Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Бугунги кунда Тангри Яҳованинг иродасини ким бажаряпти?

 2- ДАРС

Нега биз Яҳованинг Шоҳидлари деб номланамиз?

Нега биз Яҳованинг Шоҳидлари деб номланамиз?

Нуҳ

Иброҳим ва Сора

Мусо

Исо Масиҳ

Кўп одамлар Яҳованинг Шоҳидларини бирон-бир янги дин, деб ўйлашади. Бироқ, 2 700 дан зиёд йил аввал танҳо ҳақ Худо хизматчиларини «шоҳидимсизлар» деб номлаган (Ишаё 43:10–12). То 1931- йилгача бизни Муқаддас Китоб Тадқиқотчилари деб танишарди. Хўш, нега биз Яҳованинг Шоҳидлари деб номланадиган бўлдик?

Бу номдан Худойимизни билиб олса бўлади. Қадимги қўлёзмаларга биноан Худонинг исми Яҳова бўлиб, Муқаддас Китобда бир неча мингдан ортиқ жойда учрайди. Кўп таржималарда бу исм Эгамиз ва Раббий унвонларига алмаштирилган. Лекин ҳақ Таоло Ўзини — Яҳова деган шахсий исми билан танитиб, шундай деган: «“Токи қолган одамлар, барча халқлардан чиққан ва Менинг исмим билан аталган кишилар билан бирга Мени, Яҳовани астойдил излашсин”,— демоқда Яҳова» (Ҳаворийлар 15:17). Худонинг муқаддас исми Уни бошқа сохта худолардан ажратиб туради. Биз Унинг исми билан аталишдан фахрланамиз.

Бу номдан вазифамизни билиб олса бўлади. Қадимда яшаган кўпдан-кўп кишилар, Ҳобил исмли одил кишидан бошлаб Тангри Яҳовага ишонишгани тўғрисида шоҳидлик беришган. Асрлар ўтиб, Нуҳ, Иброҳим, Сора, Мусо, Довуд ҳамда бошқалар «шоҳидлар оломони»ни ташкил этган (Ибронийларга 11:4–12:1). Бирон-бир киши судда нотаниш одам ҳақида гувоҳлик берганидек, биз ҳам Аллоҳимиз тўғрисидаги ҳақиқатни аён этишга қарор қилганмиз.

Биз Ҳазрати Исога тақлид қиламиз. Муқаддас Китобда Исо «ишончли ва ҳақиқий шоҳид» деб аталган (Ваҳий 3:14). Исонинг ўзи Худонинг исмини маълум қилган ва У ҳақидаги ҳақиқат тўғрисида шоҳидлик берган (Юҳанно 17:26; 18:37). Масиҳнинг ҳақиқий издошлари Тангри Яҳованинг исми билан аталиб, уни маълум этишлари керак. Яҳованинг Шоҳидлари айнан шундай йўл тутишга ҳаракат қилишади.

  • Нима учун Муқаддас Китоб Тадқиқотчилари Яҳованинг Шоҳидлари деб номланадиган бўлишди?

  • Қачондан бери ер юзида Тангри Яҳованинг шоҳидлари мавжуд?

  • Аллоҳ Яҳованинг энг улуғ Шоҳиди ким?