Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Бугунги кунда Тангри Яҳованинг иродасини ким бажаряпти?

 14- ДАРС

Кашшофлар учун қандай ўқув тадбирлар мавжуд?

Кашшофлар учун қандай ўқув тадбирлар мавжуд?

Қўшма Штатлар

Гилад мактаби, Паттерсон (Нью-Йорк)

Панама

Яҳованинг Шоҳидлари анчадан бери ўз ўқув тадбирлари билан ажралиб туришибди. Бундай махсус ўқув тадбирлар, бутун вақтини Худо Шоҳлиги ҳақида ваъз қилишга ва хизматини тўла адо этишга ўзини бағишлаганларга тақдим этилади (2 Тимўтийга 4:5).

Кашшофлар мактаби. Бир йил тўла вақтли хизматда бўлган доимий кашшоф, яқин жойлашган Йиғилиш Залига олти кун давом этадиган мактабга таклиф қилинади. Бу мактабнинг мақсади, кашшоф Яҳовага янада яқинроқ бўлишига, ваъзгўйликнинг ҳамма соҳасида самаралироқ бўлишига ҳамда хизматини садоқат ила давом эттиришига кўмаклашишдир.

Шоҳлик хабарчилари мактаби. Ушбу икки ойлик мактабда, эҳтиёж бор бўлган ҳудудга кўчиб боришга тайёр бўлган тажрибали кашшофлар таълим олишади. Улар, ер юзида хизмат қилган Шоҳликнинг Улуғ хабарчиси бўлмиш Исо Масиҳга тақлид қилиб, шундай дейишади: «Мен шу ердаман, мана, юборгин мени» (Ишаё 6:8; Юҳанно 7:29). Узоқ ўлкаларга кўчиш, уларни соддароқ ҳаёт кечиришга чорлаши эҳтимолдан йироқ эмас. Маданият, иқлим ва овқат олдингидан умуман фарқ қилиши мумкин. Ҳаттоки янги тилни ҳам ўрганиш талаб қилинар. Мазкур мактабда 23 ёшдан 65 ёшгача бўлган жуфтликлар ҳамда турмуш қурмаган биродару опа-сингиллар таълим олишади. Бу мактаб, уларнинг хизматида асқатадиган маънавий қобилиятларни ҳамда улардан Яҳова ва Унинг ташкилоти тўла равишда қўллана олиши учун маҳоратни ривожлантиришга кўмаклашади.

Қўриқчи Минораси Жамиятининг Гилад номли Муқаддас Китоб мактаби. Иброний тилида «Гилад» сўзи «гувоҳлик уюми» маъносига эга. Гилад мактаби 1943 йили ташкил этилган. Бу вақтдан буён 8 000 дан зиёд битирувчилари, тўла вақтли махсус ваъзгўй сифатида самарали шоҳидлик бериш учун «ер четигача» юборилган (Ҳаворийлар 13:47). Битирувчилар илк бор Перуга келишганда, биронта жамоат йўқ эди. Ҳозир эса у ерда 1 000 дан зиёд жамоатлар мавжуд. Тўла вақтли махсус ваъзгўйлар Японияда хизматини бошлашганда, у ерда 10 тага яқин Шоҳидлар бор эди. Ҳозир эса уларнинг сони 200 000 дан ортиқ. Гилад мактабининг беш ойлик таълим дастури, Худо Каломини синчковлик ила тадқиқ қилишга қаратилган. Бу мактабга махсус кашшофлар, тўла вақтли махсус ваъзгўйлар, байтилчилар ва туман нозирлик ишида хизмат қилаётганлар таклиф қилинади. Мактабнинг интенсив таълим дастури уларга дунё бўйлаб фаолиятимизни янада мустаҳкам ва барқарор қилишга кўмаклашади.

  • Доимий кашшофлар мактабининг мақсади нимадан иборат?

  • Шоҳлик хабарчилари мактаби кимлар учун уюштирилган?

Кўпроқ билиш

«Яҳованинг Шоҳидлари — хушхабарни ваъз қилишда якдилдир»

Яҳованинг Шоҳидлари Муқаддас Китобга асосланган таълим бериш халқаро фаолияти билан яхши танилган. Ушбу фаолият қандай ташкиллаштирилган? Қай тарзда бошқарилади? Маблағ қаердан олинади?