Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Бугунги кунда Тангри Яҳованинг иродасини ким бажаряпти?

 20- ДАРС

Бугунги кунда Етакчи кенгаш қандай фаолият кўрсатяпти?

Бугунги кунда Етакчи кенгаш қандай фаолият кўрсатяпти?

Биринчи асрдаги етакчи кенгаш

Етакчи кенгашнинг хатини ўқишяпти

Биринчи асрда «Қуддусдаги ҳаворийлар ва оқсоқоллар»дан иборат бўлган кичик бир гуруҳ етакчи кенгаш сифатида хизмат қилган. Ушбу кенгаш вакиллари, мойланганлардан таркиб топган барча масиҳийлар жамоатининг фойдаси учун муҳим қарорлар чиқаришган (Ҳаворийлар 15:2). Улар якдиллик билан қарор чиқаришдан аввал, бу борада Муқаддас Ёзувларда нима дейилганини муҳокама қилиб, Аллоҳнинг руҳи бошқаришига таянишган (Ҳаворийлар 15:25). Бугунги кунда ҳам худди шундай йўл тутилади.

Аллоҳ Ўз иродасини амалга ошириш учун ундан фойдаланади. Етакчи кенгашда хизмат қилаётган мойланган биродарлар Худонинг Каломига катта қизиқиш билан қарашади ва маънавий ишлар билан боғлиқ масалаларни ечишда кўп тажрибага эгалар. Улар умумжаҳон биродарлигимизнинг эҳтиёжларини кўриб чиқиш учун ҳар ҳафта йиғилиб туришади. Биринчи асрда бўлганидек, улар жамоатларга хатлар орқали ёки кўчма нозирлар воситасида Муқаддас Китобга асосланган йўл-йўриқларни етказиб туришади. Бу туфайли Аллоҳнинг халқи фикр ва хатти-ҳаракатларида якдил бўлади (Ҳаворийлар 16:4, 5). Етакчи кенгаш маънавий озуқанинг тайёрланишини, Шоҳлик ҳақидаги хабар тезлик билан ёйилишини ва масъулиятли биродарлар тайинланишини назорат қилади.

У Худо руҳининг бошқарувига итоат қилади. Етакчи кенгаш Парвардигори Олам Яҳованинг ҳамда жамоатнинг Боши бўлмиш Исо алайҳиссаломнинг йўл-йўриғини излайди (1 Коринфликларга 11:3; Эфесликларга 5:23). Унинг аъзолари ўзларини Аллоҳнинг халқи устидан бошлиқ деб ҳисоблашмайди. Улар ҳам барча мойланган масиҳийлар қатори «Қўзи [Исо] қаерга борса, орқасидан эргашишади» (Ваҳий 14:4). Етакчи кенгаш бизнинг улар учун қилган ибодатларимизни қадрлайди.

  • Биринчи асрда етакчи кенгаш кимлардан иборат бўлган?

  • Бугунги Етакчи кенгаш қай йўсин Аллоҳнинг йўл-йўриғини излайди?

Кўпроқ билиш

Яҳова Шоҳидлари ташкилотининг асосчиси ким бўлган?

Нимага Чарлз Тейз Расселлни янги дин асосчиси деб бўлмаслиги ҳақида билиб олинг.