Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Ёшларнинг 10 та саволига жавоблар

 5- САВОЛ

Мактабда безориларга дуч келганда нима қилсам бўлади?

Мактабда безориларга дуч келганда нима қилсам бўлади?

НЕГА БУ МУҲИМ?

Сизнинг жавобингиз вазиятни ё яхшилаши, ё ёмонлаштириши мумкин.

СИЗ ҚАНДАЙ ЙЎЛ ТУТГАН БЎЛАРДИНГИЗ?

Қуйидаги вазиятни тасаввур қилинг: Томас на бугун, на эртага мактабга бормоқчи. Хуллас, бундан буёғига умуман мактабга боргиси йўқ. Бунинг ҳаммаси уч ой олдин бошланди. Аввал Томаснинг синфдошлари у ҳақда ҳар хил миш-мишлар тарқатишганди. Кейин эса лақаблар қўйишга ўтишди. Баъзида кимдир Томасни уриб, буни бехосдан қилгандек, қўлидаги дарсликларини тушириб юборарди ёки бошқаси орқасидан туриб, уни итарарди. Томас қайрилиб қараганида эса, буни ким қилганини билолмасди. Кеча бўлса, безорилик ниҳоятда ашаддий тус олди: Томасга интернет орқали таҳдид солишди.

Агар Томаснинг ўрнида бўлганингизда, қандай жавоб қайтарар эдингиз?

ТЎХТАБ, ЎЙЛАБ КЎРИНГ!

Аҳволингиз чорасиз эмас! Ҳа, безорига муштсиз жавоб қайтара оласиз! Аммо қандай қилиб дейсизми?

  •   АҲАМИЯТ БЕРМАНГ. Аллоҳнинг Каломида шундай ёзилган: «Нодон бор жаҳлини тўкиб солади, доно эса ичида сақлайди». (Ҳикматлар 29:11) Агар сиз ҳеч бўлмаса сиртдан тинчлик сақлашга ҳаракат қилсангиз, безорилар сизни тинч қўйишади.

  • ҚАСОС ОЛМАНГ. Муқаддас Китобда қуйидагича айтилган: «Ёмонлик эвазига ёмонлик қайтарманглар». (Римликларга 12:17) Ўч оламан, деб юриш вазиятни оғирлаштиради, холос.

  • ЎЗИНГИЗГА МУАММО ОРТТИРМАНГ. Муқаддас Ёзувларда шундай сўзларни ўқиймиз: «Эс-ҳушли хавф-хатарни кўриб яширинади». (Ҳикматлар 22:3) Имкон борича, ишкалчи одамлардан ва безориликка олиб келиши мумкин бўлган вазиятлардан қочинг.

  • КУТИЛМАГАН ЖАВОБ БЕРИНГ. Худонинг Каломида қуйидагича таъкидланган: «Юмшоқ жавоб ғазабни қайтаради». (Ҳикматлар 15:1) Эҳтимол, безорининг гапини ҳазилга айлантирарсиз. Масалан, безори сизни «бақалоқ», деб мазах қилса, сиз елкангизни қисиб: «Ҳа, ростдан ҳам бир неча килога озишим керак»,— деб айтишингиз мумкин.

  • У ЕРДАН КЕТИНГ. «Индамай кетсангиз, етук эканингизни ва сизга тегажоғлик қилаётган инсондан анча кучлироқ бўлганингизни намоён қиласиз. Бу сизда безориларда йўқ бўлган ўзини тута билиш фазилати борлигини кўрсатади»,— деб бўлишди 19 ёшли Нора. (2 Тимўтийга 2:24)

  • ЎЗИНГИЗГА БЎЛГАН ИШОНЧ УСТИДА ИШЛАНГ. Безорилар одатда ўзлари ҳақида салбий фикрда бўлган ва уришишга журъат эта олмаганларни пайқашади. Агар сиз, аксинча, ўзгалар устингиздан бошқаришига йўл қўймасангиз, кўплаб безорилар орқага чекинишади.

  • КИМГАДИР АЙТИБ БЕРИНГ. Илгари мактабда дарс берган бир ўқитувчи шундай фикр билдирди: «Безориликка дуч келсангиз, бу ҳақда бошқаларга хабар беринг. Бундай йўл тутиш тўғридир, чунки бу бошқаларни ҳам безориларнинг қурбони бўлишдан асрайди».

Ўзингизга бўлган ишонч сизга безорида йўқ бўлган кучни беради