Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Бугунги кунда Тангри Яҳованинг иродасини ким бажаряпти?

 3- ДАРС

Муқаддас Китобдаги ҳақиқат қанақасига қайтадан очиб берилди?

Муқаддас Китобдаги ҳақиқат қанақасига қайтадан очиб берилди?

Муқаддас Китоб Тадқиқотчилари, 1870- йиллар

«Қўриқчи минораси»нинг илк нашри, 1879- й.

Ҳозирги «Қўриқчи минораси»

Исо алайҳиссаломнинг вафотидан сўнг илк масиҳийлар орасида сохта устозлар пайдо бўлиши ва Муқаддас Китобдаги ҳақиқат нотўғри талқин қилиниши олдиндан айтилган эди (Ҳаворийлар 20:29, 30). Вақти келиб шундай бўлди ҳам. Ўша устозлар Исо Масиҳнинг таълимотларини сохта дин ғоялари билан аралаштириб юборишди, натижада эса христиан олами шаклланди (2 Тимўтийга 4:3, 4). Бугунги кунда биз Муқаддас Китоб таълимотларини тўғри тушунаётганимизга қандай амин бўлишимиз мумкин?

Тангри Яҳова ҳақиқатни очиб берадиган вақт келди. Охирзамон пайтида «донолар буларнинг барчасини [яъни ҳақиқатни] англаб оладилар», деб башорат қилинган эди (Дониёр 12:9, 10). 1870- йилда ҳақиқатни изловчилардан ташкил топган бир кичик гуруҳ, черков таълимотларининг аксарияти Муқаддас Ёзувларга асосланмаганини англаб етишди. Шу сабабли, улар Муқаддас Китоб таълимотларини тушуниш учун тадқиқ қилишни бошлашди. Тангри Яҳова эса уларга марҳамат кўрсатиб, Каломини англашга ёрдам берди.

Самимий кишилар Муқаддас Китобни синчковлик ила ўрганишган. Ўша Муқаддас Китоб Тадқиқотчилари қўллаган услубни ҳозир биз ҳам қўллаяпмиз. Улар Муқаддас Китобни мавзуларга бўлиб муҳокама қилишган. Тушуниш қийин бўлган оятларга дуч келишганида, улар маъносини англаш учун бошқа оятларни солиштиришган. Ушбу оятлар Муқаддас Китобнинг бошқа қисмларига мувофиқ келганига ишонч ҳосил қилгач эса, улар хулосани ёзиб олишган. Шу йўсинда, Муқаддас Китоб ўз-ўзини изоҳлашига қўйиб бериб, улар Худонинг исми ва Шоҳлиги, инсоният ва ер учун нияти, ўликларнинг ҳолати ва тирилишга бўлган умид тўғрисидаги ҳақиқатни қайтадан кашф этишган. Бундай изланишлар уларни кўпгина сохта эътиқодлару урф-одатлардан озод қилган (Юҳанно 8:31, 32).

1879- йилга келиб Муқаддас Китоб Тадқиқотчилари ҳақиқатни ҳаммага айтиш вақти келганини тушуниб етишди. Ўша йили улар то ҳозиргача чоп этилаётган «Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди» номли журнални нашр эта бошлашган. Бугунги кунда биз Муқаддас Китобдаги ҳақиқатни 240 мамлакат ва ҳудудларда, қарийб 750 тилларда одамлар билан баҳам кўряпмиз. Чиндан ҳам, ҳали ҳеч қачон ҳақиқат бунчалик кўп ёйилмаган эди!

  • Исо алайҳиссаломнинг вафотидан сўнг нима юз берди?

  • Худонинг Каломидаги ҳақиқатни қайтадан кашф этишимизга нима ёрдам берди?