Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Бугунги кунда Тангри Яҳованинг иродасини ким бажаряпти?

 15- ДАРС

Оқсоқоллар жамоатда қандай вазифаларни бажаришади?

Оқсоқоллар жамоатда қандай вазифаларни бажаришади?

Финляндия

Ўргатиш

Далда бериш

Ваъз қилиш

Бизнинг ташкилотимизда пул эвазига хизмат қиладиган руҳонийлар йўқ. Аксинча, милодий биринчи асрда масиҳийлар жамоати ташкил этилганда, Аллоҳнинг «жамоатига чўпонлик қилиш учун» муайян талабларга мос келган нозирлар тайинланган (Ҳаворийлар 20:28). Оқсоқоллар, маънан етук кишилар бўлиб, жамоатда етакчилик ва чўпонлик қилишади. Улар буни «мажбурият юзасидан эмас, балки бажонидил, ҳаром йўл билан фойда кўриш учун эмас, аксинча, иштиёқ билан» бажаришади (1 Бутрус 5:1–3). Хўш, улар бизнинг фойдамиз учун қанақа ишларни қилишар экан?

Улар бизга кўз-қулоқ бўлиб ғамхўрлик қилишади. Оқсоқоллар жамоатни бошқариб, маънан ҳимоялашга ҳаракат қилишади. Худо уларга муҳим вазифа топширганини тушуниб, оқсоқоллар Унинг халқи устидан ҳукмронлик қилишмайди, аксинча, бизнинг фаровон ва шод-хуррам бўлишимиз учун жон куйдиришади (2 Коринфликларга 1:24). Чўпон ҳар бир қўйга ғамхўрлик қилгани каби, оқсоқоллар ҳам жамоатнинг ҳар бир аъзосини яхши билишга интилишади (Ҳикматлар 27:23).

Улар бизга Аллоҳнинг иродасини бажаришни ўргатишади. Оқсоқоллар имонимизни мустаҳкамлаш мақсадида ҳар ҳафта жамоат йиғилишларини бошқариб туришади (Ҳаворийлар 15:32). Ушбу художўй кишилар ваъзгўйлик фаолиятида ҳам етакчилик қилишади. Улар биз билан ҳамкорлик қилиб, хизматнинг ҳамма турларини бизга ўргатишади.

Улар бизга далда беришади. Оқсоқоллар бизга Муқаддас Ёзувлар асосида тасалли ва мадад бериш учун уйимизга келиб ёки Йиғилиш Залида биз билан суҳбатлашишлари мумкин. Шу йўсинда, улар бизнинг маънавий эҳтиёжларимиз ҳақида ғамхўрлик қилишади (Ёқуб 5:14, 15).

Аксарият оқсоқоллар жамоатдаги вазифаларини бажаришдан ташқари, рўзғор тебратиш учун ҳам тер тўкиб ишлашади. Бу улардан кўп вақт ва эътибор талаб этади. Ушбу меҳнатсевар биродарларимиз чиндан ҳам ҳурматга сазовордир (1 Салоникаликларга 5:12, 13).

  • Оқсоқоллар жамоатда қандай вазифаларни бажаришади?

  • Оқсоқоллар қай йўсин ҳар биримизга эътибор беришади?

Кўпроқ билиш

Яҳова Шоҳидларининг жамоатлари қандай ташкил этилган?

Бу тузум орқали биз қандай қилиб йўл-йўриқ ва таълим олишимизни кўриб чиқинг.