Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«Муқаддас Китоб таълимотлари»

Наҳотки бу Худонинг иродаси бўлса?

Наҳотки бу Худонинг иродаси бўлса?

ГАЗЕТА, радио ёки телевизор хабарларидан дунёда жиноятчилик, урушлар ва терроризм ҳукмронлик қилаётганини кўрасиз! Бунга шахсий муаммоларни қўшинг. Эҳтимол, соғлигингиз заифлашиб бораётганидан, ёки яқин кишингиз ҳаётдан кўз юмганидан қайғу чекаётгандирсиз. Шундай пайтларда сиз худди Аюб алайҳиссалом каби азоблардан тўйдим, дея хитоб қилишга тайёрсиз (Аюб 10:15).

Энди ўйлаб кўринг:

  • Наҳотки бу Худонинг иродаси бўлса?
  • Муаммоларимни ечиш учун қаердан ёрдам излай?
  • Ер юзида қачон бўлмасин тинчлик ўрнатиладими?

Муқаддас Китоб бу саволларга жавоб бермоқда.

МУҚАДДАС КИТОБНИНГ ТАЪЛИМОТИГА БИНОАН, ХУДО ДУНЁДА ЎЗГАРИШЛАР ЯРАТАДИ

Бир кекса киши қайтадан ёш бўлиб қолди

«Худо уларнинг кўзидаги ҳар бир ёшни артиб олур. Энди ўлим сира бўлмас. Ҳузун ҳам, фарёд ҳам, оғриқ ҳам бўлмас» (Ваҳий 21:4)


Ногирон қиз энди юряпти

«Чўлоқ одам кийик каби сакрайди» (Ишаё 35:6, ЯДТ)


Қўзи ожиз кишининг кўриш қобилияти тикланди

«Кўрларнинг кўзлари очилади» (Ишаё 35:5, ЯДТ)


Тирилган яқинларини кўргандан қувонаётган аёл

«Ўликлар қабрдан чиқадилар» (Юҳанно 5:28, 29)


Касал бўлиб ётган бола соғайиб кетди

«У ерда яшовчилардан ҳеч бири: “Мен касалман”,— демайди» (Ишаё 33:24, ЯДТ)


Буғдой далалари

«Ўлка бўйлаб буғдой ҳосили мўл бўлгай» (Забур 71:16)


МУҚАДДАС КИТОБНИ ТАДҚИҚ ҚИЛИБ КЎРИНГ

Иккита эркак киши Муқаддас Китобни урганишяпти

Бу сўзларни, «бўлмаган гап» деб айтишга шошманг. Чунки бу, Худойи Таолонинг ваъдасидир. Ва Муқаддас Китобдан бунинг қандай амалга ошишини билиб олишингиз мумкин.

Муқаддас Китоб мазмунли ва бахтли ҳаёт кечиришимизга ёрдам беради. Масалан, муаммоларни олайлик: етишмовчилик, дармонсизлик, оилавий қийинчилик ва яқинларимизнинг ҳаётдан кўз юмиши қалбимизга ғулғула солмаяптими? Бироқ Муқаддас Китоб муаммоларга дош беришга кўмаклашиб, қуйида келтирилган саволларга жавоблар беради:

  • Нега азоб чекяпмиз?
  • Муаммоларни қандай енгиш мумкин?
  • Оилавий бахтнинг сири нимада?
  • Ўлимдан кейин ҳаёт борми?
  • Марҳумларни қайта кўра оламизми?
  • Худо Ўз иродасини амалга оширишига амин бўлишимиз мумкинми?

Бу китобни ўқияпсиз экан, демак Муқаддас Китоб таълимотларини билмоқчисиз. Ва бу китоб, айнан шу мақсад билан чиқарилган. Эътибор берсангиз, ҳар бир хат боши учун саволлар келтирилган. Миллионлаб инсонлар Яҳованинг Шоҳидлари билан Муқаддас Китобни тадқиқ қилаётиб, савол-жавоб усулини қўлламоқда. Бу усул сизга ҳам қулай бўлишига умид қиламиз. Муқаддас Китоб таълимотларини тадқиқ қилишда сизга қут-баракалар тилаб, Худойи Таоло ҳаракатларингизни дуо қилишини сўраб қоламиз.

МУҚАДДАС КИТОБНИ ЎРГАНИШГА ТАКЛИФ

Муқаддас Китоб

МУҚАДДАС КИТОБ 66 та рисола ва мактублардан иборат. Унинг матни боблар ва оятларга бўлинган. Масалан «2 Тимўтийга 3:16» ҳавола қилинганда, демак, Тимўтийга йўлланган иккинчи мактубнинг 3- боби, 16- оятига қараш керак.

Ушбу ҳавола қилинган оятларни очиб ўқисангиз, яқин орада Муқаддас Китобдан янада самарали фойдалана оласиз. Қолаверса, Муқаддас Китобни ҳар куни ўқиб туриш яхши бир одатдир. Агар кунига уч-беш бобдан ўқисангиз, бу илоҳий китоб билан бир йил ичида танишиб чиқасиз.

Кўпроқ билиш

Муқаддас Китоб тадқиқи қандай ўтказилади?

Бутун дунё бўйлаб, Яҳованинг Шоҳидлари одамларга Муқаддас Китоб тадқиқини бепул таклиф қилиши билан танилган. У қандай ўтказилишини томоша қилинг.