Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Бугунги кунда Тангри Яҳованинг иродасини ким бажаряпти?

 24- ДАРС

Умумжаҳон ишимиз учун маблағни қаердан оламиз?

Умумжаҳон ишимиз учун маблағни қаердан оламиз?

Непал

Того

Буюк Британия

Ташкилотимиз ҳар йили миллионлаб Муқаддас Китобларни ва бошқа адабиётларни нашр этиб, бепул тарқатади. Биз Йиғилиш Залларини ва филиалларни қуриб таъмирлаб турамиз. Шу билан биргаликда минглаб байтилчи ва тўла вақтли махсус ваъзгўйларни қўллаб-қувватлаймиз ҳамда фалокатдан зиён кўрганларга ёрдам берамиз. Буларнинг барчасига маблағни қаердан олаётганимизга ҳайрон бўлаётгандирсиз?

Биз ушр талаб қилмаймиз ёки пул ундирмаймиз. Гарчи ваъзгўйлик фаолиятимиз учун кўп харажат кетса-да, биз пул сўрамаймиз. Юз йилдан кўпроқ вақт олдин «Қўриқчи минораси» журналининг иккинчи нашрида шундай дейилган эди: «Тангри Яҳова бизни қўллаб-қувватлаётганига ишонамиз, шу сабабли биз ҳеч қачон одамларга ялиниб, ёрдам сўрамаймиз!» (Матто 10:8).

Бизнинг фаолиятимиз хайр-эҳсонлар эвазига қопланади. Кўп одамлар Муқаддас Китоб маърифат ишимизни қадрлаб, хайр-эҳсон қилишади. Шоҳидларнинг ўзлари ҳам вақт, куч ва маблағларини Худованд Яҳованинг иродаси бутун ер юзи бўйлаб бажарилишига сарфлаётганларидан хурсандлар (1 Солномалар 29:9). Йиғилиш Залида ва анжуманларимизда хайр-эҳсон қутичалари бор, агар кимнинг истаги бўлса эҳсон қилиши мумкин. Қолаверса, jw.org сайтимиз орқали эҳсон қилиш иложиси бор. Ҳазрати Исо маъбаддаги эҳсон қутичасига икки чақа ташлаган камбағал бева аёл ҳақида мақтаб гапирган. Шунга ўхшаб, эҳсонларнинг аксарияти бой бўлмаган одамлар томонидан қилинади (Луқо 21:1–4). Шу йўсин, ҳар ким «қурби етганча», «кўнглида ният этганини» эҳсон қилиши мумкин (1 Коринфликларга 16:2; 2 Коринфликларга 9:7).

Биз аминмизки Тангри Яҳова, бойлиги билан Уни улуғлашни хоҳловчи одамларнинг қалбини ваъзгўйлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга ундайди. Шу йўсинда, Худонинг иродаси бажо бўлади (Ҳикматлар 3:9).

  • Бизнинг ташкилотимиз бошқа динлардан нимаси билан фарқ қилади?

  • Хайр-эҳсонлар қандай сарфланади?

Кўпроқ билиш

Яҳованинг Шоҳидлари фаолиятини қай йўсин маблағ билан таъминлашади

Фаолиятимиз бутун дунё бўйлаб хайр-эҳсон эвазидан қай йўсин таъминланаётганини билиб олинг.

Журналларимиз

«Қўриқчи минораси» ва «Уйғонинг!» журналларини юкланг.