Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Бугунги кунда Тангри Яҳованинг иродасини ким бажаряпти?

 11- ДАРС

Нима учун биз анжуманларга борамиз?

Нима учун биз анжуманларга борамиз?

Мексика

Германия

Ботсвана

Никарагуа

Италия

Нима сабабдан бу одамлар шунчалик бахтиёр кўринади? Чунки улар анжуманларимизнинг бирида иштирок этяптилар. Йилига уч марта йиғилиб йўл-йўриқ олган Худонинг ўтмишдаги хизматчилари сингари, биз ҳам катта гуруҳ бўлиб биргаликда йиғиламиз (Қонунлар 16:16). Ҳар йили биз учта тадбирда, яъни иккита бир кунлик туман анжумани ва уч кунлик ҳудудий анжуманларида иштирок этамиз. Ушбу йиғилишлардан биз қандай фойда оламиз?

Анжуманлар биродарлик ришталарини мустаҳкамлайди. Исроилликлар хурсандчилик ила «улуғ йиғинларда» Тангри Яҳовага ибодат қилгани каби, биз ҳам ўзгача тадбирларда Аллоҳимизга топинишдан баҳраманд бўламиз (Забур 25:12; 110:1). Бу йиғинлар, бошқа жамоатлардаги ва ҳатто бошқа мамлакатлардаги имондошларимиз билан кўришиш ҳамда суҳбатлашишга имкон яратади. Тушлик пайтида биз анжуман ўтаётган жойда биргаликда овқатланиб, ушбу маънавий дастурдаги дўстона муҳитга ҳисса қўшамиз (Ҳаворийлар 2:42). У ерда умумжаҳон биродарлик ришталаримиз яққол намоён бўлади (1 Бутрус 2:17).

Анжуманлар маънан ўсишимизга кўмаклашади. Исроил халқига Муқаддас Ёзувларни тушунтириб беришганида, улар «ўқилганларни тушуниб», бундан фойда олишарди (Нахимиё 8:8, 12). Биз ҳам анжуманларимизда берилаётган Аллоҳнинг Каломи асосидаги йўл-йўриқларни қадрлаймиз. Дастурнинг ҳар бир қисми Муқаддас Китобдаги мавзуга асосланган бўлади. Қизиқарли маърузалар, нутқлар мажмуи ва намойишлар ёрдамида биз кундалик ҳаётимизда Худонинг иродасини қандай бажаришимиз мумкинлигини ўрганамиз. Ҳазрати Исонинг издоши бўлганлари учун қийинчиликларга дуч келишса ҳам, уларни енгиб ўтаётган имондошларимизнинг мисолларини эшитиб, биз катта далда оламиз. Ҳудудий анжуманларида кўрсатиладиган Муқаддас Китоб ҳикояларини жонлантирувчи саҳна асарларидан ҳам фойдали сабоқлар оламиз. Ҳар бир анжуманда янги шогирдлар ўзини Аллоҳга бағишлаганлигининг рамзи сифатида сувга чўмдирилади.

  • Нега анжуманлар бизга қувонч келтиради?

  • Сиз анжуманга бориб, қандай фойда олишингиз мумкин?

Кўпроқ билиш

Яҳова Шоҳидларининг ҳар йилги анжуманлари

Нега миллионлаб кишилар бутун дунёда шу каби ажойиб анжуманларга боришини билиб олинг.