Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Бугунги кунда Тангри Яҳованинг иродасини ким бажаряпти?

 10- ДАРС

Оилавий топиниш нима ўзи?

Оилавий топиниш нима ўзи?

Жанубий Корея

Бразилия

Австралия

Гвинея

Қадим замонлардан Тангри Яҳова, ҳар бир оила бирга вақт ўтказишини ва шу йўсинда У билан ҳамда ўзаро муносабатларини мустаҳкамлашини хоҳларди (Қонунлар 6:6, 7). Ана шу сабабдан, Яҳованинг Шоҳидлари оила билан бирга Худога топиниш учун ҳар ҳафта муайян вақтни ажратишади. Ўшанда улар эҳтиёжга қараб, Муқаддас Китобга асосланган бирорта мавзуни тинч шароитда муҳокама қилишади. Ҳатто турмуш қурмаган бўлсангиз ҳам, бу вақтни Муқаддас Китобни тадқиқ қилишга ажратиб, Аллоҳга яқинлашишингиз мумкин.

Тангри Яҳовага яқинлашиш учун ажратилган вақт. «Аллоҳга яқинлашинглар, шунда У ҳам сизларга яқинлашади» (Ёқуб 4:8). Худонинг Каломини ўқиш орқали Унинг фазилатларию қилган ишларини батафсил ўрганиб, биз Тангри Яҳовани яхшироқ билиб оламиз. Оилавий топинишни бошлашнинг осон бир йўли, бу Муқаддас Китобни биргаликда овоз чиқариб ўқишдир. Бунинг учун, масалан, «Хаёт тарзимиз ва хизматимиз» дастури бўйича ҳар ҳафта ўқиш жадвалига амал қилса бўлади. Эҳтимол, оила аъзолари навбатма-навбат ўқиб, ҳар бири ўзи учун Муқаддас Китобдан нимани ўрганганини муҳокама қилишлари мумкин.

Оила аъзолари бир-бирига яқинлашиши учун ажратилган вақт. Эру хотинлар, ота-оналар ва фарзандлар бутун оила билан Муқаддас Китобни тадқиқ қилиш орқали ўртадаги ришталарни мустаҳкамлашади. Оилавий топиниш, бу ҳар ҳафта сабрсизлик билан кутиладиган, қувонч ва хотиржамлик келтирадиган бир ҳодиса бўлиши керак. Ота-она фарзандларининг ёшига қараб, масалан, «Қўриқчи минораси», jw.org веб-сайтимиздан ёки бошқа адабиётларимиздан бирор мавзуни танлаб, муҳокама қилишса бўлади. Ёки болаларингиз мактабда қандай қийинчиликка дуч келгани ва уни қай йўсин ечиш мумкинлиги тўғрисида суҳбатлашиш мумкин. Ёхуд йиғилишда куйланадиган қўшиқларни машқ қилса бўлади. Қолаверса, JW Интернет телевидение дастурини кўриб (tv.jw.org), кейин уни бирга муҳокама қилиш яхши натижалар беради. Шу йўсинда, сиз оилавий топинишдан кейин ҳордиқ чиқаришингиз мумкин.

Ҳар ҳафта биргалашиб Тангри Яҳовага топиниш учун ажратиладиган бу ўзгача вақт оила аъзоларининг барчасига Аллоҳнинг Каломидан завқ олишга кўмаклашади. Бу борадаги ҳаракатларингизга Эгамиз барака бериши шаксиздир (Забур 1:1–3).

  • Нега биз оилавий топинишга вақт ажратамиз?

  • Қай йўсин ота-она бу вақтни бутун оилага қувонч келтирадиган қилиб ўтказиши мумкин?

Кўпроқ билиш