Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«Муқаддас Китоб таълимотлари»

ИЛОВА

Масиҳ ҳақида Дониёр пайғамбарнинг башорати

Масиҳ ҳақида Дониёр пайғамбарнинг башорати

ДОНИЁР пайғамбар Исо Масиҳдан тахминан 500 йил муқаддам яшаган. Бироқ Худойимиз Яҳова унга Масиҳнинг юзага келиши, яъни тайинланиши тўғрисида маълумот бериб, аниқ бир вақтни айтиб ўтган эди. Дониёр пайғамбарга шундай дейилган: «Шуни билиб қўйгинки, Қуддусни тиклаш учун амр берилгандан то Худо ёғ қуйиб танлаган йўлбошчи [Масиҳ] келгунига қадар, етти карра етти йил ва олтмиш икки карра етти йил ўтади» (Дониёр 9:25, «Маъноли таржима», рус.).

Масиҳнинг юзага келишини аниқлаш учун, авваламбор оятда айтиб ўтилган воқеаларнинг пайтини аниқлашимиз даркор. Башоратда «Қуддусни тиклаш учун амр берилиши» тўғрисида гап кетмоқда. Хўш, бу амр қачон берилган экан? Муқаддас Китобда, бу вақт шоҳ Артаксеркс ҳукмронлигининг йигирманчи йилида содир бўлади, деб айтилган (Нахимиё 2:1, 5-8). Тарихшуносларнинг маълумотига кўра, шоҳ Артаксеркс милоддан аввалги 474- йилда тахтга ўтирган. Хуллас, унинг ҳукмронлигининг 20- йили милоддан аввалги 455- йилга тўғри келади. Демак, Дониёр пайғамбарнинг, Масиҳ юзага келиши тўғрисидаги башоратини аниқлаш учун, милоддан аввалги 455- йилга келдик.

Дониёр пайғамбар «ёғ қуйиб танланган йўлбошчи», яъни Масиҳ келишининг аниқ вақтини айтган. Башоратда «етти карра етти йил ва олтмиш икки карра етти йил» тўғрисида гап кетмоқда. Лекин нега еттига кўпайтириш керак, деган савол туғилиши табиий. Гап шундаки, яҳудийлар қадимдан еттинчи йилга алоҳида эътибор бериб, уни нишонлар эди (Чиқиш 23:10, 11). Хуллас, етти карра етти ва олтмиш икки карра етти жами бўлиб 483 йилга тўғри келади.

Мана энди башоратнинг асл моҳиятини тушунишимиз мумкин. Агар милоддан аввалги 455- йилдан 483 йилни олиб ташласак, милодий 29- йилига келган бўламиз. Айнан шу йили Исо сувга чўмиб, Худо тайинлаган Масиҳ бўлди!* (Луқо 3:1, 2, 21, 22). Наҳотки, башоратнинг амалга ошиши сизни ларзага солмаётган бўлса?!


*  Милоддан аввалги 455- йилдан, то милоддан аввалги 1- йилига қадар 454 йил ўтди. Милоддан аввалги 1- йилдан, то милодий 1- йилига довур бир йил ўтди (чунки нолинчи йили бўлмаган). Милодий 1- йилдан, то милодий 29- йилига қадар эса 28 йил вақт ўтди. Хуллас, учала давр 483 йилни ўз ичига олган. Бир карра етти йилнинг ўртасида, яъни милодий 33- йилда Масиҳ «ўлдирилади» (Дониёр 9:24, 26). Яҳованинг Шоҳидлари томонидан кўп тилларда нашр этилган «Дониёрнинг башоратига диққат қилинг!» китобининг 11- боби ҳамда «Муқаддас Китобни англамоқ» энциклопедиясининг 2- жилд, 899-901- саҳифаларига қаранг.

«ЕТМИШ КАРРА ЕТТИ ЙИЛ»
490 йил
Етти карра
етти йил

(49 йил)
Олтмиш икки карра етти йил (434 йил)

←мил. ав. | мил.→

Бир карра
етти йил

(7 йил)
455

«Қуддусни тиклаш учун амр берилиши»

Қуддус харобалари
406

Қуддуснинг тикланиши

Қуддуснинг тикланиши
29

Масиҳнинг юзага келиши

Ҳазрати Исонинг сувга чўмиши
33

Масиҳнинг «ўлдирилиши»

Исонинг ўлдирилиши
36

«Етмиш карра етти йилнинг» тугаши

Рим аскари

← Бобига қайтиш