Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Бугунги кунда Тангри Яҳованинг иродасини ким бажаряпти?

 8- ДАРС

Нимага йиғилишларимизга чиройли кийиниб борамиз?

Нимага йиғилишларимизга чиройли кийиниб борамиз?

Исландия

Мексика

Гвинея-Бисау

Филиппин

Ушбу рисоладаги расмларда, Яҳованинг Шоҳидлари йиғилишларга чиройли кийиниб боришлари тасвирланганига аҳамият бердингизми? Нима сабабдан биз кийинишимизга ва ташқи кўринишимизга бунчалик эътибор берамиз?

Худойимизга бўлган ҳурматни кўрсатамиз. Аллоҳимиз бизнинг ташқи кўринишимизга қараб баҳо бермаслиги рост гап (1 Шоҳлар 16:7). Аммо Худойимизга топиниш учун йиғилганимизда, биз Уни ва имондошларимизни чин қалбдан ҳурмат қилишимизни кўрсатамиз. Агар бирор ҳокимнинг олдига борсак, уни ҳурмат қилаётганимиз ташқи кўринишимиздан намоён бўлаётганига ишонч ҳосил қилишимиз керак. Шунга ўхшаб, йиғилишларимизда ташқи кўринишимиз билан «бутун оламнинг Ҳокими» Тангри Яҳовага ва топиниш жойимизга нисбатан эҳтиром кўрсатамиз (Ибтидо 18:25).

Қайси қадриятлар бўйича яшаётганимизни намоён этамиз. Муқаддас Китоб масиҳийларни «ор-номус ва фаҳм-фаросат билан» кийинишга ундайди (1 Тимўтийга 2:9, 10). «Ор-номус» билан дегани, кўз-кўз қилиб, ноўрин эътиборни жалб этиб ёки очиқ кийиниб юрмасликни англатади. «Фаҳм-фаросат» эса пала-партиш ва ғалати эмас, балки жозибали кийинишга ёрдам беради. Бу қоидалар турлича кийиниш танловини ўзимизга қўйиб беряпти. Бизнинг жозибали ва дид билан кийинишимиз «Қутқарувчимиз Худонинг таълимотини безатади» ва «Унга шон-шараф келтиради» (Титусга 2:10; 1 Бутрус 2:12). Йиғилишларга муносиб кийиниб, биз бошқаларнинг Тангри Яҳовага топинишга бўлган нуқтаи назарига таъсир қиламиз.

Кийиниш тарзингиз Йиғилиш Залига боришингизга тўсқинлик қилишига йўл қўйманг. Кийимларимиз муносиб, тоза ва чиройли бўлиши учун қимматбаҳо бўлиши шарт эмас.

  • Худойимизга топинишда кийиниш тарзимиз қанчалик муҳим?

  • Кийиниш ва ташқи кўринишга нисбатан қайси йўл-йўриққа амал қиламиз?