Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«Муқаддас Китоб таълимотлари»

ИЛОВА

Илоҳий исмнинг қўлланилиши ва маъноси

Илоҳий исмнинг қўлланилиши ва маъноси

ЗАБУР 82:19- оятига назар ташланг-да, у ерда нима дейилган? «Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимасида» бу оят [83:18] қуйидагичадир: «Билсинларки, Сенинг исминг — Яҳовадир, бутун дунёда энг олий ёлғиз Сенсан». Бошқа бир қатор таржималарда ҳам бунга ўхшаш фикр берилади. Аммо кўплаб таржималарда Худонинг шахсий исми олиб қўйилиб, «Худованд» ёки «Эгам» унвонлари билан алмаштирилган. Қай бири тўғри? Бу оятда Худонинг унвони туриши лозимми ёки Унинг Яҳова деган исмими?

Аллоҳ исмнинг ибронийча ёзилиши

Илоҳий исмнинг ибронийча ёзилиши

Кўриб турганимиздай, оятда исм тўғрисида гап кетмоқда. Оят эса илк бор қадимги иброний тилида ёзилган бўлиб, илоҳий исмни ўз ичига олган. Ибронийчада у қуйидагича ёзилади: יהוה (ЙҲВҲ). Ўзбекчада эса «Яҳова» деган талаффузи билан таниқли. Бу исм фақатгина шу оятда учрайдими? Йўқ. Таврот билан Забурнинг асл нусхаларида у тахминан 7 000 маротаба қўлланилган.

Худонинг исмини билиш шунчалик зарурми? Келинг, Исо пайғамбарнинг сўзларига эътибор берайлик. У шогирдларини ибодат қилишга ўргатиб: «Бизнинг осмондаги Отамиз! Сенинг муқаддас исминг улуғлансин»,— деб илтижо қилишга ундаган (Матто 6:9). Бошқа сафар эса Ҳазрати Исо: «Эй Ота, Ўз номингни улуғлагин!» — деб ибодат қилди. Бунга жавобан осмондан: «Мен уни улуғлаганман ва бундан кейин ҳам улуғлайман»,— деган садо келди (Юҳанно 12:28). Кўриб турганимиздай, Худонинг исми катта аҳамиятга эга. Бўлмаса, нима сабабдан баъзи таржимонлар илоҳий исм ўрнига унвонларни қўлламоқда?

Бунинг иккита сабаби бор. Илоҳий исм қўлланмаслигининг биринчи сабаби, қадимги иброний ёзувида унли ҳарфлар ифода этилмаган. ЙҲВҲ ундошлари билан қайси унли товушлар ишлатилгани ҳеч кимга маълум эмас. Лекин буни далил сифатида билса бўлармиди? Масалан, Исо пайғамбарнинг исми ҳам қадимда қандай талаффуз этилганини ҳеч ким билмайди. Эҳтимол, исми Ешуа ёки Яҳошуа деб аталгандир. Шунга қарамай, бутун дунё бўйича Исонинг исми ўзгача талаффузи билан қўлланилиб келмоқда. Ва I асрда қандай талаффуз этилганидан қатъиназар, одамлар чўчимай бу исмни айтиб чақиришмоқда. Шунингдек, агар чет мамлакатга саёҳат қилсангиз, эҳтимол исмингиз ўзгача талаффуз билан тилга олинганини пайқайсиз. Дарҳақиқат, Худонинг исми қандай талаффуз қилингани номаълум, бироқ уни тилга олмаслик учун, бу ҳеч ҳам сабаб бўлолмайди.

Илоҳий исм қўлланмаслигининг иккинчи сабаби яҳудийларнинг қадимги хурофотлари билан боғлиқ. Улардан кўпи, Худонинг исми умуман тилга олинмаслиги керак, деб таъкидлашади. Эҳтимол, бу хурофот Худонинг амрини нотўғри талқин қилишларидан келиб чиққан. Амрда шундай дейилган: «Эгангиз Худо — Менинг исмимни суиистеъмол қилманг. Ким Менинг исмимни суиистеъмол қилса, ўшани жазосиз қолдирмайман» (Чиқиш 20:7).

Амр Худонинг исмини ноўрин тарзда қўллашни тақиқлайди. Аммо, наҳотки ўринли тарзда тилга олиш ҳам тақиқланган бўлса? Асло. Таврот билан Забурни ёзишга илҳом олган тақводор инсонлар, Худонинг исмини қўллашган. Бу исм ҳатто Забур саноларида куйланган эди. Боз устига, Эгамизнинг Яҳова деган исми қўлланиши кераклиги ҳақида алоҳида айтилган эди. Ва Худонинг хизматчилари шундай йўл тутганлар (Йўэл 2:32; Ҳаворийлар 2:21). Хуллас, Исо пайғамбар каби, Худонинг бугунги хизматчилари Унинг исмини эҳтиром ила қўллашмоқда (Юҳанно 17:26).

Худонинг исмини унвонлар билан алмаштириб, таржимонлар катта хато қилишмоқда. Улар Худони қандайдир узоқ ва номаълум қилишяпти. Аммо, Муқаддас Китоб Яҳова Таолога яқинлашинглар, деб ундамоқда (Ёқуб 4:8). Масалан, яқин дўстингиз бор дейлик. Агар ҳатто унинг исмини билмасангиз, унга қандай қилиб дўст бўла оласиз? Шунга ўхшаб, одамлар Худонинг исмини билишмаса, қандай қилиб Унга яқин бўла олишади? Ва энг муҳими, улар Худонинг исмини билишмаса, унинг ўзгача бўлган маъносини ҳам билмай қолишади. Хўш, илоҳий исмнинг маъноси нима экан?

Бу исмнинг маъносини Мусо пайғамбарга шахсан Худо очиб берган эди. «Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимасида» қуйидагини ўқиймиз: «Мен ким бўлишни хоҳласам, Ўша бўламан» (Чиқиш 3:14). Хуллас, Тангри Яҳова Ўз иродасини амалга ошириш учун, ким бўлишни хоҳласа Ўша бўлади.

Фақат тасаввур қилиб кўринг-да, сиз ким бўлишни хоҳласангиз ўша бўлдингиз! Яқинларингиз учун нима қилиб берар эдингиз? Масалан, кимдир оғир касал бўлиб қолса, моҳир табиб бўлиб, унга шифо берган бўлмасмидингиз? Агар моддий муаммоси бўлса, унга ёрдам қўлини чўзган бўлмасмидингиз? Лекин илож қанча. Муқаддас Китобни тадқиқ қилаётиб эса, Эгамиз Яҳова нақадар қудратли эканини кўрасиз. Ҳа, иродасини амалга ошириш учун У ким бўлиш керак бўлса Ўша бўлади. Яҳова Таоло буни Ўз азизларини деб, бажонидил қилишга тайёр (2 Солномалар 16:9). Илоҳий исмнинг айнан ушбу ўзгача бўлган маъноси, уни билмаганлар учун сир бўлиб қолаверади.

Шубҳасизки, Муқаддас Китобда Худонинг исми туриши даркор. Агар Худонинг исмини билиб, уни бемалол айтиб чақираётган бўлсак, унда Тангри Таоло Яҳовага янада яқин бўла оламиз*.


*  Илоҳий исм ва унинг маъноси тўғрисида, ҳамда нима сабабдан уни қўллаш кераклиги ҳақида батафсил маълумот, Яҳованинг Шоҳидлари томонидан кўп тилларда нашр этилган «Илоҳий исм абадий турар», деган рисолада берилади.

← Бобига қайтиш

Кўпроқ билиш

Худонинг исми борми?

Аллоҳнинг кўп унвони бор: Эга, Яратувчи, Раббий. Лекин Унинг шахсий исми бор ва Муқаддас Китобнинг асл нусхаларида бу исм деярли 7 000 марта учраган.