Асосий материалларга ўтиш

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«Муқаддас Китоб таълимотлари»

ИЛОВА

Микоил — ким ўзи?

Микоил — ким ўзи?

МУҚАДДАС КИТОБДА Микоил исми бир неча марта учрайди холос. Аммо бари жуда муҳим воқеалар билан боғлиқ. Масалан Дониёр пайғамбар, Микоил ёвуз фаришталар билан жанг қилганини ёзган; азиз ҳаворий Яҳудонинг мактубида эса Микоил Иблис билан баҳслашганини ўқиймиз; ва ниҳоят Ваҳий китобидан, Микоил Шайтон ва унинг жинларига қарши чиққанини билиб оламиз. «Худога ким бас кела олар экан?» деган маъноли исмига яраша Микоил Худонинг душманлари билан жанглар олиб боради. Қизиқ, Микоил — ким ўзи?

Баъзан бир одамнинг бир неча исми бўлиши мумкин. Масалан, Ёқуб пайғамбарни шунингдек Исроил, азиз ҳаворий Бутрусни эса Симун деб аташар эди (Ибтидо 49:1, 2; Матто 10:2). Худди шу каби, Микоил бу Ҳазрати Исо Масиҳнинг самода яшаган пайтдаги исмидир. Келинг, бунинг тасдиғини Муқаддас Китобдан топайлик.

Бош фаришта. Муқаддас Китобда Микоил «бош фаришта» деб аталган (Яҳудо 9). Муқаддас Китобда айтилишича, фақатгина битта бош фаришта мавжуд. Боз устига, ушбу бош фаришта айнан Исо Масиҳ эканини Муқаддас Китоб аниқ кўрсатмоқда: «Исо Ўзи буюк нидо, бош фариштанинг садоси, Худонинг карнайи билан осмондан тушади» (1 Салоникаликларга 4:16). Бу оятдан кўриняптики, Ҳазрати Исо Масиҳ бош фариштанинг садосига эга. Демак Исо — бош фаришта Микоилнинг ўзгинасидир.

Қўшин сардори. Муқаддас Китобда қуйидагини ўқиймиз: «Микоил ва унинг фаришталари аждаҳога қарши уришдилар» (Ваҳий 12:7). Кўряпмизки, Микоил фаришталардан иборат қўшиннинг сардоридир. Шунингдек, Исо Масиҳнинг ҳам фаришталардан иборат қўшини бор деб айтилган (Ваҳий 19:14-16). Азиз ҳаворий Павлус: «Исо Ўзининг қудратли фаришталари билан бирга… зоҳир бўлади», деб айтган эди (2 Салоникаликларга 1:7). Бундан кўриняптики, Микоилнинг ҳам, Исо Масиҳнинг ҳам фаришталардан иборат қўшини бор (Матто 13:41; 16:27; 24:31; 1 Бутрус 3:22). Хулласи калом, Муқаддас Китобнинг ҳеч бир оятида Худонинг иккита самовий қўшини ва иккита сардори бор дейилмас экан, Микоил бу самовий шуҳратидаги айнан Исо Масиҳдир*.


*  Микоил, бу айни Исо Масиҳ эканини кўриш учун, Яҳованинг Шоҳидлари томонидан кўп тилларда нашр этилган «Муқаддас Китобни англамоқ» энциклопедиясининг 2- жилд, 393- ва 394- саҳифаларига қаранг.

← Бобига қайтиш