Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Ёшларнинг 10 та саволига жавоблар

 3- САВОЛ

Ота-онам билан қандай тил топишсам бўлади?

Ота-онам билан қандай тил топишсам бўлади?

НЕГА БУ МУҲИМ?

Ота-онангиз билан муносабатларингиз қанчалик яхши бўлса, ҳаётингиз ҳам шунчалик силлиқ кечади.

СИЗ ҚАНДАЙ ЙЎЛ ТУТГАН БЎЛАРДИНГИЗ?

Қуйидаги вазиятни тасаввур қилинг: чоршанба, тушликдан сўнг. 17 ёшли Джеффри уй ишларини қилиб бўлди ва энди маза қилиб дам олмоқчи бўлиб турибди. У телевизорни ёқиб, яхши кўрган креслосига чўкади.

Ўша пайт хонага кайфияти йўқ ҳолда отаси кириб келади.

«Джеффри! Нега телевизорга термилиб ўтирибсан? Укангга дарс қилишда ёрдам беришинг керак эди-ку?! Сен бола, ҳеч қачон гапга кирмайдиганга ўхшайсан!

Джеффри эса дадаси эшитиши учун баланд овозда: «Уф, яна бошланди!» — дея минғирлайди.

Дадаси эса унинг олдига яқинлашиб: «Ҳей, бола, нима деяпсан?» — деб айтади.

Джеффри эса энсасини қотиради ва уф тортиб, дадасига шундай дейди: «Ҳеч нима».

Энди дадасининг ростдан ҳам жаҳли чиқади. Шунда у қаттиқ овоз билан: «Менга унақа оҳангда гапирма!» — дейди.

Агар Джеффрининг ўрнида бўлганингизда, қандай қилиб бу можаронинг олдини олган бўлардингиз?

ТЎХТАБ, ЎЙЛАБ КЎРИНГ!

Ота-онангиз билан мулоқот қилишни машина ҳайдашга ўхшатса бўлади. Агар йўлингизда тўсиққа дуч келсангиз, унда бошқа йўналишни танлай оласиз.

 МИСОЛ УЧУН:

Лия исмли бир қиз шундай деб бўлишди: «Дадам билан мулоқот қилиш мен учун қийин. Баъзида унга бирон нарсани айтиб бераётганимда, у менга: “Узр, менга гапираётганмидинг?” — дейди».

ЛИЯ КАМИДА УЧТА МАСЛАҲАТГА РИОЯ ҚИЛИШИ МУМКИН:

  1. 1. Дадасига бақириб бериши.

    Лия қичқириб: «Дада, ахир бу муҳим! Эшитсангиз-чи!» — дейди.

  2. 2. Дадаси билан гаплашмай қўйиши.

    Лия шунчаки таслим бўлиб, дадаси билан муаммоси ҳақида гаплашмай қўяди.

  3. 3. Қулай фурсат излаб, бу масалани қайтадан кўтариши.

    Лия бу масала бўйича вақт ўтиб дадаси билан юзма-юз гаплашади.

Сиз Лияга қандай маслаҳат берардингиз?

ЎЙЛАБ КЎРИНГ: Лиянинг дадаси чалғиб қолди, шунинг учун қизи нимага хафа бўлганини тушунмаяпти. Шу боис агар Лия 1- маслаҳатга риоя қилиб, дадасига бақирса, бу Лия кутган натижа бермайди. Аксинча, дадаси буни тушунмаслиги мумкин. Устига-устак бу, ота-онага нисбатан ҳурматсизлик бўларди. (Эфесликларга 6:2) Ҳа, чиндан ҳам, 1- маслаҳат ҳеч ким учун фойдали бўлмайди.

Ота-она билан мулоқотдаги қийинчиликлар боши берк кўчага кириб қолганингизни англатмайди. Муросага келишнинг йўли доим топилади!

2- маслаҳатга амал қилиш энг осон йўлдек туюлар. Лекин бу, доно қарор эмас. Нега? Чунки муаммоларини ҳал қилиш учун Лия дадаси билан суҳбатлашиши керак. Дадаси қизининг муаммоларини билган ҳолдагина унга ёрдам бера олади. Индамай ўтиришнинг ҳеч қандай фойдаси йўқ.

Агар Лия 3- маслаҳатга риоя қилса, бу қийинчилик унга дадаси билан мулоқот қилишга халал беришига йўл қўймаган бўлади. У бу мавзу борасида бошқа сафар суҳбатлашишга ҳаракат қилади. Лия ҳатто дадасига хат ёзишга қарор қилиши мумкин. Мабодо у шундай йўл тутса, эҳтимол, ўзини анча енгилроқ ҳис қилар.

Лия хатда дадасига нима демоқчи эканини аниқ ифода этиши мумкин. Лиянинг дадаси хатни ўқиб, қизи нима демоқчи эканини билиб олади. Бу эса унга қизини яхшироқ тушунишга кўмаклашади. Демак, 3- маслаҳат ҳам Лияга, ҳам дадасига фойдали бўлади. Лия дадаси билан юзма-юз гаплашадими ё хат ёзадими, бундай йўл тутиб, у Муқаддас Китобнинг «тинчлик келтирадиган... нарсалар пайидан бўлиш» тўғрисидаги маслаҳатига риоя қилган бўлади. (Римликларга 14:19)

Лияга яна қандай маслаҳат бера олардингиз?

Биронта маслаҳат ҳақида ўйлаб кўринг. Кейин эса бу маслаҳатга риоя қилиш қандай натижаларга олиб келиши мумкинлиги устида мулоҳаза юритинг.

 ФИКРЛАРИНГИЗНИ АНИҚРОҚ ЕТКАЗИНГ

Унутманг: ота-оналар баъзида сизнинг гапларингизни бошқача қилиб тушунишади.

МАСАЛАН:

Ота-онангиз сиздан нима учун ёмон кайфиятда эканингизни сўраши мумкин. Сиз уларга: «Мен бу ҳақда гаплашишни истамайман»,— деб айтасиз.

Аммо ота-онангизга: «Сизга ишониб бўлибман. Муаммоларимни сиз билан эмас, дўстларим билан муҳокама қиламан»,— деган гаплар эшитилади.

Тасаввур қилинг, сиз муаммога дуч келдингиз ва ота-онангиз сизга ёрдам таклиф этяпти. Бироқ сиз: «Ташвишланманг. Муаммони ўзим ҳал қиламан»,— деяпсиз.

  • Ота-онангизга эса шундай эшитилиши мумкин:

  • Шу пайт сиздан кутилаётган жавоб: