Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«Муқаддас Китоб таълимотлари»

ИЛОВА

«Буюк Бобил» нимани англатади?

«Буюк Бобил» нимани англатади?

ВАҲИЙ китобидаги ибораларнинг ҳаммасини ҳам том маънода тушуниш нотўғри бўлар эди. Масалан, пешанасида «буюк Бобил» деб ёзилган бир фоҳиша тўғрисида ўқишимиз мумкин. Фоҳиша «элу халқ» устида ўтирган эмиш (Ваҳий 17:1, 5, 15). Оятлардан кўриняптики, «буюк Бобил» бу муайян бир хотин эмас. Хўш, бўлмаса бу хотин ниманинг рамзидир?

Ваҳий 17:18- оятида қуйидагини ўқиймиз: «Сен кўрган хотин — ер юзи подшоҳлари устидан ҳукмронлик қиладиган буюк шаҳардир». «Буюк Бобил» деб аталадиган хотин «ер юзи подшоҳлари устидан ҳукмронлик қилар» экан, демак бу жаҳон миқёсида ёйилган қудратли бир ташкилотдир. Шу сабабли уни «империя» дейиш мумкин. У қандай «империя» экан? У дин империясидир. Келинг, бунинг исботини, Ваҳий китобнинг ўзидан билиб олайлик.

Сиёсат, тижорат ва дин империялари бўлиши мумкин. «Буюк Бобил» деб аталадиган хотин — сиёсий империя эмас, чунки Худонинг Каломида: «Ер юзи шоҳлари у билан фаҳш қиларди»,— деб айтилади. Унинг фаҳши сиёсатчилар билан тузган аҳдларидадир. Ана шу сабабдан у «буюк фоҳиша», деб аталган (Ваҳий 17:1, 2; Ёқуб 4:4).

«Буюк Бобил» шунингдек, тижорат империяси эмас, чунки «ер юзи савдогарлари», яъни тижорат ташкилотлар унинг қулаши ҳақида «вой» кўтарадилар. Боз устига, савдогарлар худди подшоҳлар каби, «буюк Бобилнинг» қулашини «узоқда туриб» кузатадилар (Ваҳий 18:3, 9, 10, 15-17). Шунинг учун «буюк Бобил» сиёсат ёки тижорат эмас, балки дин империясидир.

«Буюк Бобил» — айнан дин империяси эканини тасдиқлайдиган яна бир далил бор. Ваҳий 18:23- оятида у, «сеҳргарлиги билан» бутун халқларни алдаган эди, деб айтилади. Спиритизмнинг барча турлари дин билан боғлиқ бўлиб, жинлардан келиб чиққани сабаб, «буюк Бобил» «жинларнинг макони», деб юритилиши ҳам бежиз эмас (Ваҳий 18:2; Амрлар 18:10-12). Бу империя ҳақ динга ҳамда «пайғамбарлар, азиз-муқаддасларга» қарши чиқади (Ваҳий 18:24). «Буюк Бобилнинг» ҳақ динга нафрати шунчалик каттаки, у ҳатто «Исо шоҳидларини» қувғин қилиб, ўлдирмоқда (Ваҳий 17:6). Хуллас, «буюк Бобил» деб аталадиган хотин, сохта дин империяси бўлиб, Яҳова Таолога қарши чиққан барча динларни ташкил этади.

← Бобига қайтиш