Асосий материалларга ўтиш

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«Муқаддас Китоб таълимотлари»

ИЛОВА

Нега масиҳчилар хочга сиғинмайдилар

Нега масиҳчилар хочга сиғинмайдилар

МИЛЛИОНЛАБ инсонлар хочга сиғинишади. Бир энциклопедия таъкидлашича, хоч «христиан динининг асосий рамзидир» («The Encyclopædia Britannica»). Бироқ масиҳчилар хочга сиғинмайдилар. Сабаби нимада?

Авваламбор, Исо Масиҳ хочда ўлгани йўқ. Одатда «хоч» деб таржима қилинган юнонча ставро́с сўзи устун ёки қозиқни назарда тутар эди. Бир асарда бу қуйидагича ифодаланган: «[Ставро́с] ҳеч қачон, бир-бирига қадалган икки ходани англатмайди… Инжилнинг асл нусхасида ҳеч бир оятда бундай фикрни учратмаймиз» («The Companion Bible»).

Худодан илҳом олган Инжил ёзувчилари Исо Масиҳнинг ўлимига нисбатан яна бир сўз қўллаганлар. Бу юнонча сўз кси́лон эди (Ҳаворийлар 5:30; 10:39; 13:29; Галатияликларга 3:13). Бу сўз «ёғоч, таёқ ёки дарахт» маъносини беради.

«Хоч ва михланиш» номли китобнинг муаллифи Херман Фульда, нима сабабдан қатл қилинишда айнан устун қўлланилганини тушунтириб, қуйидагини таъкидлаган: «Омма олдида қатл қилиш учун, ҳамма жойда ҳам дарахт бўлмаган. Шу сабабдан ерга оддий ходани ўрнатиб, жиноятчининг қўлларини тепага қилиб боғлашар ёки михлашар эди. Гоҳида оёқларини ҳам боғлашар ёки михлашар эди» («Das Kreuz und die Kreuzigung»).

Энг ишончли далил эса Худонинг Каломида битилган. Исонинг шогирди Павлус шундай деган эди: «Масиҳ эса биз учун лаънатланиб, бизни Қонун лаънатидан халос қилди, худди Тавротда ёзилганидек: “Ёғочга осилган ҳар бир киши лаънатидир”» (Галатияликларга 3:13). Павлус Тавротнинг Амрлар 21:22, 23 оятларига ишора қилган. Мазкур оятларнинг асл нусхасида эса хоч сўзи эмас, балки «дарахт» сўзи қўлланилган. Бу восита билан қатл қилинган кимса «лаънати» ҳисобланар эди. Шундай экан, масиҳчилар ўз уйларида Исо Масиҳнинг михланган сиймосини сақламайдилар.

Маълум бўлганидай, Исо Масиҳнинг ўлимидан бошлаб то 300 йил давомида масиҳчилар хочга сиғинишмас эди. Бироқ IV асрда Рим императори Константин, христиан динини қабул қилиб, хочнинг рамз сифатида қўлланилишига етакчилик қилди. Константиннинг ниятлари қандай бўлганидан қатъиназар, хочнинг Исо Масиҳга ҳеч қандай дахли йўқ. Аслини олганда, хоч бутпарастликдан келиб чиққан. Бир энциклопедияда шундай дейилган: «Хоч масиҳчиликдан аввалги ва масиҳчиликдан ҳоли маданиятларга хосдир» («New Catholic Encyclopedia»). Бошқа ишончли манбалар ҳам, хоч бутпарастларнинг ахлоқсиз удумлари билан боғлиқ эканини кўрсатмоқда.

Ундай бўлса, нима сабабдан христианлар бутпарастларнинг ушбу рамзини қўллашмоқда? Гап шундаки, улар бутпарастларни шу йўл билан христиан динига оғдирамиз дейишган. Қандай бўлмасин, Муқаддас Китоб бутпарастликни ҳамда унинг рамзларини қоралайди (2 Коринфликларга 6:14-18; Чиқиш 20:4, 5; 1 Коринфликларга 10:14). Айнан шу сабаб масиҳчилар хочга сиғинмайдилар*.


*  Бу мавзу, Яҳованинг Шоҳидлари томонидан кўп тилларда нашр этилган «Муқаддас Китоб асосида музокара» номли китобнинг 89-93- саҳифаларида батафсил муҳокама қилинади.

← Бобига қайтиш