Асосий материалларга ўтиш

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Бугунги кунда Тангри Яҳованинг иродасини ким бажаряпти?

 1- ДАРС

Яҳованинг Шоҳидлари қандай инсонлар?

Яҳованинг Шоҳидлари қандай инсонлар?

Дания

Тайвань

Венесуэла

Ҳиндистон

Сиз Яҳованинг Шоҳидларидан нечтасини танийсиз? Баъзиларимиз сизнинг қўшнингиз, ҳамкасбингиз ёки синфдошингиз бўлиши мумкин. Ёхуд сиз билан Муқаддас Китоб тадқиқини олиб боряпмиз. Аслида биз киммиз ва нима учун биз эътиқодларимизни ҳамма билан баҳам кўрамиз?

Биз оддий инсонлармиз. Бизнинг келиб-чиқишимиз ва ижтимоий аҳволимиз турлича. Айримларимиз ҳар хил динга эътиқод қилган, бошқаларимиз эса умуман Худога ишонмаган. Яҳованинг Шоҳиди бўлишдан аввал, барчамиз Муқаддас Китоб таълимотларини синчковлик ила ўрганишга вақт ажратганмиз (Ҳаворийлар 17:11). Билиб олганларимиз тўғри эканига ишонч ҳосил қилиб, Тангри Яҳовага топинишга шахсан қарор қилганмиз.

Муқаддас Китоб тадқиқи бизга фойда келтиради. Биз ҳам бошқалар каби муаммо ва касалликларга дучор бўламиз. Лекин Муқаддас Китоб қонун-қоидаларини амалда қўллаб, ҳаётимиз анча яхшиланганини ҳис қилдик (Забур 127:1, 2). Бу, Муқаддас Китобдан билиб олган нарсаларимизни ўзга инсонлар билан баҳам кўришимизнинг сабабларидан биридир.

Илоҳий қадриятлар бўйича умр кечирамиз. Муқаддас Китобда ёзилган ушбу қадриятлар ўзгаларнинг манфаатини кўзлаб, уларни ҳурмат қилишга, шунингдек, ростгўйлик ва меҳрибонлик каби фазилатларни намоён этишга ёрдам беради. Бундан ташқари, бу меъёрлар жамиятнинг соғлом ва ишга яроқли аъзоси бўлишга ҳамда оилада якдилликни сақлаб, ахлоқли бўлишга кўмаклашади. «Худо юзхотирчилик қилмас»лигига ишонч ҳосил қилганимиз учун биз чиндан ҳам миллатчилик ва сиёсатдан холи бўлган халқаро маънавий биродарликка тегишлимиз. Гарчи биз оддий инсонлар бўлсак-да, ўзгача халқнинг бир қисмимиз (Ҳаворийлар 4:13; 10:34, 35).

  • Яҳованинг Шоҳидлари бошқа одамлар билан қандай муомала қилишади?

  • Муқаддас Китобни тадқиқ қилиб, Шоҳидлар қандай қадриятларни билиб олишди?

Кўпроқ билиш

«Муқаддас Китоб таълимотлари»

Худо маъқуллайдиган турмуш тарзи

«Муқаддас Китоб таълимотлари»

Худо маъқул деб билган топиниш