Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Ўлганлар яна яшаши мумкинми?

Ўлганлар яна яшаши мумкинми?

Сиз шундай айтишингиз мумкин...

  • ҳа.

  • йўқ.

  • балки.

 МУҚАДДАС КИТОБДА НИМА ДЕЙИЛГАН

«Одамлар тирилади» (Ҳаворийлар 24:15).

 МУҚАДДАС КИТОБДА ЁЗИЛГАН НАРСАЛАРГА ИШОНИШИМИЗ МУМКИНМИ?

Албатта, бунинг камида учта сабаби бор:

  • Аллоҳ ҳаёт Манбаи. Муқаддас Китобда Тангри Яҳова ҳақида «ҳаётнинг булоғи Сендадир»,— деб айтилган (Забур 35:10; Ҳаворийлар 17:24, 25). Ҳа, барча мавжудотга ҳаёт ато этадиган Шахс оламдан ўтган кишиларнинг ҳаётини қайтаришга қодир.

  • Худо ўтмишда ҳам одамларни тирилтирган. Муқаддас Китобда еттита кишининг, жумладан ёшу қари, эркагу аёлнинг тирилганлиги ҳақида баён этилган. Улардан баъзилари қисқа вақт ичида ҳаётга қайтган, лекин биттаси тўрт кун қабрда бўлган! (Юҳанно 11:39–44).

  • Тангри буни яна қилишни жуда истайди. Яҳова ўлимдан нафратланади; У ўлимни душман деб билади (1 Коринфликларга 15:26). У бундай душманни енгиб, уни тирилиш ёрдамида бартараф қилишга «мунтазир» бўлиб турибди. Унинг хотирасида бўлган ҳаммани ҳаётга қайтариб, ер юзида уларни кўришни жуда истайди (Аюб 14:14, 15).

БУ СИЗ УЧУН НИМАНИ АНГЛАТАДИ

Қадрдон кишингиз ҳаётдан кўз юмганда тасаллига эга бўлиш (2 Коринфликларга 1:3, 4).

Ваҳимали қўрқувдан озод бўлиш (Ибронийларга 2:15).

Оламдан ўтган азиз яқинларингиз билан яна бирга бўлиш умиди (Юҳанно 5:28, 29).

 БУ ҲАҚДА ЎЙЛАНГ

Нега биз қариб ўламиз?

Бу саволнинг жавобини Муқаддас Китобнинг ИБТИДО 3:17–19 ва РИМЛИКЛАРГА 5:12- оятларидан топасиз.

Кўпроқ билиш

Ўлганлар учун қандай умид бор?

Ўлимдан сўнг, биз билан нима содир бўлади? Ҳаётдан кўз юмган яқинларимизни қайта кўра оламизми?