Асосий материалларга ўтиш

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«Муқаддас Китоб таълимотлари»

18- БОБ

Худонинг дўсти бўлиш учун нима қилиш керак?

Худонинг дўсти бўлиш учун нима қилиш керак?

Сувга чўмиш маросими қандай ўтказилади?

Сувга чўмиш учун нима қилиш керак?

Худога қандай бағишланиш мумкин?

Сувга чўмиш нега бунчалик муҳим?

БИРИНЧИ асрда яшаган Инжил воизи Филип, ҳабашистонлик бир амалдорни учратиб, унга Ҳазрати Исо ҳақидаги хушхабарни баён қилди. Бу хушхабар амалдорнинг қалбига шунчалик таъсир қилдики, у: «Мана, сув! Менинг чўмиб имон келтиришимга нима тўсқинлик қилади?» — деган гаплар билан ўз истагини билдирди (Ҳаворийлар 8:26-36).

Биринчи асрдаги Ҳабашистонлик амалдор

2 Агар Яҳованинг Шоҳидлари билан олдинги бобларни синчиклаб ўрганиб чиққан бўлсангиз, эҳтимол сиз ҳам: «Сувга чўмиш учун менга нима тўсқинлик қиляпти?» — деб сўрагандирсиз. Зеро Муқаддас Китобни тадқиқ қилаётиб, жаннатдаги абадий ҳаёт умиди билан танишдингиз (Луқо 23:43; Ваҳий 21:3, 4). Шунингдек, марҳумлар қандай ҳолатда эканини ҳамда тирилишга бўлган умид ҳақида билиб олдингиз (Воиз 9:5; Юҳанно 5:28, 29). Эҳтимол, Яҳова Шоҳидларининг йиғилишларига қатнаб, улар ҳақ динга қандай эътиқод қилаётганларини ўз кўзингиз билан кўрдингиз (Юҳанно 13:35). Ва асосийси, Тангри Яҳова билан танишиб, У билан дўстона муносабатни ривожлантиришни бошлагандирсиз.

3 Худога хизмат қилиш истагингизни қандай изҳор қилишингиз мумкин? Ҳазрати Исо издошларига шундай буюрган эди: «Бориб, барча халқлардан шогирд орттиринглар. Уларни… сувга чўмдириб, имонга киритинглар» (Матто 28:19). Сувга чўмиш маросими қандай ўтказилиши кераклигида шахсан Исо Масиҳ намуна бўлди. Яҳё пайғамбар Исонинг устига сув на сепган, на қуйган, балки уни бутунлай сувга чўмдирган эди (Матто 3:16).

4 Яҳова билан дўст бўлиш учун, сувга чўмиш талаб қилинади. Бундай йўл тутиб Худога хизмат қилиш истагимизни омма олдида иқрор этамиз. Шу йўсин, Худонинг иродасини бажонидил бажаришга тайёр эканимизни кўрсатамиз (Забур 39:8, 9). Бироқ, аввало баъзи қадамларни қўйишимиз зарур.

БИЛИМ ВА ИШОНЧ

5 Биринчи қадамни қўйиб бўлдим деб ҳисоблайверинг. Чунки, Муқаддас Китобни тадқиқ қилаётиб Яҳова Таоло ҳамда Исо Масиҳни таниб-билиб боряпсиз (Юҳанно 17:3). Лекин бу бошланиши холос. Худонинг «иродасини тўла англаш» зарурдир (Колосаликларга 1:9). Бунда сизга Яҳова Шоҳидларининг йиғилишлари катта ёрдам беради. Йиғилишларни қолдирмаслик ўта муҳимдир (Ибронийларга 10:24, 25). Йиғилишларга мунтазам равишда қатнасангиз, Худо тўғрисида билимни кўпайтира оласиз.

Муқаддас Китоб ёрдамида Худонинг «иродасини тўла англаш», асосий қадамлардан бири

Муқаддас Китоб тадқиқи

6 Албатта, сувга чўмиш учун, Муқаддас Китобни ёддан билиш шарт эмас. Масалан, ҳабашистонлик амалдорнинг ҳам баъзи билимлари бўлган-у, бироқ билимларда у янада улғайиши керак эди (Ҳаворийлар 8:30, 31). Шунга ўхшаб сиз ҳам яна кўп нарсаларни билиб олишингиз керак, чунки Худо тўғрисидаги билимларнинг чеки йўқ (Воиз 3:11). Бироқ, сувга чўмишдан аввал Муқаддас Китобнинг асосий таълимотларини билиб, англаб етиш зарур (Ибронийларга 5:12). Улардан бир нечаси қуйидагилар: ўлганлар қандай ҳолатда экани, Худонинг исми ва Шоҳлиги қанчалик муҳим эканини билишдир.

7 Лекин билимларнинг ўзи етарли эмас, зеро «ишонмасдан… Худонинг розилигини топмоқнинг имкони йўқ» (Ибронийларга 11:6). Масалан Муқаддас Китобда, қадимги Коринф шаҳрининг аҳолиси хушхабарни эшитганида «ишониб, сувда имон келтирдилар», деб баён этилган (Ҳаворийлар 18:8). Муқаддас Китоб тадқиқи сизга ҳам Худонинг Каломига ишонишга ёрдам беради. Шунингдек, Худонинг барча ваъдалари барҳақ эканига ва Ҳазрати Исонинг тўккан қони нажот беришига амин бўлишингиз мумкин (Ёшуа 23:14; Ҳаворийлар 4:12; 2 Тимўтийга 3:16, 17).

ХУШХАБАРНИ БАҲАМ КЎРИНГ

8 Қалбингизда ишонч улғайиши билан, билимларни ичингизда сақлай олмайсиз (Еремиё 20:9). Худо ва Унинг ниятлари ҳақидаги билимларни ўзгалар билан баҳам кўриш истагингиз пайдо бўлади (2 Коринфликларга 4:13).

Имон, билимларни баҳам кўришга ундайди

Киши ўз эътиқодларини баҳам кўряпти

9 Аввал хушхабарни мулойимлик ила қариндошу дўстга, қўшнию ҳамкорга айтишингиз мумкин. Вақти билан, Яҳова Шоҳидларининг ваъзгўйлик фаолиятида иштирок этишни хоҳларсиз. Шунда, сиз билан Муқаддас Китоб тадқиқини ўтказаётган Яҳованинг Шоҳидига истагингизни айтинг. Агар талабларга мос келсангиз, жамоатнинг иккита оқсоқоли сизлар билан учрашиб, бу масалани муҳокама қиладилар.

10 Бу учрашув, жамоатнинг оқсоқоллари билан яхшироқ танишишга имконият беради (Ҳаворийлар 20:28; 1 Бутрус 5:2, 3). Агар Муқаддас Китобнинг асосий таълимотларини билиб, уларга ишониб ва риоя этиб яшаганингизни, шунингдек, чин дилдан Яҳованинг Шоҳиди бўлиш истагингизни оқсоқоллар кўрса, сизга, ҳозирча сувга чўммаган ваъзгўй сифатида хушхабарни баҳам кўришингиз мумкинлигини айтишади.

11 Аммо, ваъзгўйлик хизматида қатнашиш учун, эҳтимол, ҳаёт тарзингизга баъзи бир ўзгаришлар киритишга тўғри келади. Масалан бунга, сиз бошқалардан яширган нопок ишлар кириши мумкин. Демак, сувга чўммаган ваъзгўй сифатида хизмат қилиш истагингизни билдиришдан аввал, оғир гуноҳлардан халос бўлишингиз даркор, шу жумладан: ахлоқсизлик, ичкиликбозлик ва гиёҳвандликдан (1 Коринфликларга 6:9, 10; Галатияликларга 5:19-21).

ТАВБА ВА ЎЗГАРИШ

12 Сувга чўмишдан аввал яна баъзи қадамлар талаб қилинади. Азиз ҳаворий Бутрус: «Гуноҳларингизнинг ўчирилиши учун тавба қилинглар ва Худога илтижо этинглар [«Худога қайтинглар», ЯДТ]»,— деб айтган эди (Ҳаворийлар 3:19). Тавба — нотўғри қилиқлардан пушаймон бўлиш демакдир. Бироқ, нафақат ахлоқсиз ҳаёт кечирганлар, балки турмуш тарзи покиза бўлган одамлар ҳам тавба қилиши керак. Нега дейсизми? Чунки, ҳар бир банда гуноҳкор ва Худонинг раҳмига муҳтождир (Римликларга 3:23; 5:12). Масалан, Муқаддас Китоб тадқиқини бошлашдан аввал, сиз Худонинг иродасини билмаган эдингиз. Хўш, демак ҳаётингиз бу иродага уйғун бўлганмикин? Кўриняптики, барча одам тавбага муҳтож.

13 Тавбадан сўнг «Худога қайтиш», яъни ўзгариш кетади. Қилмишлардан афсусланишнинг ўзи етарли эмас. Олдинги нотўғри турмуш тарздан кечиб, қатъият билан тўғри ишларга берилиш керак. Тавба ва ўзгариш, сувга чўмишдан аввал қилинадиган зарур қадамлардир.

БАҒИШЛАНИШ

14 Сувга чўмишдан аввал яна бир муҳим қадам босиш керак. Ўзингизни Яҳова Таолога бағишлашингиз даркор.

15 Яҳовага бағишланиш ибодат орқали содир этилади. Бу эса, Худога ибодат қилиб, ёлғиз Унга садоқатни сақлашингизни ваъда беришни англатади (Амрлар 6:15). Бироқ, нега кимдир Худога бағишланиши керак экан? Мисол келтирайлик: йигит бир қизни учратиб қолди. Қизнинг жозибали фазилатларини кўриб, йигитнинг кўнгли унга боғлана бораверди. Яқинда улар турмуш қуриши табиий ҳол. Тўғри, оила қуриш жуда масъулиятли, бироқ бундай қадам босишга ундайдиган куч — севгидир.

16 Худованд Яҳова ҳақида билим орттирганингиз сайин севгингиз ошиб боради. Шунда сиз бажонидил Унинг иродасини бажо келтириб, Унга хизмат қилай дейсиз. Худога бағишланганлар Ҳазрати Исонинг шогирдлари каби «ўзидан кечиши» лозим (Марк 8:34). Ўзидан кечиш — ўз истак-мақсадларни четга суриб, барча ишларда Худога итоат этиш киради. Хуллас, ҳатто сувга чўмишдан аввал, Яҳованинг иродасини бажариш ҳаётингизнинг мақсади бўлиши керак (1 Бутрус 4:2).

МУВАФФАҚИЯТСИЗЛИКДАН ҚЎРҚМАНГ

17 Баъзилар, Тангри Яҳовага бағишланиш ўта жиддий қадам деб, бундай қилишдан имиллашади. Улар, бағишланиш масъулият юклашидан қўрқишади. Бундай одамлар, уринмасам ҳам бўлади, чунки барибир муваффақиятсизликка учрайман ва ҳеч ҳам Худони рози қилолмайман, деб қўрқишади

18 Агар Яҳовага нисбатан қалбингизда севги ривожланса, Унга бағишланиш истаги пайдо бўлиб, бунга мувофиқ ҳаракат қиласиз (Воиз 5:3). Дарҳақиқат, «Раббингизга муносиб яшаб, Уни ҳар жиҳатдан мамнун қилинглар» деган сўзлар, сизнинг жону дилингизда бўлади (Колосаликларга 1:10). Худони севсангиз, Унинг иродасини бажо келтириш сизга қийин бўлиб кўринмайди. Шунда сиз азиз ҳаворий Юҳаннонинг ушбу сўзларига қўшиласиз: «Худони севиш — Унинг амрларини бажо келтириш демакдир. Худонинг амрлари эса оғир эмас» (1 Юҳанно 5:3).

19 Худога бағишланиш учун мукаммал бўлиш шарт эмас. Яҳова имконият даражангизни билиб, ҳеч қачон иложи йўқ нарсани сиздан талаб қилмайди (Забур 102:14). У сизга яхшилик тилаб, албатта ёрдам беришга ҳам тайёр (Ишаё 41:10). Агар Худовандга бутун қалбингиз билан ишонсангиз, «У йўлларингизни тўғрилайди» (Ҳикматлар 3:5, 6).

БАҒИШЛОВИНГИЗНИ СУВГА ЧЎМИШ БИЛАН ИФОДАЛАНГ

20 Боя айтилган гаплар устидан мулоҳаза қилиб, эҳтимол, сизда ҳам ибодатда Яҳовага бағишланиш истаги пайдо бўлади. Чунки, Худони чиндан севадиган ҳар бир инсон нажот топиш учун, ўз бағишловига «иқрор бўлиши» даркор (Римликларга 10:10). Бу нимани назарда тутади?

Ўзингизни ибодатда Яҳова Таолога бағишладингизми?

Киши ибодат қиляпти

21 Агар сувга чўмишни хоҳласангиз, жамоатингизнинг оқсоқоллар кенгашининг раисга хабар беринг. У эса ўз навбатида, сизни баъзи оқсоқоллар билан учраштиради-да, улар сиз билан Муқаддас Китобнинг асосий таълимотларини такрорлаб чиқишади, ва агар сизни сувга чўмиш учун мос деб билсалар, кейинги фурсат туғилганда шундай қилишингиз мумкин бўлади*. Сувга чўмиш маросими муносабати билан, унинг маъноси ҳақида нутқ сўзланади. Нутқнинг охирида маърузачи, сувга чўмишни хоҳлаганларга иккита савол беради. Шунда имонга «иқрор бўлиш» учун қулай фурсат туғилади.

22 Сувга чўмиш билан сиз барчага, Худога бағишланганингизни ва энди Яҳованинг Шоҳиди бўлганингизни очиқ-ойдин кўрсатган бўласиз. Сувга чўмаётган кимсани, Худога бағишланганини ифодалаш учун, бир лаҳзага сувга чўмдиришади.

СУВГА ЧЎМИШ МАРОСИМИНИНГ МАЪНОСИ

23 Ҳазрати Исонинг шогирдлари «Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ номи билан» сувга чўмишлари даркор (Матто 28:19). Бу дегани, сувга чўмаётган одам Яҳова Таолонинг ҳамда Исо Масиҳнинг мавқеини тан олиши керак (Забур 82:19; Матто 28:18). У шунингдек, Худонинг муқаддас руҳининг, яъни фаол қудратининг аҳамиятини тушуниши керак (Галатияликларга 5:22, 23; 2 Бутрус 1:21).

Сувга чўмганда одам мажозий маънода олдинги ҳаёти учун ўлиб, Худонинг иродасини бажариш учун тирилади

Киши сувга чўмяпти

24 Аммо, сувга чўмиш нафақат қандайдир маросим. У чуқур маънога эга. Сувга чўмган пайтда одам мажозий маънода олдинги ҳаёти учун ўлади. Сувдан чиққан маҳалда эса у, Худонинг иродасини бажариш учун тирилгандай бўлади. Лекин, эсингизда бўлсин, сиз қандайдир иш, одам ёки ташкилотга бағишланганингиз йўқ. Сиз Парвардигори Олам Яҳовага бағишланяпсиз. Бағишловингиз ва сувга чўмганингиз билан, сиз Худо билан ўзгача дўстона муносабатларга негиз солган бўласиз (Забур 24:14).

25 Тўғри, сувга чўмиш нажот топишга кафолат бермайди. Чунки Ҳазрати Исо: «Охиригача чидаган қутулади»,— деб айтган эдилар (Матто 24:13). Бироқ, сувга чўмиш — бошланишдир. Бўлмаса, қандай қилиб доимо Худонинг меҳр-муҳаббати соясида сақланиш мумкин? Жавобини сўнгги бобдан билиб оламиз.

МУҚАДДАС КИТОБ ТАЪЛИМОТЛАРИ

  • Сувга чўмиш маросими, Исо Масиҳнинг намунасига кўра ўтказилади (Матто 3:16).
  • Сувга чўмишдан аввал билим олиш, ишонч ҳосил қилиш, тавба қилиш, ўзгариш ва Худога бағишланиш керак (Юҳанно 17:3; Ҳаворийлар 3:19; 18:8).
  • Худога бағишланган одам, Ҳазрати Исонинг шогирдлари каби «ўзидан кечиши» лозим (Марк 8:34).
  • Сувга чўмганда одам мажозий маънода олдинги ҳаёти учун ўлиб, Худонинг иродасини бажариш учун тирилгандай бўлади (1 Бутрус 4:2).

*  Сувга чўмиш маросими, одатда Яҳова Шоҳидларининг анжуманларида ўтказилади.


Тадқиқ учун саволлар

1. Ҳабашистонлик амалдорни сувга чўмиш учун нима ундади?

2. Нега сувга чўмиш тўғрисида жиддий ўйлаб кўришингиз керак?

3. а) Ҳазрати Исо издошларига қандай буйруқ берган эди? б) Сувга чўмиш маросими қандай ўтказилади?

4. Сувга чўмиш билан нимага иқрор бўламиз?

5. а) Сувга чўмиш учун авваламбор нима қилиш керак? б) Нега Яҳова Шоҳидларининг йиғилишларига қатнаш ўта муҳимдир?

6. Сувга чўмиш учун қандай билимга эга бўлиш зарур?

7. Муқаддас Китоб тадқиқи сизга қандай таъсир қилиши лозим?

8. Билимларни баҳам кўришга сизни нима ундаши керак?

9, 10. а) Аввал хушхабарни ким билан баҳам кўришингиз мумкин? б) Яҳова Шоҳидларининг ваъзгўйлик фаолиятида иштирок этишни хоҳласангиз нима қилишингиз керак?

11. Ваъзгўйлик хизматида қатнашиш учун, эҳтимол қандай ўзгаришлар талаб қилинади?

12. Нега барча одам тавбага муҳтож?

13. Ўзгариш нимани билдиради?

14. Сувга чўмишдан аввал, қандай муҳим қадам босиш керак?

15, 16. Худога бағишланиш қандай содир этилади ва бунга қандай куч ундайди?

17. Нега баъзилар Худога бағишланишдан имиллашади?

18. Яҳовага бағишланиш истаги қачон пайдо бўлади?

19. Нега Худога бағишланишдан қўрқмаслик керак?

20. Нега бағишловга иқрор бўлиш даркор?

21, 22. Қандай қилиб ўз имонингизга «иқрор бўлишингиз» мумкин?

23. «Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ номи билан» сувга чўмиш нимани англатади?

24, 25. а) Сувга чўмиш қандай маънога эга? б) Сўнгги бобда қайси савол кўриб чиқилади?