Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Бугунги кунда Тангри Яҳованинг иродасини ким бажаряпти?

 4- ДАРС

Нега «Янги дунё таржимаси»га эҳтиёж пайдо бўлди?

Нега «Янги дунё таржимаси»га эҳтиёж пайдо бўлди?

Конго (Киншаса)

Руанда

Милодий учинчи ёки тўртинчи асрга оид бўлган Симмах таржимасининг парчасида, Забур 68:32- оятда Худонинг исми кўрсатилган

Ўнлаб йиллар давомида Яҳованинг Шоҳидлари Муқаддас Китобнинг турли таржималаридан фойдаланишган, чоп этишган ва тарқатишган. Аммо вақт ўтиб, биз янги таржима чиқарилишига эҳтиёж кўрдик. Худо одамларнинг «аниқ билимга эга бўлишини» хоҳлайди, шунинг учун биз уларга ҳақиқатни яхшироқ тушунишга ёрдам беришни истадик (1 Тимўтийга 2:3, 4). Шундай қилиб, 1950- йилда Муқаддас Китобнинг замонавий таржимасини — «Янги дунё таржимаси»ни қисман чиқара бошладик. Муқаддас Китобнинг ушбу таржимаси 130 дан ортиқ тилларга, жумладан, ўзбек тилига ҳам ўгирилган.

Тушуниш осон бўлган Муқаддас Китобга эҳтиёж бор эди. Вақт ўтиб тилларда ўзгаришлар юз берган ва кўпгина Муқаддас Китоб таржималарида тушунарсиз ёки эскириб қолган иборалар учраган. Бундан ташқари, асл нусхага яқин бўлган янада аниқроқ қадимги қўлёзмалар топилган. Бу эса, иброний, оромий ва юнон тилларида ёзилган Муқаддас Китоб қисмларини яхшироқ тушунишга имкон яратган.

Худонинг Каломига содиқ бўлган таржимага эҳтиёж бор эди. Илоҳий илҳом билан ёзилган китобга эркинлик билан ёндашишнинг ўрнига, Муқаддас Китоб таржимонлари асл нусхага содиқ қолишлари керак. Аммо шунга қарамай кўп таржималарда ҳақ Худонинг «Яҳова», деган исми ишлатилмаган.

Ўз Муаллифини шарафлайдиган Муқаддас Китобга эҳтиёж бор эди (2 Шоҳлар 23:2). Қуйида тасвирланганидек, Муқаддас Китобнинг энг қадимги қўлёзмаларида Яҳованинг исми тахминан 7 000 марта учрайди ва бу исм «Янги дунё таржимаси»да тикланган (Ваҳий 4:11). Йиллар мобайнида синчковлик ила ўтказилган тадқиқотлар натижасида, Худонинг фикрларини аниқ етказиб берадиган ва мириқиб ўқиладиган Муқаддас Китоб чиқди. Она тилингизда «Янги дунё таржимаси» бор ёки йўқ бўлишидан қатъи назар, сизни Тангри Яҳованинг Каломини ҳар куни ўқишни одат қилиб олишга ундаймиз (Ёшуа 1:8; Забур 1:2, 3).

  • Нега Муқаддас Китобнинг янги таржимасига эҳтиёж бор, деган қарорга келдик?

  • Аллоҳнинг иродасини билишни хоҳлаганлар нимани одат қилса фойдали бўлади?