Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Бугунги кунда Тангри Яҳованинг иродасини ким бажаряпти?

 17- ДАРС

Туман нозирлари бизга қандай ёрдам беришади?

Туман нозирлари бизга қандай ёрдам беришади?

Малави

Амалий маслаҳатлар

Ваъзгўйлик хизмати

Оқсоқоллар учрашуви

Инжилда Барнабо ҳамда Павлус исмли Худонинг хизматчилари тез-тез тилга олинган. Бу кишилар кўчма нозирлар сифатида илк жамоатларга ташриф буюришарди. Нима учун? Чунки улар имондошларининг фаровонлиги ҳақида қайғуришарди. Павлуснинг ўзи: «Биродарларни йўқлаб, улардан ҳол-аҳвол сўрайлик»,— деб айтган. Ҳа, у имондошларини қўллаб-қувватлаш учун юзлаб километр йўл юришга тайёр бўлган (Ҳаворийлар 15:36). Бугунги кўчма нозирларда ҳам бундай истак бўлиши шубҳасиздир.

Улар бизга далда бериш учун келишади. Ҳар бир туман нозири 20 ёки ундан зиёд жамоатларга ташриф буюради. У ҳар бирига йилда икки марта бир ҳафтадан вақт ажратади. Биз бундай биродарларнинг ва агар улар уйланган бўлишса, рафиқаларининг тажрибасидан катта фойда оламиз. Улар ёшу қари имондошларимиз билан танишиб чиқишга ҳаракат қилишади. Бундан ташқари, улар биз билан ваъзгўйлик хизматида ёки Муқаддас Китоб тадқиқида бажонидил ҳамкорлик қилишади. Бундай биродарлар оқсоқоллар билан далдали ташрифларга бориб, бизни маънан мустаҳкамлаш учун йиғилиш ва анжуманларда руҳимизни кўтарадиган нутқлар билан чиқишади (Ҳаворийлар 15:35).

Улар ҳар биримизга эътибор беришади. Туман нозирларини жамоатларнинг маънавий аҳволи жуда қизиқтиради. Улар оқсоқоллару жамоат хизматкорлари билан учрашиб, қандай натижаларга эришилганини кўриб чиқишади. Кейин ҳар бирига ўз вазифасини яхшироқ бажара олиши учун амалий маслаҳатлар беришади. Шунингдек улар кашшофларга ҳам хизматларида муваффақиятли бўлиши учун амалий маслаҳатлар бериб, жамоатга янги қўшилганлар билан танишишдан ва маънан ўсаётганлари ҳақида эшитишдан хурсанд бўлишади. Бу биродарларнинг ҳаммаси манфаатимиз учун хизмат қилишга ўзини жон деб бағишлайдиган ҳамкорларимиздир (2 Коринфликларга 8:23). Биз уларнинг имони ва художўйлигига эргашсак арзийди (Ибронийларга 13:7).

  • Қайси мақсадда туман нозирлари жамоатларга ташриф буюришади?

  • Уларнинг ташрифидан сиз қандай фойда олишингиз мумкин?

Кўпроқ билиш

Нима учун биз анжуманларга борамиз?

Ҳар йили биз учта тадбирда бигаликда йиғиламиз. Ушбу йиғилишлардан сиз қандай фойда олсангиз бўлади.

Ваъзгўйлик фаолиятимиз қандай ташкиллаштирилган?

Биз Исонинг ер юзидаги хизматидан ўрнак оламиз. Ваъз қилишнинг қандай усуллари бор?