Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«Муқаддас Китоб таълимотлари»

ИЛОВА

Исо Масиҳ — ваъда қилинган Зот

Исо Масиҳ — ваъда қилинган Зот

КЎП пайғамбарлар Худойи Таоло Яҳовадан илҳом олиб, Муқаддас Китобда Нажоткорнинг туғилиши, хизмати ва ўлими ҳақида маълумот қолдиришган. Ушбу аниқ ва батафсил башоратлардан Масиҳни таниб билишимиз мумкин. Уларнинг барчаси Исо Масиҳда амалга ошди. Келинг, Масиҳнинг туғилиши ва болалик даврига оид баъзи башоратларнинг амалга ошганини кўриб чиқайлик.

Ишаё пайғамбар Масиҳ ҳазрати Довуд хонадонидан келиб чиқади деб айтганлар (Ишаё 9:7). Маълумки, Исо пайғамбар чиндан ҳам Довуднинг авлодидан бўлган (Матто 1:1, 6-17).

Худонинг Михо исмли пайғамбари эса, бўлажак ҳукмдор «Эфратийлар Байтлаҳми» шаҳрида туғилади деб башорат қилган (Михо 5:2). Ўша пайтда Исроил юртида иккита Байтлаҳм шаҳри бўлган. Улардан бири юртнинг шимолида жойлашган бўлиб, Носира шаҳрига яқин эди. Иккинчиси эса Яҳудиянинг Қуддус шаҳрига яқин бўлиб, илгари Эфрат деб юритилар эди. Исо пайғамбар айни ушбу шаҳарда таваллуд топди! (Матто 2:1).

Муқаддас Китобнинг бошқа башоратида Нажоткор «Мисрдан чақириб олинади», деб айтилган. Ҳали чақалоқлигида Исонинг ота-онаси Мисрга жўнаб кетишди. Подшоҳ Ҳироднинг ўлимидан сўнг эса улар қайтиб келишди. Шу билан башорат амалга ошди (Ҳўшея 11:1; Матто 2:15).

Масиҳга оид башоратлар жадвалнинг «башорат» сўзи остида Масиҳга оид оятлар келтирилган. Марҳамат, уларни «амалга ошиши» ибораси остидаги оятлар билан солиштиринг. Шунда Худонинг Каломига бўлган ишончингиз янада мустаҳкам бўлади.

Бу башоратларни тадқиқ қилаётиб, улар Исо Масиҳнинг туғилишидан юз йиллар илгари ёзилгани ёдингизда бўлсин. Исонинг ўзи: «Мен ҳақимда Мусо Қонунида, Пайғамбарлар ва Забур китобларида ҳамма ёзилганлар бажо келиши керак»,— деб айтган эди (Луқо 24:44). Хуллас, Муқаддас Китобнинг барча башоратлари доимо амалга ошади!

МАСИҲГА ОИД БАШОРАТЛАР
ҲОДИСА БАШОРАТ АМАЛГА ОШИШИ
Яҳудо қабиласига мансуб бўлиши Ибтидо 49:10 Луқо 3:23-33
Бокира қиздан туғилиши Ишаё 7:14 Матто 1:18-25
Довуднинг хонадонидан келиб чиқиши Ишаё 9:7 Матто 1:1, 6-17
Яҳова томонидан ўғил сифатида тан олиниши Забур 2:7 Матто 3:17
Унга ишонишмагани Ишаё 53:1 Юҳанно 12:37, 38
Хўтикка миниб Қуддусга кириши Закариё 9:9 Матто 21:1-9
Дўсти хоин бўлиб чиқиши Забур 40:10 Юҳанно 13:18, 21-30
30 кумуш тангага сотилиши Закариё 11:12 Матто 26:14-16
Айбловчиларига жавоб қайтармаслиги Ишаё 53:7 Матто 27:11−14
Либоси учун қуръа ташланиши Забур 21:19 Матто 27:35
Сирка ичирмоқчи бўлганлари Забур 68:22 Марк 15:23, 36
Суякларининг ҳеч бири синмаслиги Забур 33:21 Юҳанно 19:33, 36
Бойнинг қабрига дафн қилиниши Ишаё 53:9 Матто 27:57-60
Жасади чиришга улгурмай тирилиши Забур 15:10 Ҳаворийлар 2:24, 27
Худонинг ўнг томонига довур юксалиши Забур 109:1 Ҳаворийлар 7:56

← Бобига қайтиш