Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Ёшларнинг 10 та саволига жавоблар

 10- САВОЛ

Муқаддас Китоб менга қандай ёрдам бериши мумкин?

Муқаддас Китоб менга қандай ёрдам бериши мумкин?

НЕГА БУ МУҲИМ?

Аллоҳнинг Каломида: «Ҳар бир Муқаддас Ёзув Худо томонидан илҳомлантирилган»,— деб айтилган. (2 Тимўтийга 3:16) Агар бу ростдан ҳам шундай бўлса, унда Муқаддас Китоб сизга керакли йўл-йўриқни бериши мумкин.

СИЗ ҚАНДАЙ ЙЎЛ ТУТГАН БЎЛАРДИНГИЗ?

Қуйидаги вазиятни тасаввур қилинг: Дэвид нотаниш бир ҳудудда машинани ҳайдаб кетяпти. Йўл кўрсаткичлари ва белгилари у ҳозир бошқа бир жойга кириб қолганини кўрсатяпти. Ўшанда у адашиб қолганини англаб етади. Афтидан, у саёҳатининг қайсидир пайтида бошқа томонга буриб юборган.

Дэвиднинг ўрнида бўлганингизда, нима қилардингиз?

ТЎХТАБ, ЎЙЛАБ КЎРИНГ!

Сиз қуйидагича йўл тутишингиз мумкин:

  1. А. Йўлни сўрашингиз

  2. Б. Харитага қарашингиз ёки GPSдан фойдаланишингиз

  3. В. Йўлни топишга умид қилиб, ҳайдашда давом этишингиз

Аниқ-равшанки, 3- вариант энг самарасизидир.

2- вариант биринчисига қараганда яхшироқдир. Сабаби, харита ёки GPS саёҳат давомида доим қўл остингизда бўлади ва сизга тўғри йўналишда кетишга кўмаклашади.

Шу сингари, Муқаддас Китоб ҳам сизга ёрдам бериши мумкин.

Бу машҳур китоб сизга...

  • ҳаётдаги муаммоларингизни ечишга ёрдам беради.

  • ўзингиз ҳақингизда билиб олишга ва яхшиланишга кўмаклашади.

  • энг зўр ҳаёт йўлини кўрсатади.

 ҲАЁТДАГИ МУҲИМ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ ТОПИШ

Гапиришни ўрганибоқ, саволлар беришни бошлаймиз.

  • Нимага осмон кўм-кўк?

  • Юлдузлар нимадан ясалган?

Кейинчалик эса атрофимиздаги дунё ҳақида саволлар бера бошлаймиз.

  • Нега бахтсизликлар юз беради?

  • Нега одамлар ҳаётдан кўз юмади?

Бу саволларга жавоблар азалдан Аллоҳнинг Каломида ёзилган бўлса-чи?

Кўп одамлар Муқаддас Китоб ривоят ва афсоналар китоби, у эскирган ёки уни тушуниш жуда қийин, дейишади. Аммо муаммо Муқаддас Китобдами? Ёки аслида одамлар бу китоб ҳақида нотўғри фикрда эканидами?

Масалан, одамлар дунёни Худо бошқаряпти, деган фикр Муқаддас Китобда ёзилган, деб ўйлашади. Лекин бу тўғрими? Ахир бу дунё остин-устун бўлиб кетган-ку! У оғриқ ва азоб-уқубатларга, касаллик ва ўлимга, йўқчилик ва офатларга тўладир. Наҳотки бунинг ҳаммаси меҳрибон Аллоҳнинг иши бўлса?

Жавобни билишни истайсизми? Муқаддас Китобда айтилганлар сизни ҳайратга солиши мумкин.

Эҳтимол, бу рисоладаги маслаҳатлар Муқаддас Китобга асосланганлигини пайқагандирсиз. Яҳованинг Шоҳидлари Аллоҳнинг Каломи йўл-йўриқларнинг ишончли манбаи эканига аминлар. Сабаби, «ҳар бир Муқаддас Ёзув Худо томонидан илҳомлантирилган бўлиб, ўргатиш, танбеҳ бериш, тузатиш... учун фойдалидир». (2 Тимўтийга 3:16, 17) Сиз бундай қадимги, лекин шу билан бирга, замонавий бўлган бу китобни ўрганиб чиқишга бурчлисиз!

Кўпроқ билиш

Муқаддас Китоб тадқиқи қандай ўтказилади?

Бутун дунё бўйлаб, Яҳованинг Шоҳидлари одамларга Муқаддас Китоб тадқиқини бепул таклиф қилиши билан танилган. У қандай ўтказилишини томоша қилинг.