Асосий материалларга ўтиш

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Бугунги кунда Тангри Яҳованинг иродасини ким бажаряпти?

 22- ДАРС

Филиалда қандай ишлар бажарилади?

Филиалда қандай ишлар бажарилади?

Соломон ороллари

Канада

Жанубий Африка

Битта ёки бир нечта мамлакатда ваъзгўйлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун Байтил оила аъзолари турли бўлимларда ишлашади. Масалан, улар таржима гуруҳларида хизмат қилишади, журналлар босиб чиқаришади, китобларни муқовалашади, адабиётни омборга қўйишади, аудио-видео маҳсулотларни ишлаб чиқаришади ва ҳудуди учун бошқа ишлар ҳам бажаришади.

Филиал қўмитаси ваъзгўйлик фаолиятини назорат қилади. Етакчи кенгаш ваъзгўйлик ишини учта ёки ундан кўпроқ тажрибали оқсоқоллардан иборат бўлган Филиал қўмитасига ишониб топширган. Ушбу қўмита назорати остида бўлган ҳудуддаги ваъзгўйлик фаолияти қандай олиб борилаётганидан ҳамда қандай муаммолар юз бераётганидан Етакчи кенгашни хабардор қилади. Бундай хабарлар Етакчи кенгашга келажакда адабиётларда, йиғилишлару анжуманларда қандай мавзулар кўриб чиқилиши кераклигини ҳал қилишга ёрдам беради. Етакчи кенгашнинг вакиллари мунтазам равишда филиалларга ташриф буюришади. Улар Филиал қўмитасига топшириқларини бажаришлари учун йўл-йўриқлар беришади (Ҳикматлар 11:14). Шунингдек, филиалда яшовчиларга далда бериш учун Бош идора вакили келганда ўзгача бир дастур уюштирилади, шу жумладан у нутқ ҳам сўзлайди.

Маҳаллий жамоатларга кўмак беради. Филиалдаги масъул биродарлар янги жамоатларнинг ташкил қилинишини тасдиқлашади. Шунингдек, бу биродарлар ҳудудидаги кашшофларнинг, тўла вақтли махсус ваъзгўйларнинг ҳамда туман нозирларининг фаолиятини бошқаришади. Боз устига, улар анжуманларни ташкиллаштиришади, янги Йиғилиш Залларининг қурилишини ва эҳтиёжларига биноан жамоатларга адабиёт юборилишини назорат қилишади. Филиалдаги барча ишлар ваъзгўйлик ишини тартибли равишда бажариш учун қилинади (1 Коринфликларга 14:33, 40).

  • Қай йўсин Филиал қўмитаси Етакчи кенгашга ёрдам беради?

  • Филиалда қандай ишлар бажарилади?