Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Ёшларнинг 10 та саволига жавоблар

 9- САВОЛ

Эволюцияга ишонсам бўладими?

Эволюцияга ишонсам бўладими?

НЕГА БУ МУҲИМ?

Агар ҳамма нарса чиндан ҳам эволюция орқали пайдо бўлган бўлса, унда яшашдан мақсад йўқ. Борди-ю, барча нарса ростдан ҳам яратилган бўлса, унда ҳаёт ва келажак борасидаги саволларга қониқарли жавоблар топа оламиз.

СИЗ ҚАНДАЙ ЙЎЛ ТУТГАН БЎЛАРДИНГИЗ?

Қуйидаги вазиятни тасаввур қилинг: Алекснинг боши қотиб қолди. У доим Худога ва яратилишга ишонарди. Лекин бугун унинг биология ўқитувчиси эволюция факт эканини ва ишончли илмий тадқиқотларга асосланганини аминлик ила таъкидлади. Аммо Алекс аҳмоқдек кўринмоқчи эмас. У ўзига шундай дейди: «Агар олимлар эволюцияни исботлашган бўлишса, унда мен ким бўлибманки, бу назарияни шубҳа остига қўйсам?»

Алекснинг ўрнида бўлганингизда, эволюция назарияси дарсликларда факт деб таъкидлангани учунгина унга ишонармидингиз?

ТЎХТАБ, ЎЙЛАБ КЎРИНГ!

Баҳсда қатнашаётган иккала томон ҳам одатда нимага ишонаётгани ҳақида осонликча фикр билдиради-ю, аммо нима учун муайян ғояга ишонаётганини аниқ айта олмайди.

  • Баъзилар уларнинг динида яратилиш ҳақида ўргатишгани учунгина яратилишга ишонишади.

  • Айримлар эса мактабда эволюция ҳақида ўргатишгани учунгина бу назарияга ишонишади.

 МУЛОҲАЗА УЧУН 6 ТА САВОЛ

Аллоҳнинг Каломида қуйидагича ёзилган: «Ҳар қандай уй кимдир томонидан қурилади, борлиқнинг бунёдкори эса Аллоҳдир». (Ибронийларга 3:4) Бунга ишонса бўладими?

Ҳаётнинг Яратувчиси йўқ деб таъкидлаш, шу уйнинг қурувчиси йўқ деб таъкидлаш билан тенг ва бу бемаъниликдир

ТАЪКИДЛОВ: Коинотдаги ҳамма нарса Катта портлаш натижасида юзага келган.

1. Катта портлашга ким ёки нима сабаб бўлган?

2. Қайси ғоя асослироқдир: барча нарса ҳеч нимадан пайдо бўлганими ёки ҳамма нарсани кимдир яратганими?

ТАЪКИДЛОВ: Инсонлар ҳайвонлардан пайдо бўлган.

3. Агар инсонлар ҳайвонлардан, масалан, одамсимон маймунлардан келиб чиққан бўлса, унда нима учун одамларнинг ва маймунларнинг ақлий қобилиятлари орасида шундай катта фарқ бор?

4. Нега ҳаётнинг ҳатто энг содда шакллари ҳам шунчалик мураккаб?

ТАЪКИДЛОВ: Эволюция — исботланган фактдир.

5. Буни таъкидлайдиган одам ўзи учун исбот топганми?

6. Қанча одамлар бошқа зиёли инсонлар эволюцияга ишонишаётгани ҳақида эшитишгани учунгина бу назарияни тўғри деб билишади?

«Фараз қилинг, ўрмон бўйлаб сайр қилганингизда, чиройли бир уйни кўриб қоласиз. Ўшанда сиз: “Нақадар ажойиб-а?! Вой, дарахтлар ўз-ўзидан тушиб, шу жойда уй ҳосил қилибди-я!” — деб ўйлайсизми? Албаттаки, йўқ! Ахир бу ақлга сиғмайди-ку! Ундай бўлса, нега коинотдаги барча нарса ўз-ўзидан пайдо бўлган, деб ишонишимиз керак?» (Джулия)

«Тасаввур қилинг, кимдир сизга босмахонада портлаш юз берганини, бўёқ деворлару шифтларга сачраганини ва натижада тўлиқ луғат матни пайдо бўлганини айтса, бунга ишонармидингиз?» (Гвэн)

 НЕГА ХУДОГА ИШОНИШ ДАРКОР?

Муқаддас Китоб «ақлингизни ишга солишга» ундамоқда. (Римликларга 12:1) Бу дегани, Худога бўлган ишончингиз фақатгина қуйида келтирилган омилларга асосланмаслиги лозим:

  • ҲИС-ТУЙҒУЛАР (Қандайдир олий бир куч борлигини ҳис қиламан.)

  • МАДАНИЯТИНГИЗ (Мен художўй одамлар орасида яшайман.)

  • ТАРБИЯНГИЗ (Ота-онам мени худотарс қилиб тарбиялашгани учун бошқа танловим йўқ эди.)

Бунинг ўрнига, Худога ишониш учун сизда асосли сабаблар бўлиши керак.

«Ўқитувчи танамиз қандай фаолият юритишини тушунтираётганида, Аллоҳ борлигига ҳеч қандай шубҳам қолмайди. Танамизнинг ҳар бир аъзоси, ҳатто кичкинагина қисмлари ҳам ўз вазифасини бажаради ва бу жараён бизга билинмайдиган тарзда кечади. Ҳа, инсон танаси ростдан ҳам кишини ҳайратга солади!» (Тереза)

«Осмонўпар иморатни, саёҳат кемасини ёки машинани кўрганимда, ўзимга: “Буни ким яратган?” — деган савол бериб қоламан. Машинани яратишда ақлли одамлар керак, чунки машина ишлаши учун кўплаб кичкина деталларни тўғри йиғиш лозим. Агар машина кимдир томонидан ихтиро қилинган бўлса, демак, одамларни ҳам кимдир яратган». (Ричард)

«Илм-фанни чуқур ўрганганим сайин, эволюция назарияси асоссиз эканини англаб етдим. Яратувчига ишонишга қараганда, эволюцияга ишониш анча қийинроқдир». (Энтони)

МУЛОҲАЗА УЧУН

Ўнлаб йиллар давомида ўтказилган тадқиқотларга қарамай, олимлар эволюция назариясини исботлаб берадиган бир тўхтамга келишгани йўқ. Агар мутахассис деб ҳисобланмиш олимларнинг ўзи бир фикрга кела олмаётган бўлишса, унда нега сиз бу назариядан шубҳаланмаслигингиз керак экан?