Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Бугунги кунда Тангри Яҳованинг иродасини ким бажаряпти?

 7- ДАРС

Йиғилишларимиз қандай ўтади?

Йиғилишларимиз қандай ўтади?

Янги Зеландия

Япония

Уганда

Литва

Илк масиҳийларнинг йиғилишларида асосан қўшиқлар куйлаб, ибодат қилиб, Муқаддас Ёзувларни ўқиб, муҳокама қилинарди. Ҳеч қандай диний маросимлар ўтказилмасди (1 Коринфликларга 14:26). Бугунги кунда ҳам бизнинг йиғилишларимиз худди шундай ўтади.

Муқаддас Китобга асосланган амалий йўл-йўриқлар. Ҳафтанинг охирида ҳар бир жамоатда 30 дақиқали Муқаддас Китобга асосланган нутқ сўзланади. Нутқда ҳаётимизга ва биз яшаётган вақтга тегишли оятлар кўриб чиқилади. Ҳар биримиз ўз Муқаддас Китобимизни очиб, кузатишга чорланамиз. Нутқдан сўнг эса бир соатли «Қўриқчи минораси» журналининг муҳокамаси бўлиб ўтади. Унда йиғилишга келганларнинг ҳаммаси журналнинг тадқиқ мақоласини муҳокама қилишга таклиф этилади. Бу муҳокама бизга Муқаддас Китобдаги йўл-йўриқларни амалда қўллашга кўмаклашади. Бутун дунё бўйлаб 110 000 дан зиёд жамоатларнинг ҳар бирида битта мақола тадқиқ қилинади.

Таълим бериш маҳоратимизни оширишга кўмаклашади. Биз шунингдек, ҳафта ўртасида уч қисмдан иборат бўлган йиғилишга қатнаймиз. Учрашувнинг номи Ҳаёт тарзимиз ва хизматимиз бўлиб, ҳар ой чиқадиган «Ҳаёт тарзимиз ва хизматимиз. Таълим дастури» маълумотнома асосида ўтказилади. Биринчи қисми «Аллох Каломидаги хазиналар» бўлиб, жамоат аъзолари олдиндан ўқиб келган Муқаддас Китобнинг муайян қисми билан яхшироқ танишишга ёрдам беради. Кейинги қисми «Хизматда фаол бўлинг» деб номланиб, Муқаддас Китоб ҳақида гаплашишга кўмаклашадиган намойишлар кўрсатилади. Маслаҳат беришга тайинланган биродар иштирокчиларни диққат билан кузатиб, ўқиш ва сўзлаш маҳоратларини оширишга ёрдам беради (1 Тимўтийга 4:13). Охирги қисмнинг номи «Ҳаёт тарзимиз» бўлиб, саволлар ва жавоблар ёрдамида ўтқазилади. Ушбу қисм пайтида Муқаддас Китобдаги йўл-йўриқларни амалда қандай қўллаш мумкинлиги муҳокама қилинади.

Йиғилишларимизга қатнай бошласангиз, у ерда Муқаддас Китобга асосланган сифатли таълим берилишини кўриб, қойил қолишингиз шубҳасиздир (Ишаё 54:13).

  • Яҳова Шоҳидларининг йиғилишлари қандай ўтади?

  • Ҳар ҳафта ўтадиган йиғилишларимиздан қайси бирига боришни истайсиз?

Кўпроқ билиш

Йиғилиш Залида нималар бўлади?

Очиб, томоша қилинг.

Яҳова Шоҳидларининг жамоатлари қандай ташкил этилган?

Бу тузум орқали биз қандай қилиб йўл-йўриқ ва таълим олишимизни кўриб чиқинг.