодоши юнонча Ҳадес сўзи қарийб 70 марта учрайди. Шу иккала сўз ҳам ўлим билан боғлиқ. Кўп тилларда бу сўзларнинг маъносини бериш қийин бўлгани сабаб, Муқаддас Китобнинг баъзи таржималарида уларга нисбатан «қабр», «дўзах», «тамуғ» ёки «ўликлар диёри» иборалари қўлланилади. Хўш, «Шеўл» билан «Ҳадес» қандай маънога эга? Келинг, Муқаддас Китобда бу сўзларнинг қўлланилишини кўриб чиқайлик.

Бир оятда қуйидагини ўқиймиз: «Сиз бораётган жой — Ўликлар диёрида [Шеўлда] ҳеч қандай иш, фаҳм-идрок, билим ёки донолик йўқдир» (Воиз 9:10- изоҳига қаранг). Хўш, одам ўлса қаерга боради? Бу оятда оддий қабр тўғрисида гап кетяптимикин? Йўқ. Чунки, агар оддий қабр тўғрисида гап кетганида Шеўл ёки Ҳадес сўзи эмас, балки бошқа сўз ишлатилган бўлар эди. Шунингдек, «Шеўл» сўзи остида оила мақбараси ҳам назарда тутилмайди (Ибтидо 49:30, 31).

Бўлмаса «Шеўл» сўзи қандай маънога эга? «Шеўл» ёки «Ҳадес» сўзлари ҳаттоки энг йирик оила мақбараларидан кўра анча катта. Мисол учун, Муқаддас Китобда, Шеўл «оғзини беўлчов очди», деган сўзларни ўқиймиз (Ишаё 5:14, ЯДТ). «Шеўл» сон-саноқсиз одамларни ютиб юборган бўлса ҳам, «етарли демайди» (Ҳикматлар 30:15, 16). Чекланган миқдорда марҳумларни сиғдира оладиган мақбарадан фарқли равишда, ўликлар диёри [Шеўл] ҳеч тўймайди (Ҳикматлар 27:20). Зеро, «Шеўл» ҳеч қачон тўлмайди. У тубсиз чуқурликдир. Хуллас, «Шеўл» билан «Ҳадес» том маънода муайян бир жойни эмас, балки мажозий маънода, умуман ўлганларнинг аксарият қисми тушадиган жойни англатади.

Тирилиш ҳақидаги таълимот «Шеўл» ҳамда «Ҳадес» сўзларининг маъносини янада чуқурроқ очиб беради. Муқаддас Китобда бу сўзлар тириладиган одамларга нисбатан қўлланилади* (Аюб 14:13; Ҳаворийлар 2:31; Ваҳий 20:13). «Шеўл» ва «Ҳадес»га нафақат Яҳова Таолонинг содиқ хизматчилари, балки Уни таниб-билмаган инсонлар ҳам тушадилар (Ибтидо 37:35; Забур 54:16). Муқаддас Китоб таълимоти бўйича «солиҳ билан фосиқлар тириладилар» (Ҳаворийлар 24:15).


*  Муқаддас Китобга биноан, тирилмайдиган инсонлар Шеўл ва Ҳадесга эмас, балки «Геҳенна», яъни «Ҳинном водийсига» тушадилар (ўзбекча Муқаддас Китобда «жаҳаннам» деб таржима қилинган; қ. Матто 5:30; 10:28; 23:33). Шеўл ва Ҳадес каби Геҳенна муайян бир жой эмас.

← Бобига қайтиш