Асосий материалларга ўтиш

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«Муқаддас Китоб таълимотлари»

ИЛОВА

Байрамларга қандай нуқтаи назарда бўлиш керак?

Байрамларга қандай нуқтаи назарда бўлиш керак?

ДУНЁНИНГ кўп жойларида ўтказилаётган машҳур диний ва сиёсий байрамлар Муқаддас Китобга асосланмаган. Бўлмаса, улар нимага асосланган? Агар бу масалани луғатлар ва энциклопедиялар ёрдамида тадқиқ қилиб кўрсангиз, байрамларнинг келиб чиқишини билиб оласиз. Мисол тариқасида баъзи байрамларни кўриб чиқайлик.

Пасха. Бир энциклопедия айтишича: «Инжилнинг ҳеч қаерида, Исонинг тирилиши муносабати билан Пасха нишонланиши тўғрисида айтилмаган» («The Encyclopædia Britannica»). Баъзилар бу байрамни Исо Масиҳнинг тирилиши билан боғласалар-да, аслида унинг удумлари бутпарастликдан келиб чиққан. Масалан бошқа бир энциклопедияда, Пасхага тайёрланган «қуён — бу бутпарастларнинг ҳосил тимсолидир», деб айтилади («The Catholic Encyclopedia»).

Янги йил байрами. Ҳар бир мамлакатда янги йил байрами ўзгача вақтда, ўзгача услубда нишонланади. Байрамнинг келиб чиқиши тўғрисида бир энциклопедияда шундай дейилади: «Янги йилнинг 1- январдан бошланишини, милодан аввалги 46- йилда Рим ҳокими Юлий Цезарь жорий этган. Римликлар бу кунни, эшиклару кириш-чиқиш ҳамда ҳар қандай ҳаракатнинг бошланиши худоси бўлмиш Янус шарафига бағишлаганлар. Унинг, бири олдинга, бири орқага қарайдиган иккита юзи бор экан. Январь ойи айнан Янус худонинг исмидан келиб чиққан» («The World Book Encyclopedia»). Хуллас, Янги йил байрами бутпарастларнинг анъаналаридан келиб чиққан.

Хеллоуин. Бир энциклопедияда айтилишича: «Хеллоуин байрамининг анъаналари друидларнинг [қадимги кельт коҳинларининг] топиниши билан боғлиқ бўлиб, Исо Масиҳ давридан аввалги вақтга бориб тақалади. Кельтлар бу байрамни қуёш худоси ва ўликлар худоси шарафига бағишлаб, уни Янги йил дейишар ва 1-ноябрда нишонлашар эди. Аста-секин бу байрам христианликка сингиб кетди» («The Encyclopedia Americana»).

Бошқа байрамлар. Ҳозирги кунда нишонланадиган байрамларнинг ҳаммасини муҳокама қилиш имкони йўқ. Бироқ, одамларни ёки ташкилотларни юксалтирадиган байрамлар Тангри Яҳовага хуш келмайди (Еремиё 17:5-7; Ҳаворийлар 10:25, 26). Ёдингизда бўлсин, Худога хуш келадиган байрамларни аниқлаш учун, айнан уларнинг келиб чиқиши катта аҳамиятга эга (Ишаё 52:11; Ваҳий 18:4). Китобимизнинг 16- бобида келтирилган Муқаддас Китоб таълимотлари, ҳар хил байрамларга бўлган Худонинг нуқтаи назарини тушунишингизга ёрдам беради.

← Бобига қайтиш